Тантум Роза rasmini ko'rish

Таркиби:

100 мл вагинал эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,1 г бензидамин гидрохлориди (140 мл бир флаконда 0,14 г га мувофиқ келади); ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати, атиргул (96% ли этанол, полисорбат 20 ва атиргул мойи), тозаланган сув. Вагинал эритма тайёрлаш учун бир саше кукун қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,500 г бензидамин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: триметил-цетиламмоний паратолуолсулфонат, повидон, натрий хлориди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бензидамин

Препаратнинг савдо номи:

Тантум Роза

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши препарат.

Дори шакли:

вагинал эритма; вагинал эритма тайёрлаш учун кукун.

0,1% ли вагинал эритма: ўзига хос атиргул ҳидли, рангсиз тиниқ суюқлик. Вагинал эритма тайёрлаш учун 500 мг кукун: бир хил оқ ёки деярли оқ рангли қумоқлар ва ёд заррачалари бўлмаган гранулалар.

ностероид яллиғланишга қарши препарат.

G02CC03

Маҳаллий қўлланганда препарат шиллиқ қаватлардан яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга киради. Препаратнинг чиқарилиши асосан буйрак ва ичак орқали метаболитлари ёки конъюгация маҳсулотлари кўринишида юз беради. Маҳаллий қўллаш учун дори шакллари тизимли таъсирга эга эмас ва кўкрак сутига ўтмайди.

– бактериал вагиноз; – специфик вулвовагинитлар (мажмуавий даволашда); – носпецифик вулвовагинитлар ва ҳар қандай этиологияли цервиковагинитлар, шу жумладан химиотерапия ва радиотерапия фонида иккиламчи ривожланганлар; – гинекологик жарроҳлик операцияларидан олдинги ва кейинги асоратларнинг олдини олиш; – туғруқдан кейинги даврда гигиеник восита сифатида қўлланади.

Интравагинал. Вагинал эритма тайёрлаш учун кукун: бир саше ичидагисини 500 мл сувда бир марта ишлатиш учун эритилади. Вагинал эритма: флакондаги эритма, бир марталик пуркаш учун ишлатишга тайёр ҳисобланади. Флакон ичидагисини сув ҳаммомида иситиш керак. Муолажани ётқизиб ўтказиш керак, суюқлик қинда бир неча минут қолиши керак. Бир марта пуркаб ювиш учун флакондаги барча 140 мл ҳажм ишлатилади. Бактериал вагинозда: вагинал ювишлар суткада 1-2 марта 7-10 кун давомида.Ҳар қандай этиологияли носпецифик вулвовагинитлар ва цериковагинитларда, шу жумладан кимётерапия ва радиотерапия фонида иккиламчи ривожланганда, специфик вулвовагинитларда: мажмуавий даволаш таркибида суткада 2 марта камида 10 кун.Гинекологик жарроҳликда операциядан олдинги ва кейинги асоратларнинг олдини олишда ва туғруқдан кейинги даврда гигиеник восита сифатида суткада 1 марта 3-5 кун давомида.

Тантум® Роза препаратининг ҳар қандай ножўя самаралари тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Тантум® Роза препаратининг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Тантум® Роза препаратини ҳомиладорлик ва лактация, эмизиш вақтида маҳаллий қўллашга биронта ҳам қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд эмас.

Тантум® Роза препаратини ҳомиладорлик ва лактация, эмизиш вақтида маҳаллий қўллашга биронта ҳам қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд эмас.

Вагинал эритма: ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Вагинал эритма тайёрлаш учун кукун: 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Тантум® Роза препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Рецепциз

Вагинал эритма: –           140 мл дан препарат оқ рангли канюлали қопқоқ ва конюлали ҳимоялаш ва маҳкамлаш учун ярим тиниқ қопқоқчали йўналтирувчи учликка эга бўлган пушти рангли флаконда. –           5 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Вагинал эритмани тайёрлаш учун кукун: –           9,44 г дан кукун термик усулда ёпиштирилган қоғоз, полипропилендан сашеда. –           10 сашедан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Тантум® Роза вагинал эритмаси – 4 йил; Тантум® Роза вагинал эритма тайёрлаш учун кукун – 5 йил.