Тренталрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: Фаол модда: пентоксифиллин – 100 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза, крахмал, талк, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. Қобиқ таркиби: метакрил кислотаси сополимери, натрий гидроксиди, макрогол (полиетиленгликол) 8000, талк, титан диоксиди (Е171).

Препаратнинг савдо номи:

Трентал

Фармакалогик гуруҳи:

Переферик қон айланишини даволаш учун воситалар (томирларни кенгайтирувчи восита).

Дори шакли:

ичакда эрувчи плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Икки томони қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Переферик қон айланишини даволаш учун воситалар (томирларни кенгайтирувчи восита).

S04AD03.

Перорал қабул қилгандан кейин пентоксифиллин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Пентоксифиллин деярли тўлиқ сўрилганидан кейин метоболизмга учрайди. Мутлоқ биокираолишлиги 19±13% ни ташкил қилади. Асосий фаол метаболити 1-(5-гидроксигексил)-3,7-диметилксантин (метаболит И) қон плазмасида пентоксифиллиннинг концентрациясидан икки марта юқори концентрациясига эга. Перорал қабул қилингандан кейин пентоксифиллиннинг ярим чиқарилиш даври 1,6 соатни ташкил этади. Пентоксифиллиннинг деярли тўлиқ метаболизмга учрайди ва 90% да кўпроғи буйрак орқали конюгирланмаган сувда эрийдиган метаболитлар шаклида чиқарилади. Метаболитларни чиқарилиши буйраклар фаолияти бузилган беморларда секинлашади. Жигар фаолияти бузилган беморларда пентоксифиллиннинг ярим чиқарилиш даври узаяди ва мутлоқ биокираолишлиги ортади.

– Периферик қон айланишини атеросклеротик бузилиши (масалан, ўзгарувчан чўлоқлик) диабетик ангиопатия, трофик бузилишлар (масалан, болдир трофик яралари ва гангрена). – Мия қон айланишини бузилишлари (церебрал атеросклероз асорати: масалан диққатни жамланишини бузилиши, бош айланиши, хотирани ёмонлашиши каби) ишемик ва импульсдан кейинги ҳолатлар. – Кўзнинг тўр пардаси ва кўзнинг томир қаватидаги қон айланишини бузилиши: отосклероз, ичи қулоқ томирларининг дегенератив жараёнлари бузилиши ва эшитиш қобилиятини пасайиши.

Препарат дозаси беморнинг шахсий хусусиятларига мос равишда шифокор томонидан белгиланади. Одатдаги доза: Трентал суткада уч марта бир таблеткадан, аста-секинлик билан доза суткада 2-3 марта 200 мг гача оширилади. Максимал суткалик дозаси – 1200 мг. Препаратни овқатланиш вақтида ва овқатланишдан сўнг дарҳол етарли миқдордаги суюқлик билан бутунлигича чайнамасдан қабул қилинади. Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси 30 мл/мин дан паст бўлганида) бўлган пациентларда дозаси суткада 1-2 таблеткагача пасайтирилиши мумкин. Жигарни оғир бузилишлари бўлган пациентларда шахсий ўзлаштира олмасликни ҳисобга олган ҳолда, дозани камайтириш зарур. Артериал босими паст пациентларда, шунингдек хавф гуруҳига кирувчи беморларда (юрак ишемик касалликлари бўлган пациентларда ёки бош мия қон томирларининг гемодинамик аҳамиятли стенозлари бўлган пациентлар) даволашни кичик дозалар билан бошлаш мумкин. Бундай ҳолатларда дозаси фақат аста-секин оширилади.

Трентал юқори дозаларда ишлатилганида, қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин: Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, хавотирлик, уйқуни бузилиши, тиришишлар; Тери ва тери ости ёғ қопламлари тизими томонидан: юз терисини қизариши, юз ва кўкрак қафасининг юқори қисмига “қон оқиб келишлари”, шишлар, тирноқларнинг юқори синувчанлиги; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ксеростомия, анорекция, ичак атонияси, босим туйғуси ва меъда соҳасида оғирликни сезиш, кўнгил айнаши, қусиш, диарея; Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, аритмия, кардиалгия, стенокардияни авж олиши, артериал босимни пасайиши; Гемостаз ва қон яратиш аъзолари тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, меъда, ичак, шиллиқ қаватлар ва теридан қон кетиш ҳолатлари гипофибриногенемия; Сезги аъзолари тизими томонидан: кўришни бузилиши, скатома; Аллергик реакциялар: қичишиш, терини қизариши, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок. Жуда камдан-кам ҳолларда асептик менингит, мия қопқоғи ички холестази ва “жигар” трансаминазалари, ишқорий фосфатазанинг фаоллиги ошиши кузатилади.

