СЕРЕТИД АККУХАЛЕР /ДИСКУС™.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир доза қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: салметерол (салметерол ксинафоати кўринишида) 50 мкг, флутиказон пропионати 100 мкг ёки 250 мкг ёки 500 мкг; ёрдамчи модда: лактоза моногидрати (сут оқсилини сақлайди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

салметерол/флутиказон пропионати.

Препаратнинг савдо номи:

СЕРЕТИД АККУХАЛЕР /ДИСКУС™.

Фармакалогик гуруҳи:

бронхолитик восита.

Дори шакли:

Ингаляциялар учун кукун 50 мкг/100 мкг, 60 доза. Ингаляциялар учун кукун 50 мкг/250 мкг, 60 доза. Ингаляциялар учун кукун 50 мкг/500 мкг, 60 доза.

оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

бронхолитик восита.

Ҳайвонлар ва одамларда қўлланилганида салметерол ва флутиказон пропионатини бир вақтда ингаляцияли юборилиши ушбу моддалардан ҳар бирининг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Фармакокинетикани ўрганиш учун ҳар бир компонент алоҳида кўрилиши зарур. 15 та соғлом кўнгиллилар иштирокида дориларнинг ўзаро таъсирини плацебо назорат қилинадиган, кесишувчи тадқиқот давомида салметеролни (суткада икки марта 50 микрограммдан ингаляцияли) ва CЙП3А4 кетоконазол ингибиторини (суткада бир марта 400 микрограммдан перорал) 7 кун давомида биргаликда қабул қилинганида қон плазмасида салметерол миқдорини сезиларли (Смах 1,4 марта ва АУC 15 марта) ошиши қайд этилган. Такрорий дозаланганда салметерол тўпланишини ошиши кузатилмаган. ҚТ интервали узайиши ёки синусли тахикардия туфайли текширилаётган учта шахсда салметерол ва кетоконазолни биргаликда қабул қилиниши бекор қилинган. Қолган 12 та беморда салметерол ва кетоконазолни биргаликда қабул қилиниши юрак ритмига, қонда калий даражасига ёки ҚТ интервали давомийлигига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсирга олиб келмаган («Махсус кўрсатмалар ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Абсорбцияси Салметерол Салметерол ўпка тўқимасида маҳаллий таъсир қилади, ва шу сабабли даволаш самараси унинг плазмадаги миқдорига боғлиқ бўлмайди. Салметерол фармакокинетикаси бўйича маълумотлар чекланган, чунки препарат даволаш дозаларида ингаляцияли юборилганидан кейин плазмада унинг жуда паст концентрацияларини (тахминан 200 пг/мл ва ундан кам) аниқлаш техник жиҳатдан қийин кечади. Салметерол ксинафоати мунтазам равишда қўлланилганида қон оқими тизимида тахминан 100 нг/мл бўлган барқарор концентрацияларига эришган ҳолда гидроксинафтой кислотаси аниқланади. Ушбу концентрациялар токцикликка ўрганилганида кузатилган мувозанат даражаларидан 1000 марта паст бўлади. Узоқ вақт (12 ойдан кўп) қўлланилганида нафас йўллари обструкцияси бўлган беморлар ҳолатига салбий таъсири кузатилмаган. Флутиказон пропионати Мавжуд ингаляцияли қурилмаларнинг ҳар бири бўйича флутиказон