Циклоферон rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: меглюмин акридонацетати акридонсирка кислотасига ҳисоблаганда – 150 мг; Ёрдамчи моддалар: повидон – 7,93 мг, калций стеарати – 3,07 мг, гипромеллоза – 2,73 мг, полисорбат 80 – 0,27 мг, метакрил кислотаси ва этилакрилатнинг сополимери – 23,21 мг, пропиленгликол – 1,79 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Циклоферон

Фармакалогик гуруҳи:

иммунрағбатлантирувчи восита.

Дори шакли:

ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

икки томони қавариқ, сариқ рангли, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

иммунрағбатлантирувчи восита.

L03AX

Суткалик доза қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади, 8 соатда концентрацияси аста-секин камаяди, 24 соатдан кейин эса Циклоферон жуда оз миқдорда аниқланади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ташкил қилади, шунинг учун уни тавсия қилинган дозаларда ишлатиш, организмда унинг кумуляцияси учун шароит яратмайди.

Катталарда қуйидагиларни мажмуавий даволашда: грипп ва ўткир респиратор касалликларни;герпетик инфекцияларни. Болаларда 4 ёшдан бошлаб қуйидагиларни мажмуавий даволашда: грипп ва ўткир респиратор касалликларни;герпетик инфекцияларни. Болаларда 4 ёшдан бошлаб, грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олиш учун  қўлланади.

Ичга суткада бир марта овқатдан 30 минут олдин, чайнамасдан, ½ стакан сув билан, ёши жиҳатидан қуйидаги дозаларда қабул қилинади: 4-6 ёшдаги болаларга: 150 мг (бир таблетка) дан бир марта; 7-11 ёшдаги болаларга: 300-450 мг (2-3 таблетка) дан бир марта, катталар ва12 ёшдан ошган болаларга: 450-600 мг (3-4 таблетка) бир марта. Такрорий курсни биринчи курс тамом бўлганидан кейин 2-3 ҳафта ўтганидан сўнг ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Аллергик реакциялар.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, 4 ёшгача бўлган болалар (ютиш фаолияти етарлича шаклланмаганлиги туфайли), препаратнинг компонентларини яхши ўзлаштиролмаслик, декомпенсацияланган жигар циррози. Эҳтиёткорлик билан Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг зўрайиш босқичидаги касалликларида (меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичакнинг эрозиялари, яралари, гастритлар ва дуоденитлар) ва анамнезда аллергик реакцияларда препаратни қабул қилишдан олдин ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз билан албатта маслаҳатлашинг.

Циклоферон кўрсатилган касалликларни даволашда қўлланадиган барча дори воситалари (интерферонлар, химиотерапевтик дори воситалари ва бошқалар) билан мутаносибдир. Интерферонлар ва нуклеозидларнинг аналогларининг таъсирини кучайтиради. Кимётерапия, интерферонотерапиянинг ножўя самараларини камайтиради.

Циклоферон транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Қалқонсимон безининг касалликларида шифокор-эндокринологнинг маслаҳати керак. Агар препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, унда биринчи имконият туғилгандаёқ вақт интервалини ҳисобга олмай ва дозани икки баробар оширмасдан, даволаш курсини бошланган схема бўйича давом эттириш керак. Даволаш самараси бўлмаган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Рецепциз

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар, 150 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.