Тонзилгон Н rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г Тонзилгон® Н томчилари қуйидаги ўсимликларнинг 29 г сувли­спиртли ажралмаларини сақлайди: Алтҳаэаэ радих (Гулҳайри илдизи) 0,4 г Чамомиллаэ флорес (Мойчечак гуллари) 0,3 г Эқуисети ҳерба (Қирқбўғим ўти) 0,5 г Жогландис фолиа (Ёнғоқ барги) 0,4 г Миллефолиум ҳерба (Бўймадарон ўти) 0,4 г Қуэрcус cортех (Эман пўстлоғи) 0,2 г Тарахаcи ҳерба (Доривор момоқаймоқ ўти) 0,4 г Этанол таркиби: 19% (ҳажм нисбатида) Қўшимча ингредиентлар: тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Тонзилгон Н

Фармакалогик гуруҳи:

оғиз-ҳалқум касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.

Дори шакли:

Тонзилгон Н

ичга қабул қилиш учун томчилар: тиниқ ёки бироз хира сариқ­жигарранг рангли, ўзига хос хидли ва мойчечак таъмли суюқлик. Сақлаш жараёнида озгина миқдорда чўкмалар бўлиши мумкин.

оғиз-ҳалқум касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.

R02AR30.

Eкспериментал тадқиқотларнинг натижалари Тонзилгон® Н фагоцитлар ва табиий киллер ҳужайраларини ошиши ҳисобига иммун тизимига модулятор таъсир қилишини кўрсатди. Бундан ташқари, тадқиқотлар Тонзилгон® Н яллиғланишга қарши, антиоксидант, антибактериал ва антивирал таъсирга эга эканини кўрсатди.

Фармакокинетикаси ва биологик кираолишлиги бўйича текширув маълумотлари препаратнинг барча фаол моддалари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.

– юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (тонзиллит, фарингит, ларингит); – респиратор вирусли инфекциялардаги асоратларнинг профилактикаси ва бактериал инфекцияларда антибиотиклар билан даволашга қўшимча сифатида.

Касалликни ривожланишининг ўткир даврида: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшигача бўлган 2­5 ёшли болалар 10 томчидан кунига 5­6 марта қабул қиладилар. 1 ёшдан ошган болалар 5 томчидан кунига 5­6 марта қабул қиладилар. Касаллик енгиллашганидан кейин даволанишни яна 1 ҳафта давом эттириш керак. Ўткир симптомлар енгиллашганидан кейин: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшигача бўлган 2­5 ёшли болалар 10 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. 1 ёшдан ошган болалар 5 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Томчилар суюлтирилмаган холда қабул қилинади, ютишдан олдин бироз вақт давомида оғизда тутиб турилади.

Аллергик реакциялар ва меъда­ичак бузилишлари бўлиши мумкин. Мойчечак гулларини сақловчи препаратлар бошқа мураккаб гулдошлар оиласига мансуб ўсимликларига (масалан, оддий шувоқ, бўймадарон ўти, хризантема, дасторгулга) юқори сезувчанлиги бор одамларда кесишган реакциялар туфайли аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Юқори сезувчанликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, хусусан мураккаб гулдошлар оиласи ўсимликларига. 1 ёшгача бўлган болалар.

Антибактериал воситалар билан бирга ишлатилиши мумкин ва мақсадга мувофиқдир. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Агар симптомлар йўқолмаса, шунингдек тана ҳарорати ошганида, ҳансираш, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур. Ичга қабул қилиш учун томчилар алкогол сақлаганлиги сабабли, уларни алкоголизм билан касалланган беморлар, шунингдек алкоголизмни муваффақиятли даволашдан сўнг қабул қилиш мумкин эмас. Алкоголни сақланиши жигар касалликлари, тутқаноғи ва бош мия касалликлари бўлган пациентлар каби юқори хавф гуруҳи пациентларида қўлланганида эътиборга олиниши керак. Флаконни ишлатишда уни вертикал холатда ушланг. Сақлаш жараёнида озгина миқдорда чўкмалар ва хиралашиш бўлиши мумкин, бу препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Тонзилгон® Н томчиларини қабул қилишдан олдин уни чайқатиш керак! Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Даволаш симптоматик.

Рецептcиз

Ичга қабул қилиш учун томчилар: 50 ва 100 мл.

Тегишли шароитларда сақлаш таъминланса, ичга қабул қилиш томчилар 2 йил яроқлилик муддати эга. Очилган флаконлар 6 ой давомида ишлатилиши мумкин.