пропионатининг мутлақ биокираолишлиги ингаляцияли ва вена ичига юбориладиган шаклларини фармакодинамика маълумотларини таққослаган ҳолда ўрганиш доирасида баҳоланган. Соғлом кўнгиллиларда флутиказон пропионатининг мутлақ биокираолишлиги Аккухалер/Дискус ёрдамида юборилганида 7,8% ни, Дискхалер ёрдамида юборилганида 9,0% ни, Эвохалер ёрдамида юборилганида 10,9% ни ташкил этган; флутиказон пропионатининг мутлақ биокираолишлиги салметерол билан биргаликда Эвохалер кўринишида ва Аккухалер/Дискус кўринишида юборилганида мувофиқ равишда 5,3% ва 5,5% ни ташкил этган. Астмаси ёки ЎСОК бўлган пациентларда ингаляцияли флутиказон пропионатининг тизимли таъсири камроқ даражада кузатилади. Тизимли абсорбция кўпроқ ўпкада юз беради, бунда у бошида тезроқ бўлади, аммо сўнгра секинлашади. Ингаляция қилинадиган дозанинг бир қисми ютилиши мумкин, аммо тизимли таъсир препаратнинг сувда кучсиз эриши ва жигар орқали дастлабки ўтаётганида жадал метаболизми оқибатида минимал даражада бўлади. Перорал қабул қилинганида флутиказон пропионатининг биокираолишлиги 1% дан камни ташкил этади. Ингаляция қилинган дозанинг катталиги ва флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ўртасида чизиқли боғлиқлик (кўпайиш) мавжуд. Тақсимланиши Салметерол Маълумотлар мавжуд эмас. Флутиказон пропионати Флутиказон пропионати мувозанат ҳолатида катта тақсимланиш ҳажмига (тахминан 300 л) эга. Флутиказон пропионати плазма оқсиллари билан нисбатан юқори боғланиш даражасига (91%) эга. Метаболизми Салметерол Ин витро синовлар шуни кўрсатадики, салметерол жадал равишда Р450 3А4 цитохроми (CЙП3А4) таъсирида а-гидроксисалметеролгача метаболизмга (алифатик оксидланишга) учрайди. Соғлом кўнгиллиларда салметерол ва эритромицин дозаларини ўрганишга доир такрорий тадқиқот эритромициннинг суткада уч марта 500 мг дозасида фармакодинамикада клиник аҳамиятга эга бўлган ўзгаришларни намоён қилмаган. Бироқ салметерол ва кетоконазолнинг ўзаро таъсирини ўрганилганида плазмада салметерол концентрациясини сезиларли даражада ошиши кузатилган (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Флутиказон пропионати Флутиказон пропионати Р450 цитохроми тизимининг CЙП3А4 изоферменти иштирокида метаболизмга учраши натижасида карбоксил кислотасининг нофаол метаболитини ҳосил қилган ҳолда қон оқими тизимидан тезда элиминацияланади. Флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ошиши эҳтимоли муносабати билан CЙП3А4 маълум ингибиторларини бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Чиқарилиши Салметерол Маълумотлар мавжуд эмас. Флутиказон пропионати Флутиказон пропионати плазмада юқори клиренсга (1150 мл/минут) ва тахминан 8 соатни ташкил этувчи якуний ярим чиқарилиш даврига эга. Флутиказон пропионатининг буйрак клиренси сезиларли эмас (< 0,2%) ва метаболит кўринишида 5% дан кам.

