Церепрорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: глицерилфосфорилхолин гидрати (100% глицерилфосфорилхолин моддасига қайта ҳисобланганда) (холин алфосцерат) – 250,0 мг; ёрдамчи модда: инекция учун сув 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

холин алфосцерати

Препаратнинг савдо номи:

Церепро

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп восита.

Дори шакли:

вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

ноотроп восита.

N07AX02

Сўрилиши – 88%, гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон киради (перорал қабул қилинганида, миядаги – плазмадаги концентрациясининг 45% ни ташкил қилади). Асосан ўпка орқали, карбонат ангидриди диоксиди кўринишида (85%), шунингдек буйраклар ва ичак орқали (15%) чиқарилади.

оғир бош мия жароҳатининг ўткир ва тикланиш даврлари (шу жумладан онгни бузилишида, коматоз ҳолатда);бош мия ярим шарларининг ўчоқли симптоматикаси ёки бош мия ўзагини шикастланиш белгилари билан кечувчи мияда қон айланишини ишемик турдаги (ўткир ва тикланиш даврлари) ва геморрагик турдаги бузилиши (тикланиш даври);бош миянинг дегенератив ва инволюцион ўзгаришлари фонидаги психоорганик синдром ва цереброваскуляр етишмовчиликнинг оқибатлари;когнитив бузилишлар (мотивацияни, ташаббускорликни ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан кечувчи фикрлаш функциясини, хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация), шу жумладан деменциядаги ва энцефалопатиядаги когнитив бузилишлар;кексалик сохтамеланхолияси, эмоционал ва хулқий сферадаги ўзгаришлар: эмоционал лабиллик, кучли таъсирчанлик, қизиқишни пасайишида қўлланилади.

Мушак ичига суткада 1000 мг (1 ампула) дозада ёки вена ичига (аста-секин) суткада 1000 мг дан 3000 мг гача буюрилади. Вена ичига юборилганда 1 ампуладаги эритма (4 мл) физиологик эритманинг 50 мл да суюлтирилади, инфузия тезлиги минутига 60-80 томчи. Даволаш давомийлиги 10-15 кун, лекин зарурат туғилганида даволашни ижобий динамика ва капсулаларни қабул қилишга ўтиш имконияти пайдо бўлгунича давом эттириш мумкин.

Аллергик реакциялар, кўнгил айнаши (допаминергик фаолланиш оқибатида) кузатилади.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизишда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: болалар (18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда самарадорлик ва хавфсизлик бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли).

Аниқланмаган.

Препарат қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши пайдо бўлганида дозани камайтириш керак. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Церепро психомотор реакцияларнинг тезкорлигига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: диспептик бузилишлар. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

5 мл сиғимли ампулаларда 4 мл дан. 3, 5 ёки 10 ампуладан қоғоздан тўсиқлари ёки иловалари бўлган ўрам ёки картон қутида. 3 ёки 5 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан ўрамда ёки картон қутида. Ҳар бир ўрамга ёки қутига қўллаш бўйича йўриқнома ва ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори жойланади. Чизиқчаси ёки синдириш халқаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампула скарификатори ёки ампулаларни очиш учун пичоқ илова қилинмайди.

4 йил.