Препарат қабул қилинганида аллергик реакциялар (эшакеми, қичишиш, эозинофилия, зардоб касаллиги, кўпшаклли экссудатив эритема, анафилактик реакциялар, кам ҳолларда – анафилактик шок) юз бериши мумкин; стоматит, глоссит, овқат хазм қилиш тизими томонидан эса кўнгил айниши, қусиш, таъм сезишнинг йўқолиши, қоринда оғриқ, дисбактериоз, суперинфекция сохтамембраноз колит.
Периферик қон кўрсаткичларининг ўзгаришлари: нейтропения, лимфопения, тромбоцитопения, кам ҳолларда – гемолитик анемия бўлиши мумкин, айрим ҳолларда қон зардобида плазма омилларининг (ИИ, ВИИ, ИХ, Х) даражаси пасаяди, протромбин вақти узаяди, бурундан қон кетиши кузатилади, холестатик сариқлик ривожланади, сийдикда: креатинин даражаси ошади, цилиндрлар пайдо бўлади; олигурия, анурия, биокимёвий ўзгаришлар (қон плазмасида жигар трансаминазалари фаоллигини ва билирубинни ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги, аритмиялар, бош оғриғи, юбориш жойида оғриқ ва инфилтрат, айрим ҳолларда в/и юборилганида – флебит ёки тромбофлебит кузатилиши мумкин.