Тонзилгон Н драже rasmini ko'rish

Таркиби:

1 драже майдаланган қуйидаги доривор ўсимлик хомашёси (кукун) ни сақлайди: Алтҳаэаэ радих (Гулҳайри илдизи) 8 мг Чамомиллаэ флорес (Мойчечак гуллари) 6 мг Эқуисети ҳерба (Қирқбўғим ўти) 10 мг Жогландис фолиа (Ёнғоқ барги) 12 мг Миллефолиум ҳерба (Бўймадарон ўти) 4 мг Қуэрcус cортех (Эман пўстлоғи) 4 мг Тарахаcи ҳерба (Доривор момоқаймоқ ўти) 4 мг Қўшимча ингредиентлар: лактоза моногидрати, маис крахмали, картошка крахмали, стеарин кислотаси, глюкоза моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, калций карбонати, канакунжут мойи, декстрин, глюкоза сиропи, индиготин Е132, монтан гликол муми, повидон К25, повидон К30, сахароза, щеллак, талк, титан диоксиди.

Препаратнинг савдо номи:

Тонзилгон Н драже

Фармакалогик гуруҳи:

оғиз-ҳалқум касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.

Дори шакли:

драже

думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оч зангори рангли силлиқ драже.

оғиз-ҳалқум касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.

R02AR30.

Eкспериментал тадқиқотларнинг натижалари Тонзилгон® Н фагоцитлар ва табиий киллер ҳужайраларини ошиши ҳисобига иммун тизимига модулятор таъсир қилишини кўрсатди. Бундан ташқари, тадқиқотлар Тонзилгон® Н яллиғланишга қарши, антиоксидант, антибактериал ва антивирал таъсирга эга эканини кўрсатди.

Фармакокинетикаси ва биологик кираолишлиги бўйича текширув маълумотлари препаратнинг барча фаол моддалари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.

– юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (тонзиллит, фарингит, ларингит); – респиратор вирусли инфекциялардаги асоратларнинг профилактикаси ва бактериал инфекцияларда антибиотиклар билан даволашга қўшимча сифатида.

Касалликни ривожланишининг ўткир даврида: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 2 дражедан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 1 дражедан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Касаллик енгиллашганидан кейин даволанишни яна 1 ҳафта давом эттириш керак. Ўткир симптомлар енгиллашганидан кейин: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 2 дражедан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 1 дражедан кунига 3 марта қабул қиладилар. Драже чайнамасдан, бутунлигича оз миқдордаги суюқлик билан ютилади.

Аллергик реакциялар ва меъда­ичак бузилишлари бўлиши мумкин. Мойчечак гулларини сақловчи препаратлар бошқа мураккаб гулдошлар оиласига мансуб ўсимликларга (масалан, оддий шувоқ, бўймадарон ўти, хризантема, дасторгулга) юқори сезувчанлиги бор одамларда кесишган реакциялар туфайли аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Юқори сезувчанликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, хусусан мураккаб гулдошлар оиласи ўсимликларига. 6 ёшгача бўлган болалар.

Антибактериал воситалар билан бирга ишлатилиши мумкин ва мақсадга мувофиқдир. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Агар симптомлар йўқолмаса, шунингдек тана ҳарорати ошганида, ҳансираш, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур. Ушбу дори воситаси глюкоза, лактоза ва сахароза сақлайди. Агар шифокорингиз сизда қанднинг қандайдир турини ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилинг. Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Қандли диабети бўлган беморларга эслатма: 1 драже тахминан 0,02 “нон бирлигини” (НБ) сақлайди.

Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Даволаш симптоматик.

Драже: ҳар бир блистерда 25 дражедан. Ўрам ўлчами: № 50 ва №100

Тегишли шароитларда сақлаш таъминланса, дражелар 4 йил яроқлилик муддати эга.