Тивортин Аспартат rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг Л-аргинин аспартати; ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), натрий сахарини (Е 954), метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), “Канифоль” озуқа ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Л-аргинин аспартати

Препаратнинг савдо номи:

Тивортин Аспартат

Фармакалогик гуруҳи:

Бошқа кардиологик препаратлар. Аминокислоталар.

Дори шакли:

орал эритма

бироз сарғиш рангли канифоль хидли суюқлик.

Бошқа кардиологик препаратлар. Аминокислоталар.

S01Е.

Текширилмаган.

Юрак ишемик касаллиги, бош мия ва юрак қон томирлари атеросклерози, артериал гипертензия, периферик қон томирлар атеросклерози, диабетик ангиопатиялар, ўтказилган ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилишидан кейинги ҳолатларда, миокардиопатиялар, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, сурункали постемболик ўпка гипертензияси, гиперамониемия чақирган жигар энцефалопатияси, гипоксик ва астеник ҳолатлар, айрисимон бези фаолиятини пасайишида иммунокоррекцияни мажмуавий даволашда қўлланади.

Овқат вақтида ичга қабул қилинади. Катталарга юракнинг ишемик касаллигида, юрак ва бош мия қон томирлари атеросклерозида, периферик қон томирлар атеросклерозида, диабетик ангиопатияда суткада 5 мл дан 3-8 марта (1 ўлчов қошиғи – 1 г препаратга тўғри келади). Гиперхолестеринемияда, ўтказилган ўткир миокард инфаркти ва бош мияда қон айланишини бузилишидан кейинги ҳолатларда, артериал гипертензияда суткада 5 мл дан 3-6 марта. Ўпканинг сурункали обструктив касалликларида, интерстициал пневмонияда, идиопатик ўпка гипертензиясида, сурункали постемболик ўпка гипертензиясида суткада  5 мл дан 3-6 марта. Турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитларда, жигар етишмовчилигида, гиперамониемия чақирган жигар энцефалопатиясида суткада 5 мл дан – 3-6 марта. Гипоксик ва астеник ҳолатларда, айрисимон бези фаолиятини пасайишидаги иммунокоррекцияда суткада 5 мл дан 4-8 марта. Максимал суткалик доза – 8 г. Даволаш курсининг давомийлиги – 8-15 кун; зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.

Камдан-кам ҳолларда – меъда ва ичакда енгил дискомфорт ҳисси, препарат бевосита қабул қилинганидан кейин ўз-ўзидан йўқолувчи кўнгил айниши. Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Препарат Е216 ва Е218 каби ёрдамчи моддалар сақланганлиги сабабли аллергик реакциялар чақириши мумкин (суст ривожлнган бўлиши мумкин) ва айрим ҳолларда бронхоспазм.

Юқори сезувчанлик, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари.

Аргинин аспартат аминофиллин билан бирга қўлланганида қонда инсулин миқдори ошишига, спиронолактон аргинин билан қўлланганида қонда калий миқдори ошишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Eлектролитлар алмашинувини бузилишларида, буйрак касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат қўлланганида, дам олиш ва уйқуни мувозанатланган тартибига риоя қилиш, алкогол ва никотин, психостимуляторлардан воз кечиш керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида астения симптомлари ривожланса, даволашни тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Болалар 18 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Симптомлари: юқори сезувчанлик реакциялари, гипогликемик ҳолат. Даволаш: юқоридаги ҳолатлар кузатилганида препарат қабул қилишни тўхтатиш керак. Меъдани ювиш, сорбентлар қабул қилиш кўрсатилган. Антидоти мавжуд эмас. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

100 мл, 200 мл дан пластик флаконларда. 1 флакондан картон қутида.

2 йил. Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати – 14 сутка.