Тиоцетам® инекция учун эритма препарати клиник қўлланганида ножўя реакцияларнинг қуйидаги ҳоллари кузатилиши мумкин: марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик; овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниш, қусиш; иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок; юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши; вестибуляр тизим томонидан: бош айланиши; умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тери гиперемияси ва юбориш жойида қичишиш.
Беморларда препаратнинг алоҳида компонентлари билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар ривожланиши мумкин: пирацетам билан боғлиқ: қон ва лимфа томонидан: геморрагик бузилишилар; иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилактоид реакциялар; руҳий бузилишлар: асабийлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, хавотрлик, онгни чалкашиши, галлюцинациялар; нерв тизими томонидан: гиперкинезия, уйқучанлик, атакция, мувозанатни бузилиши, тутқаноқ хуружлари сонини ошиши, бош оғриғи, уйқусизлик, тремор; эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан: бош айланиши; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқ, қориннинг юқори қисмида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш; тери ва тери ости тўқималари томонидан: ангионевротик шиш, дерматитлар, тошма, эшакеми, қичишиш; репродуктив тизим томонидан: жинсий фаолликни ошиши; қон томирлари томонидан бузилишлар: гиппотензия, тромбофлебит; умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: астения, юбориш жойида оғриқ, иситма, тана вазнини ошиши; тиазот кислотаси билан боғлиқ: пациентларда, асосан кекса ёшли пациентларда, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида қуйидаги ҳолатлари таърифланган: аллергик реакциялар: тери гиперемияси, иситма; марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши; юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши; меъда-ичак йўллари томонидан: оғизни қуриши, қоринни дам бўлиши; нафас тизими томонидан: ҳансираш, бўғилиш (нафас сиқиш) хуружлари.