Цифлетрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир 250 мг таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди, 250 мг ципрофлоксацинга эквивалент. ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, магний стеарати, талк, натрий крахмал гликоляти, коллоид кремний диоксиди. қобиқнинг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди, полиетиленгликол 400. Ҳар бир 500 мг таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди, 500 мг ципрофлоксацинга эквивалент. ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, магний стеарати, талк, натрий крахмал гликоляти, крахмал, коллоид кремний диоксиди. қобиқнинг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди, полиетиленгликол 400, Сансет сариқ лакли бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Цифлет

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

250 мг/500 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли қобиқ билан қопланган, думалоқ, икки томонлама қавариқ 250/500 мг таблеткалар. Бўлинганда кўриниши – сарғиш тусли оқ рангли масса.

антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA02

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши препарат. Бактерицид таъсир кўрсатади. Препарат бактерияларнинг бактериал ДНК-гиразасини ингибиция қилади, бунинг натижасида ДНК синтези ва бактерияларнинг оқсил синтези бузилади. Ципрофлоксацин кўпаётган микроорганизмларга ҳам, тинч босқичдаги микроорганизмларга ҳам таъсир қилади. Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар – энтеробактериялар (Эсчеричиа cоли, Салмонелла спп., Шигелла спп., Cитробаcтер спп., Клебсиелла спп., Энтеробаcтер спп., Протеус мирабилис, Протеус мирабилис, Протеус вольтметрис, Серратиа марcэсcэнс, Ҳафниа алвеи, Эдwардсиелла тарда, Провиденcиа спп., Морганелла моргании, Вибрио спп., Ерсиниа спп.), бошқа грамманфий бактериялар (Ҳаэмопҳилус спп., Псеудомонас аэругиноса, Морахелла cатаррҳалис, Аэромонас спп., Пастеурелл мултоcида, Плесиомонас шигеллоидес, Cампйлобаcтер жежуни, Неиссериа спп.), баъзи хажайра ички қўзғатувчилари – Легионелла пнеумопҳила, Бруcэлла спп., Чламйдиа трачоматис, Листериа моноcйтогенес, Мйcобаcтериум туберcулосис, Мйcобаcтериум кансасии, Cорйнобаcтериум дипҳтҳериаэ сезувчан. Граммусбат аэроб бактериялар – Стапҳйлоcоccус спп. (Стапҳйлоcоccус ауреус, Стапҳйлоcоccус ҳаэмолйтиcус, Стапҳйлоcоccус ҳоминис, Стапҳйлоcоccус сапропҳйтиcус), Стрептоcоccус спп. (Стрептоcоccус пёгенес, Стрептоcоccус агалаcтиаэ). Метициллинга чидамли кўпгина стафилококклар ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Стрептоcоccус пнеумониаэ, Энтероcоccус фаэcалис, Мйcобаcтериум авиум-интраcэллуларе бактерияларининг сезувчанлиги – ўртача даражада (уларни бартараф қилиш учун юқори концентрациялар талаб қилинади). Препаратга резистент микроорганизмлар: Баcтероидес фрагилис, Псеудомонас cэпаcиа, Псеудомонас малтопҳилиа, Уреапласма уреалйтиcум, Cлостридиум диффиcиле, Ноcардиа астероидес. Трепонема паллидум га нисбатан препаратнинг таъсири етарли ўрганилмаган.

Перорал қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан (асосан ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичак) тез сўрилади. Биокираолишлилиги – 50-85%. 250, 500, 750 ва 1000 мг дозаларда (овқатгача) перорал қабул қилинганида соғлом кўнгиллиларнинг қон зардобидаги препаратнинг максимал концентрациясига 1-1,5 соатдан кейин эришилади ва мувофиқ равишда 0,76; 1,6; 2,5 ва 3,4 мкг/мл ни ташкил қилади. Перорал қабул қилинган ципрофлосацин организм тўқималари ва суюқликларида тақсимланади. Препаратнинг юқори концентрациялари сафро, ўпка, буйрак, жигар, ўт қопи, бачадон, уруғ суюқлиги, простата тўқимаси, муртак безлари, эндометрий, фаллопий найлари ва тухумдонларда аниқланади. Бу тўқималарда препаратнинг концентрацияси зардобдагига нисбатан юқори. Ципрофлоксацин шунингдек суяк, кўз суюқлиги, бронхиал секрет, сўлак, тери, мушак, плевра, қорин парда, лимфага яхши киради. Ципрофлоксациннинг қондаги нейтрофилларида тўпланадиган концентрацияси зардобдагига нисбатан 2-7 марта юқори. Организмда тақсимланиш хажми 2-3,5 л/кг ни ташкил қилади. Препарат орқа мия суюқлигига кам миқдорда киради, у ерда унинг концентрацияси зардобдаги концентрациясининг 6-10% ташкил қилади. Ципрофлоксацинни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 30% ташкил қилади. Буйрак фаолияти ўзгармаган беморларда ярим чиқарилиш даври одатда 3-5 соатни ташкил қилади. Буйрак фаолияти бузилганида ярим чиқарилиш даври узаяди. Организмдан ципрофлоксацинни чиқарилишининг асосий йўли – буйраклар орқали. Сийдик билан 50-70% чиқарилади. 15 дан 30% гача экскрементлар билан чиқарилади. Оғир даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/мин/1,73 м2 дан паст) бўлган беморларга препаратнинг суткалик дозасини ярмини буюриш керак.

Ципрофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион ва яллиғланиш касалликлари: нафас йўллари; қулоқ, томоқ, бурун; буйрак ва сийдик чиқариш йўллари; жинсий аъзолар; овқат ҳазм қилиш тизими (шу жумладан оғиз, тиш, жағ); ўт қопи ва ўт чиқарувчи йўллар; тери қопламалари, шиллиқ қаватлар ва юмшоқ тўқималар; таянч-ҳаракат аппарати; сепсис ва перитонит; иммунитети сусайган (иммунодепрессантлар билан даволашда) беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволаш.

Ципрофлоксациннинг дозаси касалликнинг оғирлик даражаси, инфекциянинг тури, организмнинг ҳолати, пациентнинг ёши, тана вазни ва буйрак фаолиятига боғлиқ. Тавсия қилинган дозалари: буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган касалликлари, ўртача оғирлик даражасидаги нафас йўлларининг пастки соҳалари касалликларида – 250 мг дан, асоратланган ҳолларда эса 500 мг дан суткада 2 марта; гонореяни даволаш учун Ципрофлоксацинни 250-500 мг дозада бир марта қабул қилиш тавсия қилинади; гинекологик касалликлар, оғир даражали ва юқори ҳарорат билан кечувчи энтеритлар ва колитлар, простатитлар, остеомиелитлар – 500 мг дан суткада 2 марта (диареяни даволаш учун суткада 2 марта 250 мг дозада қўллаш мумкин). препаратни оч қоринга, етарли миқдорда суюқлик билан қабул қилинади. Буйрак фаолиятини яққол бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг ярим дозасини буюриш керак. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ, аммо даволаш касалликнинг симптомлари бартараф қилинганидан кейин яна камида икки кун давом эттирилиши керак. Одатда даволаш давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун препаратнинг тавсия қилинган дозалари жадвали қуйидагича: Креатинин клиренси (мл/минут) Доза >50 Одатдаги дозалаш тартиби 30-50 250-500 мг 12 соатда 1 марта 5-29 250-500 мг 18 соатда 1 марта Гемо- ёки перитонеал диализда бўлган беморлар Диализдан кейин 250-500 мг 24 соатда 1 марта

кўнгил айниши, қусиш, диарея, сохтамембраноз колит, бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, уйқуни бузилиши, даҳшатли тушлар, галлюцинациялар, ҳушдан кетиш, кўришни бузилиши кристаллурия, дизурия, полиурия, албуминурия, гематурия, қон зардобида креатинин миқдорини транзитор ошиши, интерстициал гломерулонефрит эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия терини қичишиши, эшакеми, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми жигар трансаминазалари, ишқорий фосфотаза, лактатдегидрогеназанинг фаоллигини ошиши, билирубин миқдорини ошиши, мочевина, креатинин концентрациясини ошиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болалар, ципрофлоксацин ёки фторхинолонлар гуруҳига мансуб бошқа препаратларга юқори сезувчанлик.

Ципрофлоксацинни диданозин билан бир вақтда қўлланганда ципрофлоксацин билан диданозин таркибидаги алюминий ва магний тузлари мажмуа ҳосил қилиши сабабли, ципрофлоксацинни сўрилиши камаяди. Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қабул қилиш, цитохром Р 450 боғланиш соҳаларида рақобатли ингибирлаши ҳисобига қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига ва теофиллин билан боғлиқ токсик таъсир хавфини ошишига олиб келади. Антацидлар, шунингдек алюминий, темир ёки магний ионларини сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш, ципрофлоксанни сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бу препаратларни буюриш орасидаги вақт камида 4 соат бўлиши керак. Ципрофлоксацин ва антикоагулянтларни бир вақтда қўлланганда қон кетиш вақти узаяди. Ципрофлоксацин ва циклоспоринни бир вақтда қўллашда циклоспориннинг нефротоксик таъсири кучаяди.

Тутқаноқ, анамнезида тиришиш хуружлари, томир касалликлари ва бош миянинг органик шикастланишлари бўлган беморларга марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланиши хавфи туфайли ципрофлоксацинни фақат хаётий кўрсатмалар бўйича буюриш керак. Даволаш вақтида ва даволашдан кейин оғир даражали ва узоқ муддатли диарея пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилувчи сохтамембраноз колит ташҳисини инкор қилиш керак. Пайларда оғриқ пайдо бўлганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида фторхинолонлар билан даволаш вақтида пайларни яллиғланиши ва ҳатто узилишининг алоҳида ҳоллари таърифланганлиги сабабли, даволашни тўхтатиш керак. Ципрофлоксацин билан даволаш даврида тўғри қуёш нурларидан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25 С юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Симптомлари: ножўя таъсирлар кучаяди. Даволаш: специфик антидоти маълум эмас. Беморнинг аҳволини синчковлик билан назорат қилиш, меъдани ювиш, шошилинч ёрдамнинг одатдаги чораларини амалга ошириш, етарли миқдорда суюқлик қилинишини таъминлаш керак. Гемо- ва перитонеал диализ ёрдамида препаратнинг аҳамияциз миқдоригина (10% кам) чиқарилиши мумкин.

Рецепт бўйича.

10 таблеткадан блистерларда. 250 мг дан таблеткалар – 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 500 мг дан таблеткалар – 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.