ЦефеконД rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол модда  – парацетамол – 50 мг, 100 мг ёки 250 мг; суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (витепсол, суппосир) – 1,25 г гача вазнли суппозиторийларни олиш учун етарли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

ЦефеконД

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик нонаркотик восита

Дори шакли:

болалар учун ректал суппозиторийлар.

Оқ ёки оч-сариқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторий.

Аналгетик нонаркотик восита

N02BE01

3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда қуйидагиларда қўлланади: – ҳароратни туширувчи восита сифатида ўткир респиратор касалликларда, гриппда, болалар инфекцияларида, поствакцинал реакцияларда ва тана ҳароратини кўтарилиши билан бирга кечувчи бошқа ҳолатларда; – оғриқни қолдирувчи восита сифатида кучсиз ва ўртача жадалликка эга оғриқ синдромида, шу жумладан бош ва тиш оғриғида, мушаклар оғриғи, невралгияларда, жароҳатлар ва куйишлардаги оғриқларда қўлланади. 1 ойликдан 3 ойликкача бўлган болаларда вакцинациядан кейинги ҳароратни тушириш учун препаратни бир марта қабул қилиш мумкин, препаратни барча кўрсатмалар бўйича фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Ректал буюрилади. Ичак ўз ҳолича бўшалганидан кейин ёки тозаловчи клизмадан сўнг, суппозиторий контур уяли ўрамидан ажратилади ва тўғри ичакка киритилади. Препаратнинг дозаси жадвалга мос равишда, ёши ва тана вазнига қараб ҳисобланади. Бир марталик доза боланинг тана вазнига 10-15 мг/кг ни ташкил қилади, суткада 2-3 марта, ҳар 4-6 соатда қўлланади. Парацетамолнинг максимал суткалик дозаси боланинг тана вазнига 60 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Ўта юқори сезувчанлик, янги туғилган чақалоқлик даврида (1 ойликкача) қўллаш мумкин эмас.

Иситма 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдроми 5 кундан ортиқ давом эца, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак. Парацетамолни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Препарат 5-7 кундан ортиқ қўлланганида периферик қон кўрсатгичларини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Парацетамол плазмада глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини аниқлашдаги текширувларда лаборатория кўрсатгичларини сохталаштиради.

Болалар олаолмайдиган жойда, 200С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: қабул қилгандан кейинги биринчи 24 соат давомида – тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, анорекция, абдоминал оғриқ; глюкозанинг метаболизмини бузилиши, метаболик ацидоз. Жигар фаолиятини бузилишининг симптомлари доза ошириб юборилганидан кейин 12-48 соат ўтгач пайдо бўлиши мумкин. Оғир доза ошириб юборилишида – зўрайиб борувчи энцефалопатия билан кечувчи жигар етишмовчилиги, кома, ўлим; тубуляр некроз билан ўткир буйрак етишмовчилиги (шу жумладан жигарнинг оғир шикастланиши йўқлигида); аритмия, панкреатит. Катталарда гепатотоксик самараси 10 г ва кўпроқ қабул қилинганида намоён бўлади. Даволаш: Ш-гуруҳи донаторлари ва глютатион синтезининг ўтмишдоши – метионинни доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач ва Н-ацетилцистеинни – 12 соат ўтгач юбориш. Кейинги даволаш чораларини ўтказиш кераклиги (кейинчалик яна метионинни юбориш, Н-ацетилцистеинни вена ичига юбориш) парацетамолнинг қондаги концентрацияси, шунингдек уни қабул қилгандан кейинги ўтган вақтга қараб белгиланади.

Рецепциз

Цефекон® Д болалар учун ректал суппозиторийлари 50 мг, 100 мг ёки 250 мг дан. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда; икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.