Терафлю ЛАП rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 2 мг бензоксоний хлориди, 1,5 мг лидокаин гидрохлориди, ёрдамчи моддалар: этанол, қалампирялпиз мойи, ментол, глицерин, хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Терафлю ЛАП

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита

Дори шакли:

маҳаллий қўллаш учун спрей

тиниқ, рангсиз ялпиз ҳидли эритма.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита

R02AA20

Бензоксоний хлориди деярли сўрилмайди. Одамда юборилган дозанинг тахминан 1% сийдикда аниқланади, модданинг концентрацияси қонда аниқланмайди. Моддани организмнинг тўқималарида тўпланиши аниқланмаган. Лидокаин спрей кўринишида қўлланганда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали сўрилади. Жигар орқали “биринчи” ўтишда метаболизмга учрайди, оғиз бўшлиғи ва томоқ чайилганида унинг биокираолишлиги тахминан 35% ни ташкил қилади. Метаболитлари сийдик билан чиқарилади, 10% дан камроқ модда ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Оғиз бўшлиғи ва томоқ инфекциялари: шамоллашда томоқ оғриганида, фарингит, ларингит, стоматит, ярали гингивит. Тонзиллитларда, шу жумладан ўткир (ангина) ва сурункали тонзиллитларда ёрдамчи воситалар сифатида қўлланилади.

Маҳаллий қўлланади. Баллончани вертикал ҳолатда ушлаб оғиз бўшлиғига пуркалади. Катталар: ҳар бир муолажани ўтказишда 4 марта пуркалади (тахминан 0,5 мл), суткада 3-6 марта. Болалар (4 ёшдан бошлаб) – ҳар бир муолажани ўтказишда 2-3 пуркашдан ошмаслиги керак, суткада 3-6 марта пуркалади. Даволаш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак. Агар препаратни қабул қилиш бошланганидан кейин 5 кун давомида касаллик белгиларини енгиллашиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Баъзида Терафлю®ЛАР қўлланганида вақтинчалик характерга эга бўлган маҳаллий таъсирланиш кузатилади, у. Аллергик реакциялар кам кузатилади. Препарат 2 ҳафтадан кўпроқ муддатда қўлланса, тилнинг ёки тишларнинг қайтувчи жигарранг рангга бўялиши кузатилиши мумкин.

Лидокаинга ёки аммиак бирикмаларига юқори сезувчанлик. Препаратни 4 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва эмизиш даврида ишлатиш тавсия қилинмайди.

Бензоксоний хлоридининг анион-фаол агентларни масалан, тиш пастасини бир вақтда қабул қилинганда уни самараси пасаяди. Алкогол бензоксоний хлоридининг сўрилишини оширади (даволашни ўтказиш вақтида спиртли ичимликларни қабул қилишдан сақланиш керак).

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Терафлю®ЛАР ни бошқа аммиак бирикмалари каби катта дозаларда тасодифан қабул қилиш, кўнгил айниши ёки қусишни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Заҳарланишда сут ичиш ёки сувда чайқатилган холдаги тухум оқини ейиш лозим. Терафлю®ЛАР да лидокаиннинг миқдори оз бўлгани туфайли, унинг дозаси ошириб юборилишини белгиловчи жиддий симптомлари намоён бўлиши мумкин эмас.

Рецепциз

30 мл дан препарат паст зичликли ва ҳимоя қалпоқли юқори зичликли полиетилен флаконда полиетилен пуркагич қурилмаси билан. Флакон комплектда полипропилен пуркагич учлик ва қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 йил.