Суприлексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг изоксуприн гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, коллоидли кремний диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

изоксуприн гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Суприлекс

Фармакалогик гуруҳи:

периферик вазодилататорлар.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ, ясси, оқ рангли, бир томони рискали таблеткалар.

периферик вазодилататорлар.

S04AA01.

Изоксуприн меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Жигарда қисман конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври тахминан 1,25 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан чиқарилади.

Турли генезли периферик қон айланишини бузилишлари: оёқ ва қўл артерияларининг спазмлари, облитерацияловчи эндартериит, оёқ ва қўл артерияларининг атеросклерози, диабетик ангиопатия, Рейно касаллиги ва синдроми. Атеросклеротик генезли сурункали церебрал томир етишмовчилиги, тўр парда артерияларининг атеросклерози. Муддатдан аввалги туғруқ хавфида қўлланади.

Қон айланишини бузилишлари билан кечувчи касалликларда препарат 10-20 мг дан суткада 3-4 марта овқатдан кейин қўлланади. Даволаш курси 2-3 ойни ташкил қилади. Муддатидан аввалги туғруқ хавфи ҳолатида Суприлекс® таблеткаси аввал ўтказилган изоксупринни вена ичи курсидан кейин буюрилади; ҳолат яхшиланганида (тўлғоқ бартараф қилинганида) изоксуприннинг ичга қабул қилиш учун тавсия қилинган дозаси 20 мг дан суткада 4 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги – 2 суткани ташкил қилади.

Тахикардия, юракни кучли уриши, артериал гипотензия, тўш ортида оғриқ, бош айланиши, ҳолсизлик, қизиб кетиш ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, тери тошмалари, диспептик бузилишлар. Препарат муддатидан аввалги туғруқни даволаш учун қўлланганида она ва болада тахикардия, артериал гипотензия, гипокалцемия, гипогликемия кузатилиши мумкин.

Изоксуприн ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлик, анамнездаги церебрал геморрагиялар ва бачадондан қон кетишлар, стенокардия, артериал гипотензия, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Изоксупрининг бошқа дори воситалари билан салбий ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Кардиологияда қўлланадиган вазодилататорлар билан бир вақтда қабул қилинганида томирларни кенгайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.

Шифокор томонидан белгиланган доза ва даволаш курсининг давомийлигини ошириш мумкин эмас. Препарат билан даволаш давомида ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда албатта шифокорга мурожаат қилиш керак. Қўллашнинг ўзига хослиги Препаратни стенокардия, тахикардия, қизиб кетиш ҳисси, қон ивишини бузилишларида, глаукомада, миокард инфаркти ва импульснинг ўткир даврларида эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Кекса ёшдаги пациентларни препарат билан даволаш вақтида ортостатик гипотензияни олдини олиш мақсадида, кроватдан эҳтиёткорлик билан туриш, тана ҳолатини кескин ўзгартиришдан сақланиш керак. Чекувчи пациентларда препаратнинг самараси камайиши мумкин. Суприлекс® препарати билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Суприлекс® ҳомиладор аёлларда муддатидан аввалги туғруқ хавфида қўлланади. Изоксупринни эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида маълумотлар йўқ, шунга қарамасдан, специфик тадқиқотлар ўтказилмаган бошқа препаратлар ҳолидаги каби эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: тахикардия, юракни кучли уриши, тўш ортидаги оғриқ, артериал босимни пасайиши, бош айланиши, ҳолсизлик, ҳушдан кетиш, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: симптоматик.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда; 1 ёки 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

3 йил.