Табекс (Табех) rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1,5 мг цитизин (cйтисине). ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза (102 тури), талк, магний стеарати. қобиғининг таркиби: қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол 3350, талк, темир (ИИ, ИИИ) оксиди (Е172), темир (ИИ) оксиди (Е172), темир (ИИИ) оксиди (Е172).

Тасир этувчи модда(ХПН):

цитизин

Препаратнинг савдо номи:

Табекс (Табех)

Фармакалогик гуруҳи:

никотинга қарамликни даволаш учун восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч жигарранг, диаметри 6 мм ли плёнка қобиқ билан қоплангантаблеткалар.

никотинга қарамликни даволаш учун восита.

Цитизиннинг фармакокинетик параметрлари 36 та соғлом кўнгиллилар ­ эркакларда битта  1,5 мг плёнка қобиқ билан қопланган Табекс таблеткасини бир марта қабул қилгандан кейин аниқланган. Сўрилиши Цитизин перорал қабул қилинганда меъда-ичак йўлларида осон сўрилади. Қон плазмасидаги тахминан 15,55 нг/мл ни ташкил қилувчи максимал концентрациясига 0,92 соат давомида эришилади. Тақсимланиши Инсонда ўрганилмаган, шунинг учун маълумотлар йўқ. Қуёнларда перорал ва вена ичига юборилганидан кейин тақсимланиш ҳажми (Вд) мос равишда 6,21 л/кг ва 1,02 л/кг ни ташкил қилган. Каламушларда перорал ва вена ичига юборилганидан кейин жигарда, буйракда ва буйрак усти безларида цитизиннинг юқори зардоб концентрацияси аниқланади. Метаболизми ва экскрецияси Цитизин жиддий метаболик трансформацияга учрамайди. Қабул қилинган дозанинг 64% 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил қилади. Цитизин учун организмда тутилишининг ўртача вақти тахминан 6 соатни ташкил қилади.

Табекс тамаки чекишга қарам (сурункали табакизм), лекин ундан воз кечишни хохловчи инсонларда қўлланилади.

Табексни ҳар доим ушбу илова­варақадаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмасангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Барча дори препаратлари каби Табекс ҳам, улар ҳаммада ҳам намоён бўлмаслигига қарамай, ножўя самараларни чақириши мумкин. Ножўя реакциялар учраш тез­тезлигига қараб ифодаланган. Табекс билан даволашда, айниқса даволашни бошида, қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин: Тез­тез (100 пациентдан 1 тадан 10 тасигача таъсир қилади): бош оғриғи, бош айланиши, қориннинг юқори қисмида оғриқлар, кўнгил айниши, оғизни қуриши, диспепсия (меъдада дискомфорт, овқатдан сўнг кекириш). Тез­тез эмас (1000 пациентдан 1 тадан 10 тасигача таъсир қилади): уйқусизлик, уйқучанлик, қабзият, диарея, қусиш. Тез­тез номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлашнинг имкони йўқ): юрак ритмини ва юрак уришини тезлашиши, артериал босимни бироз ошиши, юқори жиззакилик, нафас олишни қийинлашиши, таъмни ва иштахани ўзгариши, қоринда оғриқ, мушак оғриқлари, кўкракда оғриқлар, вазнни йўқотилиши, кўп терлаш. Агар ножўя таъсирлардан биронтаси жиддий тус олса ёки агар Сиз ушбу илова­варақада келтирилмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизни ёки фармацевтни хабардор қилишингизни сўраймиз.

Табексни қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг: агар Сизда фаол модда цитизинга ёки Табекснинг бошқа ҳар қандай таркибий қисмларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;яқинда ўтказилган миокард инфаркти ёки мия жароҳати, ностабил стенокардия, юрак ритмини бузилиши (юрак аритмияси), атеросклероз; оғир артериал гипертензия.ҳомиладорлик вақти ва эмизиш даврида.

Агар Сиз бошқа дориларини, шу жумладан рецепциз бериладиган дориларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беришингизни сўраймиз. Агар Сиз физостигмин, галантамин (нимфалаж, фалаж ва деменцияни даволаш учун восита) каби дори препаратларини, статинларни (липидларни пасайтириш учун препаратлар), қон босимини пасайтирувчи дори препаратларини, теофиллинни (астмани даволаш учун восита), ропиниролни (Паркинсон касаллигини даволаш учун восита), клозапин ва оланзапинни (антипсихотикларни) қабул қилаётган бўлсангиз, Табекс билан бир вақтда қўлланганда уларнинг ножўя таъсирлари кучайиши мумкинлиги сабабли, бу ҳақида шифокорингизни хабардор қилинг.

Табексни қўллашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилинг. Табексни қўллаш хавфсизлигига тааллуқли клиник тажрибалар етарли эмаслиги сабабли, уни қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак: юрак ишемик касаллиги (юрак мушакларини қон билан таъминланишини бузилиши);юрак етишмовчилиги (юрак мушакларини кучсизлиги);артериал гипертензия (юқори қон босими);томирли-миякасалликлари;қон томирларини бекилиб қолиши;буйрак ва жигар касалликлари;гипертириоидизм (қалқонсимон безини юқори фаолияти);яра касаллиги;қандли диабет;буйрак усти безларининг хромаффин ўсмалари;гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (қизилўнгачни пастки қисмига меъда шираси чиқиши сабабли ачишиш хисси намоён бўлади);психик касалликлар (шизофрениянинг баъзи шакллари). Пациентларнинг бу категориясига олдиндан шифокор билан маслаҳатлашмасдан ва фойда/хавф нисбатини баҳоламасдан Табексни қўллаш тавсия қилинмайди. Табексни 18 ёшдан кичик болаларда ва 65 ёшдан катта пациентларда қўллашда хавфсизлигига тааллуқли клиник тажрибалар етарли эмас, шунинг учун бу ёш гуруҳларида уни қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Агар Сиз ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, Сизга Табекс билан даволаниш мумкин эмас.

Намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Агар Сиз илова­варақада кўрсатилганидан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, Сизда кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, тремор, кўришни бузилиши, кўз қорачиғларини кенгайиши, юрак ритмини тезлашиши, нафас олишни қийинлашиши, умумий ҳолсизлик, тиришишлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда Табексни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг ёки яқин орадаги даволаш муассасасидан ёрдам сўранг.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган 20 таблетка қаттиқ, рангсиз, тиниқ ПВХ плёнкали/алюмин фолгали блистерга; 5 блистердан препаратни қўллаш бўйича илова­варақаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.