Тилаксин rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тилорон (Тилаксин®) – 125 мг; ёрдамчи моддалар: магний гидроксикарбонати (магний карбонати асоси) – 121,974 мг, талк – 4,741 мг, повидон (қуйи молекуляр тиббий поливинилпирролидон 12600±2700) – 24,441 мг, калций стеарати – 2 мг, сахароза (қанд) – 108,634 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 1,266 мг, титан диоксиди (пигмент титан диоксиди) – 1,266 мг, тропеолин О – 0,028 мг, суюқ парафин (вазелин мойи) – 0,004 мг, тиббий желатин –        0,637 мг, асалари муми – 0,009 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тилорон

Препаратнинг савдо номи:

Тилаксин

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши иммуностимулятор восита, интерферонлар ҳосил бўлиши индуктори.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблеткалар синдирилганда тўқ сариқ рангли.

вирусларга қарши иммуностимулятор восита, интерферонлар ҳосил бўлиши индуктори.

J05AX.

Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги – 60%. Препаратнинг тахминан 80% плазма оқсиллари билан боғланади. Препарат деярли ўзгармаган кўринишда ичак орқали (70%) ва буйраклар орқали (9%) чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 48 соат. Препарат биотрансформацияга учрамайди ва организмда тўпланади.

Грипп, бошқа ЎРВИ ни даволаш ва олдини олиш, А, В ва С гепатити, герпетик ва цитомегаловирус инфекциясини даволаш; инфекцион-аллергик ва вирусли энцефаломиелитларни (тарқалган склероз, лейкоэнцефалит, увеоэнцефалит ва бошқалар) мажмуавий даволаш таркибида, урогенитал ва респиратор хладимидиозни мажмуавий даволаш таркибида, ўпка туберкулёзини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Тилаксин® овқатдан кейин ичга қабул қилинади. А вирусли гепатитини даволаш учун – биринчи суткада 15 мг дан 2 марта, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Даволаш курси 1,25 г (10 таблетка). Ўткир В гепатитини даволаш учун – биринчи икки кун 125 мг дан, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда, даволаш курси 2 г (16 таблетка). В гепатитини узоқ вақт давом этганида – биринчи куни 125 мг дан суткада 2 марта, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Даволаш курси 2,5 г (20 таблетка). Сурункали В гепатитида – даволашнинг бошланғич босқичи (2,5 г – 20 таблетка) – биринчи икки кун 125 мг дан кунига 2 марта, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Давом этиш босқичи (1,25 г – 10 таблеткадан – 2,5 г 20 таблеткагача) – афтада 125 мг дан. Биокимёвий, иммунологик, жараённинг фаоллик даражасини акс эттирувчи морфологик текширувлар натижаларига қараб Тилаксин® нинг курс дозаси 3,75 г дан 5 г гача, даволаш давомийлиги 3,5-6 ойни ташкил қилади. Ўткир С гепатитида – биринчи икки кун 125 мг дан, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Даволаш курси 2,5 г (20 таблетка). Сурункали С гепатитида – даволашнинг бошланғич босқичи (2,5 г – 20 таблетка) – биринчи икки кун 125 мг дан кунига 2 марта, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Давом этиш босқичи (2,5 г – 20 таблетка) хафтада 125 мг дан. Биокимёвий, иммунологик, жараённинг фаоллиги маркерларини морфологик текширувлар натижаларига қараб Тилаксин® нинг курс дозаси 5 г, даволаш давомийлиги 6 ойни ташкил қилади. Нейровирус инфекцияларини мажмуавий даволашда – биринчи икки кун суткада            125-250 мг дан, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Доза шахсий равишда аниқланади, даволаш курси 3-4 хафтани ташкил қилади. Грипп ва бошқа ЎРВИ ни олдини олиш учун –125 мг дан хафтада 1 марта 6 хафта давомида. Даволаш курси – 750 мг (6 таблетка). Герпетик, цитомегаловирус инфекциясини даволаш учун – биринчи икки сутка 125 мг дан, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Даволаш курси – 1,25 г (таблетка). Ўпка туберкулёзини мажмуавий даволашда – биринчи икки суткада 250 мг дан, сўнгра 125 мг дан ҳар 48 соатда. Даволаш курси – 2,5 г (20 таблетка).

Аллергик реакциялар, диспептик кўринишлар, қисқа муддатли қалтираш.

Препаратга юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Антибиотиклар ва вирусли ва бактериал касалликларни анъанавий даволашнинг дори воситалари билан мутаносиб. Тилаксин® ни антибиотиклар ва вирусли ва бактериал касалликларни анъанавий даволашнинг дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5°С дан 30°С гача ҳароратда сақлансин.

Препаратни дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари номаълум.

Рецепциз

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 125 мг дан. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 6 ёки 10 таблеткадан биринчи очиш назоратли полимер банкада. 1 контур уяли ўрам ёки 1 полимер банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

3 йил.