Терпинкодрецепт билан rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Терпинкод

Фармакалогик гуруҳи:

йўталга қарши мажмуавий восита (йўталга қарши опиоид восита+балғам кўчирувчи восита).

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар. Бироз мармарликка йўл қўйилади.

йўталга қарши мажмуавий восита (йўталга қарши опиоид восита+балғам кўчирувчи восита).

R05FA02

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалардаги ўпка ва нафас йўлларининг касалликларидаги (шу жумладан бронхопневмония, бронхит, ўпка эмфиземаси) турли этиологияли “қуруқ йўтал”.

Ичга, 1 таблеткадан кунига 2-3 марта. Шифокорнинг маслаҳатисиз даволашнинг максимал давомийлиги – 5 сутка.

Аллергик реакциялар (терини қичишиши, эшакеми). Кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар, бош оғриғи, уйқучанлик. Давомли назорациз қўлланганида кодеинга қарамлик ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, нафас етишмовчилиги, бронхиал астма, этонол ёки наркотик аналгетикларни бир вақтда қабул қилиш, болалар (12 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даври.

Хлорамфеникол жигарда кодеиннинг метаболизмини тормозлайди ва шу билан унинг организмга таъсирини кучайтиради. Марказий нерв тизимининг фаолиятини  сусайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида, седатив самараси ва нафас марказига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Кодеин этанолнинг психомотор фаолиятга таъсирини кучайтиради. Кодеин катта дозаларда қўлланганида юрак гликозидларининг (дигоксин ва бошқалар) таъсири кучайиши мумкин, чунки перисталтикани сусайиши туфайли, уларни сўрилиши кучаяди. Адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар, кодеинни сўрилишини камайтириши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда кодеинни чиқарилиши секинлашган, шунинг учун препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални узайтириш тавсия қилинади. Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Спортчилар препарат кодеин сақлашини ва допинг эканлигини ёдда тутишлари керак; Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Седатив таъсирини ривожланиши мумкинлиги туфайли, даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Симптомлари: қусиш, уйқучанлик, қовуқ атонияси, кўришни бузилиши билан кечувчи кўз соққаларининг харакат координациясини бузилиши, брадипноэ, нафас марказини сусайиши, аритмиялар, брадикардия. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир ёки калий перманганати билан меъдани ювиш, нафас аналептикларини, атропинни ва кодеиннинг рақобатли физиологик антагонисти – налоксонни юбориш.

Рецепт бўйича

Таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

4 йил.