Ботулизмга қарши зардоб ботулизмни даволаш ва олдини олиш мақсадида қўлланади.
Зардоб даволаш мақсадида ботулизмнинг биринчи белгилари пайдо бўлган вақтидан бошлаб максимал эрта муддатларда юборилади.
Зардобни юборишдан олдин ботулиник токсин ва ботулизм қўзғатувчисини текшириш учун бемордан 10 мл ҳажмда қон, сийдик, меъда ювилган сувлар (қусиш массалари) олиниши лозим.
Текширишга шунингдек касалликни чақирган озиқ-овқат маҳсулоти ҳам юборилади.
Ботулизм (қўзғатувчи) токсинининг номаълум тури чақирган касалликни даволаш учун моновалент зардоблар аралашмаси ишлатилади.
Токсин (қўзғатувчи) нинг тури маълум бўлган ҳолларда тегишли турдаги моновалент зардоб ишлатилади.
Клиник белгиларнинг яққоллик даражасидан қатъий назар, препаратнинг бир даволаш дозаси вена ичига томчилаб юборилади.
Юборишдан олдин ушбу доза (37±1)оС ҳараратгача бўлган иссиқ сувда иситилган 200 мл натрий хлоридининг 0,9% ли стерил изотоник эритмасида суюлтирилади.
Юбориш тезлиги минутига 60-90 томчи.
Камдан-кам ҳолларда, томчилаб юбориладиган инфузияни амалга ошириш мумкин бўлмаганида, зардобнинг даволаш дозаси олдиндан суюлтирмасдан, шприц ёрдамида аста-секин оқим билан юборишга йўл қўйилди.
Юз бериши мумкин бўлган аллергик реакцияларни олдини олиш учун, зардобни вена ичига юборишни бошлашдан олдин беморга 60-90 мг преднизолон оқим билан юборилади.
Зардоб бир марта юборилади.
Профилактика мақсадида зардоб, бемор билан бир вақтда ботулизм касаллигини чақирган маҳсулотларни истеъмол қилган одамларга хам юборилади.
Касалликни чақирган токсин тури бўлган зардобнинг худди шу турининг даволаш дозасининг ярми (ампула ичидагисининг ярми) юборилади.
Агар токсиннинг тури аниқланмаган бўлса, моновалент зардобнинг ҳамма турларининг ярим даволаш дозаси юборилади.
Препарат мушак ичига юборилади.
Ишлатишдан олдин препаратли ампулани синчиклаб кўрилади.
Бутунлиги бузилган, ёрлиғи бўлмаган ампулалардаги препарат, шунингдек физик хусусиятлари бузилган (рангини ўзгариши, парчаланмайдиган қолдиқлари бўлган), яроқлилик муддати ўтган, нотўғри сақланган препарат қўллаш учун яроқли эмас.
Юборишдан олдин зардобли ампула (37±1)оС ҳароратли сувда 5 минут тутиб туриб иситилади.
Зардобли ампулани очиш, препаратни юбориш муолажаси ва очилган ампулани сақлаш (бир соатдан кўп эмас) асептика ва антисептика қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Зардобни юбориш шифокорнинг кузатуви остида ўтказилади.
Ботулизмга қарши зардобни юборишдан олдин бегона оқсилга сезувчанликни аниқлаш учун, препаратнинг комплектида бўлган 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби билан мажбурий тарзда тери ички синамаси ўтказилади.
Тозаланган 1:100 нисбатда суюлтирилган зардоб ампулалари қизил, ботулизмга қарши зардоб эса – кўк ёки қора ранг билан белгиланган.
Тозаланган суюлтирилган зардоб 0,1 мл дозада билакнинг ички юзасига тери ичига юборилади.
Агар юбориш жойида 20 минутдан кейин 1 см дан кичик шиш ёки қизариш пайдо бўлса, синама салбий ҳисобланади.
Агар шиш ёки қизариш 1 см ва ундан катта бўлса, синама ижобий ҳисобланади.
Салбий тери ички синамасида тери остига 0,1 мл суюлтирилмаган ботулизмга қарши зардоб юборилади.
Зардобга реакция бўлмаганида 30 минутдан кейин вена ичига ёки мушак ичига зардобнинг буюрилган дозасини ҳаммаси юборилади.
Тозаланган суюлтирилган зардобга ижобий тери ички синамасида ёки суюлтирилмаган зардоб билан тери остига инекциясига аллергик реакциялар пайдо бўлганида, ботулизмга қарши зардоб фақат даволаш мақсадида шифокор кузатуви остида ва ўта эҳтиёткорлик билан юборилади: Аввал 60 мг преднизолон ва гистаминга қарши препаратлар мушак ичига юборилади, сўнгра эса тери ички синамаси учун мўлжалланган тозаланган 1:100 суюлтирилган зардоб 20 минутлик интервал билан 0,5 мл, 2,0 мл ва 5,0 мл дозада тери остига юборилади.
Бу дозаларга реакциялар бўлмаса, 0,1 мл ботулизмга қарши зардоб тери остига юборилади.
Реакция кузатилмаса, 30 минутдан кейин зардобнинг ҳамма дозаси юборилади.
Юқорида кўрсатилган дозаларнинг биронтасига ижобий реакция бўлган ҳолларда, беморга вена ичига оқим билан 180-240 мг преднизолон ва 5-10 минут ўтгач, зардобнинг даволовчи дозасининг ҳаммаси юборилади.