Астма (Нафас Йўлларининг Қайтар Обструкцияси) Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати астмани (Нафас Йўлларининг Қайтар Обструкциясини) жумладан: узоқ таъсир этувчи бета-агонистлар ва ингаляцияли глюкокортико­стероидларнинг самарали бир маромда сақлаб турувчи дозаларини қабул қилаётган пациентларни,ингаляцияли глюкокортикостероидлар билан даволаш фонида касаллик симптомлари сақланаётган пациентларни,бронходилататорлар билан тизимли даволанаётган ва ингаляцияли ГКС га эҳтиёжманд пациентларни базавий даволаш учун қўлланилади. Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати ўпканинг сурункали обструктив касаллигини (ЎСОК), шу жумладан сурункали бронхит ва ўпка эмфиземасини бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун қўлланилади. Серетид™Аккухалер™/Дискус™ препарати умумий ўлим кўрсаткичи пасайишини кўрсатган.

Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати фақат ингаляция учун мўлжалланган. Максимал самарани олиш учун мунтазам равишда, ҳатто касаллик симптомлари мавжуд бўлмаганида ҳам препаратни қўллаш лозим. Шифокорлар препарат дозаси оптимал бўлиши учун доимий кўрикни ўтказишлари керак. Дозани ўзгартириш фақат шифокор тавсиясига кўра ўтказилиши лозим. Астма (Нафас Йўлларининг Қайтар Обструкцияси) Препарат дозасини симптомларнинг самарали назоратига эришиладиган минимал самарали дозасигача босқичма-босқич пасайтириш лозим. Агар Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ ни суткада иккита ингаляцияси симптомларни назорат қилишни таъминласа, минимал самарали доза суткада 1 та ингаляцияни ташкил этиши мумкин. Пациентга флутиказон пропионатнинг касалликни оғирлик даражасига мос келадиган дозасини сақловчи дозада буюриш лозим. Агар пациентда ингаляцияли глюкокортикостероидлар билан монотерапия ёрдамида касалликни мос равишда назорат қилишга эришиш мумкин бўлмаса, глюкокортикостероидни эквивалент даволаш дозасида Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати билан комбинацияланган даволашга ўтилиши бронхиал астмани назорат қилишни яхшилашга олиб келиши мумкин. Ингаляцияли глюкокортикостероид билан монотерапия бронхиал астмани мос равишда назорат қилиш таъминланадиган пациентларга Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати билан ингаляцияли даволашга ўтилиши бронхиал астмани назорат қилишни йўқотмасдан глюкокортикостероид дозасини пасайтиришга имкон бериши мумкин.

Салметерол ксинафоати ва флутиказон пропионати компонентларининг ҳар бири билан боғлиқ барча ножўя таъсирлар қуйида санаб ўтилган. Иккала компонент комбинацияси қўлланилганида уларнинг ҳар бири алоҳида қўлланилишига нисбатан таққосланганида қўшимча ножўя таъсирлар аниқланмаган. Ножўя таъсирлар аъзолар тизимлари синфларига ва учраши тез-тезлигига боғлиқ равишда санаб ўтилган. Учраш тез-тезлиги қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 дан <1/10 gacha), gohida (>1/1000 дан <1/100 gacha), kam hollarda (> 1/10 000 дан <1/1000 гача) жуда кам ҳолларда (<1/10 000). Учраш тез-тезлиги кўрсаткичларининг кўпчилиги астма бўйича 23 та клиник тадқиқот ва ЎСОК бўйича 7 та тадқиқот давомида аниқланган. Барча таъсирлар ҳам клиник тадқиқотлар давомида аниқланмаган. Клиник тадқиқотлар давомида қайд этилмаган ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги ўзидан-ўзи олинган хабарлар асосида ҳисоблаб топилган.

Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини анамнезда препарат компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас (“Таркиби” бўлимига қаранг).

Пациентларда носелектив ва селектив бета-блокаторларни қўллашдан тийилиш лозим, ҳақиқатдан ҳам зарур бўлган ва асосланган ҳолат бундан мустасно. Флутиказон пропионатини ингаляцияли юборилишида қон плазмасида унинг концентрациялари Р450 3А4 цитохроми тизими ферментлари иштирокида ичак ва жигарда “биринчи бор ўтишида” фаол метаболизмга учраши ва юқори тизимли клиренс оқибатида жуда ҳам паст бўлади. Шундай қилиб, флутиказон пропионатининг дорилар билан клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсири эҳтимоли кам. Соғлом кўнгиллиларда дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш шуни кўрсатдики, ритонавир (Р450 3А4 цитохромининг юқори фаол ингибитори) плазмада флутиказон пропионати концентрациясини сезиларли равишда ошириши мумкин, бу мувофиқ равишда зардобда кортизол концентрацияси пасайишига олиб келади. Маркетингдан кейинги қўлланилиши доирасида флутиказон пропионатини ритонавир билан биргаликда интраназал ёки ингаляцияли қабул қилаётган пациентларда клиник аҳамиятга эга дориларнинг ўзаро таъсири кузатилган, бу кортикостероидларнинг тизимли таъсирларига, жумладан Кушинг синдроми ва буйрак усти безлари фаолиятини сусайтирилишига олиб келган. Шундай қилиб, ритонавир препарати ва флутиказон пропионатини биргаликда қўлланилишидан тийилиш зарур, пациент учун потенциал фойда кортикостероидларнинг тизимли ножўя таъсирларидан кутиладиган хавфдан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. Р450 3А4 цитохроми бошқа ингибиторларини ўрганиш зардобда кортизол концентрациясини бирор-бир сезиларли пасайишисиз флутиказон пропионатининг тизимли экспозициясини сезиларли бўлмаган (эритромицин) ва мўтадил (кетоконазол) ошишини намойиш қилган. Шунга қарамай, Р450 3А4 цитохромининг кучли ингибиторларини (масалан, кетоконазолни) биргаликда буюрилишида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, чунки флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ошиши эҳтимоли мавжуд. Кетоконазол ва салметеролни биргаликда қўлланилиши плазмада салметрол концентрациясини сезиларли (1,4 марта Смах ва 15 марта АУC) ошишига олиб келган ва бу ҚЦ интервали узайишига олиб келиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг).

Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати ўткир симптомларни сусайтириш учун мўлжалланмаган, чунки бундай ҳолларда тезда ва қисқа вақт таъсир қилувчи ингаляцияли бронходилататорни (масалан, салбутамолни) қўллаш лозим. Пациентларни улар ҳар доим ўткир симптомларни сусайтириш учун мўлжалланган препаратни қўл остида ушлаб туришлари кераклиги ҳақида хабардор қилиш керак. Симптомларни енгиллаштириш учун қисқа вақт таъсир қилувчи бронходилататорларни тез-тез қўлланилиши касалликни назорат қилиш ёмонлашгани ҳақида далолат беради ва бундай ҳолларда пациент шифокорга мурожаат қилиши керак. Бронхиал астмани назорат қилишни тўсатдан ва кучайиб борувчи ёмонлашиши ҳаёт учун потенциал таҳдидни ифодалайди ва бундай вазиятларда ҳам пациент шифокорга мурожаат қилиши керак. Глюкокортикостероид дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин. Агар Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратининг қўлланиладиган дозаси касалликни мутаносиб назоратини таъминламаса, у ҳолда пациент бунда ҳам шифокорга мурожаат қилиши керак. Касаллик зўрайишининг ривожланиши хавфи туфайли Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати билан даволашни астмали беморларда бирданига тўхтатиб бўлмайди, препарат дозасини шифокор назорати остида босқичма-босқич пасайтириш лозим. ЎСОК бўлган пациентларда препарат қўлланилишини бекор қилиш декомпенсация симптомлари билан кечиши мумкин ва шифокор кузатувини талаб қилади. Клиник тадқиқотларда салметерол-флутиказон пропионатини қабул қилаётган, ЎСОК бўлган пациентларда пневмония учраши тез-тезлигини ошиши ҳақидаги маълумотлар олинган. Шифокорлар ЎСОКда пневмония ривожланиши мумкинлигини ёдда тутишлари лозим, чунки пневмония ва ЎСОК зўрайиши клиник ҳолати кўпинча ўхшаш бўлади. Глюкокортикостероидларни сақловчи барча ингаляцияли препаратлар каби Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини ўпка силининг фаол ва нофаол шакли билан касалланган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини тиреотоксикозда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Симпатомиметиклар гуруҳидаги ҳар қандай препаратларни қабул қилишда, айниқса даволаш дозалари ошириб юборилганида систолик артериал босимни ва юрак қисқаришлари тез-тезлигини ошиши каби юрак-қон томир ҳолатлари ривожланиши мумкин. Шу сабабли Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини анамнезда юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Барча симпатомиметик препаратлар даволаш дозасидан ортиқ бўлган дозаларда қон зардобида калий даражасини транзитор пасайишини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини қон зардобида калий даражаси пасайишига мойил бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Ҳар қандай ингаляцияли глюкокортикостероид, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганида тизимли таъсирларни келтириб чиқариши мумкин; бироқ бундай симптомларнинг юзага келиши эҳтимоли перорал глюкокортикостероидлар билан даволашга нисбатан анча паст бўлишини қайд этиш лозим (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг). Юзага келиши мумкин бўлган тизимли таъсирлар Кушинг синдроми, Кушингсимон симптомлар, буйрак усти безлари фаолиятини сусайтирилиши, болалар ва ўсмирларда ўсишнинг тўхтаб қолиши, суяк тўқимаси минерал зичлигининг пасайиши, катаракта ва глаукомани ичига олади. Шу сабабли бронхиал астмани даволашда дозани симптомларнинг самарали назоратини таъминловчи энг паст дозагача пасайтириш муҳим. Стрессни келтириб чиқаришга қодир бўлган шошилинч ва режали вазиятларда ҳар доим буйрак усти безлари сусайтирилиши эҳтимолини ёдда тутиш ва глюкокортикостероидлар билан оптимал даволаш эҳтимолини кўриб чиқиш зарур (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг). Ингаляцияли глюкокортикостероид билан узоқ вақт даволанаётган болаларнинг бўйини мунтазам равишда ўлчаш тавсия этилади. Буйрак усти безлари сусайтирилиши эҳтимоли туфайли, перорал глюкокортикостероидлардан флутиказон пропионати билан ингаляцияли даволашга ўтказилган пациентларни ўта эҳтиёткорлик билан даволаш ва уларда буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиш лозим. Ингаляцияли флутиказон пропионати билан даволаш бошланганидан кейин тизимли глюкокортикостероидларни қўллашни босқичма-босқич бекор қилиш лозим ва бундай пациентлар стресс вазиятларида глюкокортикостероидни қўшимча юборишга эҳтиёж эҳтимоли ҳақидаги кўрсатма сақланадиган махсус карточкага эга бўлишлари ҳамда ўзлари билан олиб юришлари керак. Қонда глюкоза даражаси ошиши ҳақидаги жуда кам хабарлар мавжуд бўлиб (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), қандли диабети бўлган беморларга препаратни буюришда буни ёдда тутиш лозим. Рўйхатдан ўтказилганидан кейинги даврда глюкокортикостероиднинг тизимли таъсирларига, жумладан Кушинг синдроми ва буйрак усти безлари фаолиятини сусайтирилишига олиб келувчи флутиказон пропионати ва ритонавирни қабул қилаётган пациентларда клиник жиҳатдан аҳамиятли дориларнинг ўзаро таъсири ҳақидаги хабарлар олинган. Шу сабабли флутиказон пропионати ва ритонавирни биргаликда қўллашдан тийилиш тавсия этилади, пациент учун потенциал фойда глюкокортикостероиднинг тизимли таъсирлари билан боғлиқ хавфдан юқори бўлган ҳоллар бундан мустасно (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Бронхиал астмани даволаш ўтказилаётганда қўшиладиган салметеролни (Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати компоненти) хавфсизлиги юзасидан Америкада ўтказилган йирик клиник тадқиқот (СМАРТ) маълумотлари плацебога нисбатан таққосланганда шуни кўрсатадики, бронхиал астмадан келиб чиққан ўлим ҳоллари учраши тез-тезлиги салметрол гуруҳида юқори бўлган. Келиб чиқиши афроамерикалик бўлган пациентларда бошқа пациентларга қараганда, тахминга кўра, нафас олиш тизими томонидан жиддий ножўя ҳолатлар ёки ўлим билан якунланиши хавфи плацебога нисбатан таққосланганда салметрол қабул қилинганида юқори бўлади. Фармакогенетика омиллари ёки бошқа сабабларнинг аҳамияти номаълум. СМАРТ тадқиқоти ингаляцияли глюкокортикостероидларни биргаликда қўлланилиши астма билан боғлиқ ўлим ҳолати хавфига таъсир кўрсатишини аниқлашга йўналтирилмаган. Дориларнинг ўзаро таъсири ўрганилганида тизимли кетоконазолни биргаликда қўлланилиши қон плазмасида салметерол экспозициясини ошириши қайд этилган. Бу ҚЦ интервали узайишига олиб келиши мумкин. CЙП3А4 нинг кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол) салметерол билан бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг). Бошқа ингаляцияли препаратларни қўллашдаги каби препарат қўлланилганидан бевосита кейин ҳансирашнинг кучайиши билан намоён бўладиган парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолатда тезда ва қисқа вақт таъсир этувчи ингаляцияли бронходилататорни зудлик билан қўллаш лозим. Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарат қўлланилишини дарҳол бекор қилиш, пациент ҳолатини баҳолаш ва зарурат бўлганида, муқобил даволашни бошлаш лозим (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Бета2-агонистларнинг фармакологик таъсири билан боғлиқ тремор, юрак уришини разъездив ҳиссиёти ва бош оғриғи каби ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлар мавжуд. Бироқ мазкур ҳолатлар қисқа муддатли табиатга эга ва мунтазам даволашда уларнинг ифодаланганлиги камаяди (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Фертиллиги Одамда фертилликка таъсирига доир маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда флутиказон пропионати ёки салметерол ксинафоатининг эркаклар ёки аёллар фертиллигига таъсири аниқланмаган. Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик даврида она учун кутиладиган фойда ҳомила учун ҳар қандай кутиладиган хавфдан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин. Ретроспектив эпидемиологик тадқиқот натижалари бўйича флутиказон пропионатини ҳомиладорликнинг биринчи триместри давомида қабул қилинганида бошқа ингаляцияли кортикостероидларга қараганда йирик туғма нуқсонларнинг ривожланиши юқори хавфи (МСМ) аниқланмаган. Препарат ва унинг компонентларининг репродуктив токциклигига ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда β2-адренорецепторлар фаол агонисти ва глюкокортикостероиднинг тизимли концентрациясини ортиқча даражаларида ҳомилага таъсири аниқланган. Мазкур синфдаги препаратларни клиник қўллашнинг кенг тажрибаси даволаш дозаларидан фойдаланилганида баён қилинган таъсирлар клиник жиҳатдан аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради. Лактация Препаратни даволаш дозалари билан нафас олинганидан кейин қон плазмасида салметерол ва флутиказон пропионатини концентрацияси жуда ҳам паст даражада бўлади, шу сабабли уларнинг кўкрак сутидаги концентрацияси ҳам шундай паст даражада бўлиши керак. Бу ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ўз тасдиғини топган бўлиб, ҳайвонлар сутида салметерол ва флутиказон пропионатининг паст концентрациялари қайд этилган. Аёлларнинг кўкрак сутида салметерол ва флутиказон пропионатининг концентрацияси тўғрисидаги маълумотлар йўқ. Лактация даврида она учун кутиладиган фойда ҳомила учун ҳар қандай кутиладиган хавфдан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин.