Қуйидаги пациентларда Трентални қўллаш мумкин эмас: пентоксифиллин бошқа метилксантинлар ёки ҳар қандай ёрдамчи воситаларига юқори сезувчанлик;кўп миқдордаги қон кетиш ҳолатлари;кўзнинг тўр пардасидаги кенг тарқалган қон қуюлишлар;бош миядаги қон қуюлишлар;ўткир миокард инфаркти;18 ёшгача бўлганлар;ҳомиладорлик, лактация даврида.

Пентоксифиллин артериал босимни пасайтирувчи дори воситаларни таъсирини кучайтиради (ААФ ингибиторлари, нитратлар). Пентоксифиллин қон ивиш тизимига таъсир этувчи дори воситалари (бевосита ва воситали антикоагулянтлар, тромболитиклар), антибиотиклар, (шу жумладан цефалоспоринлар) таъсирини ҳам кучайтиради. Циметидин пентоксифиллиннинг плазмадаги миқдорини оширади (ножўя таъсирларни ривожланиш хавфи). Бошқа ксантинлар билан бир вақтда қўллаш ҳаддан ташқари қўзғалувчанлигига олиб келиши мумкин. Пентоксифиллинни қабул қилишда инсулин ёки гипогликемик препаратларнинг қанд миқдорини камайтирувчи таъсири пентоксифиллин ёрдамида кучайиши мумкин (гипогликемияни ривожланишининг юқори хавфи). Баъзи пациентларга қаттиқ назорат қилиш зарур. Баъзи беморларда пентоксифиллинни теофиллин билан бир вақтда қабул қилишни теофиллиннинг миқдорини ошишига олиб келади. Бу теофиллин билан боғлиқ ножўя таъсирларни кўпайиши ёки камайишига олиб келади.

Даволашни артериал босимни назорати остида олиб бориш керак. Гипогликемик воситаларни қабул қилувчи қандли диабет бўлган беморларда юқори дозалар буюриш яққол гипогликемия чақириши мумкин (дозани тўғрилаш талаб этилади). Антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганда қон ивиш тизими кўрсаткичларини алоҳида синчковлик билан назорат қилиш зарур. Яқинда жарроҳлик муолажасини ўтказган беморларда эса гемоглобин ва гематокрит даражаларини мунтазам назорат қилиш керак. Паст ёки ностабил артериал босимли беморларга юборилаётган доза камайтирилган бўлиши лозим. Кекса ёшдаги беморларда дозани камайтириш зарурияти пайдо бўлиши мумкин (биокираолишлигини ошиши ва чиқарилиш тезлигини пасайиши). Болаларда пентоксифиллинни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги етарлича аниқланмаган. Чекиш препаратнинг терапевтик самарадорлигини пасайтириши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Клиник манзараси: бош айланиши, кўнгил айнашига қистов, артериал босимни пасайиши, тахикардия, аритмия, тери қопламларини қизариши, ҳушдан кетиш, қалтираш, арефлекция, тоник-клоник тиришишлар. Агар юқорида келтирилган ҳолатлар пайдо бўлса дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак. Симптоматик даволаш: артериал босимни ва нафас фаолиятини тутиб туришга алоҳида аҳамият бериш лозим. Тиришиш хуружи диазепам юбориш билан бартараф этилади. Препарат дозаси ошириб юборилишини биринчи белгилари (кўп терлаш, кўнгил айнаши, цианоз) пайдо булишида препаратни қабул қилиш дарҳол тўхтатилади. Бемор боши ва танасининг юқори қисмини пастроқ ҳолатга ўтказилади. Нафас йўлларининг эркин ўтказувчанлиги назорат қилинади.

Рецепт бўйича

Ичакда эрувчи плёнка қобиқ билан қопланган 100 мг таблеткалар. 10 таблеткадан ПВХ/алюмин фолгали блистерда. 6 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

4 йил.