30°С дан паст ҳароратда сақлансин. Қуруқ жойда сақлансин.

Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати, салметерол ва/ёки флутиказон пропионати дозасини ошириб юборилишига доир мавжуд маълумотлар қуйида келтирилган. Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини тавсия этилган дозалардан юқори бўлган дозаларда буюриш тавсия этилмайди. Мунтазам равишда дозалаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва дозани тавсия этилган дозалардан симптомларни самарали назоратини таъминловчи энг паст дозагача пасайтириш муҳим аҳамиятга эга (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Симптомлари Салметерол дозасини ошириб юборилишининг кутиладиган симптомлари ва белгилари бета2-адренергик ўта рағбатлантириш учун хос бўлиб, тремор, бош оғриғи, тахикардия, систолик артериал босим ошишини ва гипокалемияни ичига олади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ингаляцияли юборилишида флутиказон пропионати дозасини ўткир даражада ошириб юборилиши гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини вақтинча сусайтирилишини келтириб чиқариши мумкин. Одатда бу бирор-бир шошилинч чораларни қабул қилишни талаб қилмайди, чунки буйрак усти безларининг нормал фаолияти бир неча кун ичида қайта тикланади. Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилинганида буйрак усти безлари пўстлоғи фаолияти сезиларли равишда сусайтирилиши мумкин. Препаратни кўпинча тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ вақт (бир неча ой ёки йил) давомида қабул қилган болаларда юзага келувчи кам учрайдиган ўткир адренал криз ҳоллари баён қилинган. Ўткир адренал криз онгнинг хиралашуви ва/ёки тиришишлар билан кечадиган гипокалиемия билан намоён бўлади. Ўткир адренал криз юзага келувчи омиллар бўлиб хизмат қиладиган вазиятларга шикастланиш, жарроҳлик аралашуви, инфекция ёки флутиказон пропионати препарати таркибига кирувчи дозани ҳар қандай тезда пасайиши тааллуқлидир. Даволаш Салметерол ва флутиказон пропионати дозасини ошириб юборилишини махсус даволаш мавжуд эмас. Доза ошириб юборилганида бир маромда сақлаб турувчи даволашни амалга ошириш ва пациент ҳолатини кузатиш лозим.

Рецепт бўйича

Бинафша рангнинг икки хил тусидаги (тўқ бинафша рангли ва оч бинафша рангли) пластмассадан тайёрланган, дозалар ҳисоблагичи бўлган думалоқ ингаляторга 60 уяли (ҳар бир уя препаратнинг 1 дозасини сақлайди) ламинацияланган алюминли блистер жойланган. Картон қутига қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга 1 ингалятор жойланган.

24 ой.