Супракс Солютабрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қўйидагиларни сақлайди: Фаол модда: цефиксим – 400 мг (447,7 мг цефиксим тригидрати кўринишида) Ёрдамчи моддалар: 44,5 мг микрокристалл целлюлоза, 40,0 мг қуйи алмашинган гипролоза, 5,0 мг коллоид кремний диоксиди, 5,0 мг повидан, 10,0 мг магний стеарати 20,0 мг калций трисесквигидрати сахаринати, 5,0 мг қулупнай ҳушбўйи ФА 15757, 2,5 мг қулупнай ҳушбўйи ПВ 4284, 0,3 мг “сариқ қуёш шафағи” бўёвчиси (Е110).

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефиксим

Препаратнинг савдо номи:

Супракс Солютаб

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотик-цефалоспорин.

Дори шакли:

диспергирланадиган таблеткалар

оч зарғалдоқ рангли, иккала томонида рискали, қулупнай таъмли узунчоқ таблетка.

Антибиотик-цефалоспорин.

J01DD08

Сўрилиши Ичга қабул қилинганда биокираолишлиги 40-50% ни ташкил қилади ва овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. Катталарда перорал 400 мг дозада қабул қилинганда қон плазмасида максимал концентрацияга (Cмах) 3-4 соатдан кейин эришилади ва у 2,5-4,9 мкг/мл ни , 200 мг дозада- 1,49-3,25 мкг/мл ни ташкил қилади. Овқатни қабул қилиш препаратни меъда-ичак йўлларидан сўрилишига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Тақсимланиши 200 мг цефиксимни юборилганда 16,8 л га тенг мувозанатли концентрациясига эришилганда, тақсимланиш ҳажми- 6,7 л ни ташкил қилган. Цефиксимнинг тахминан 65% плазма оқсиллари билан боғланади. Цефиксим энг юқори концентрацияларда сийдик ва сафрода ҳосил бўлади. Цефиксим йўлдош тўсиғи орқали киради. Цефиксимни киндик қонидаги концентрацияси препаратни она қон плазмасидаги концентрациясининг 1/6-1/2 даражасига етади, препарат кўкрак сутида аниқланмайди. Метаболизми ва чиқарилиши Катталар ва болаларда ярим чиқарилиш даври 3-4 соатни ташкил қилади. Цефиксим жигарда метаболизмга учрамайди, қабул қилинган дозанинг 50-55% сийдик билан 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Цефиксимнинг тахминан 10% сафро билан чиқарилади. Алоҳида клиник  ҳолатлардаги  фармакокинетикаси Пациентда буйрак етишмовчилиги бўлганида препаратнинг ярим чиқарилиш даврини узайишини ва мувофиқ равишда плазмада концентрациясини ошишини ва буйраклар орқали чиқарилишини секинлашишини кутиш мумкин. Креатинин клиренси минутига     30 мл бўлган пациентларда 400 мг цефиксим қабул қилинганда, ярим чиқарилиш даври    7-8 соатгача ошади, плазмада максимал концентрацияси ўртача 7,53 мкг/мл ни, сийдик билан 24 соатда чиқарилиши эса – 5,5% ни ташкил қилади. Жигар циррози бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври 6,4 соатгача ошади, максимал концентрацияга эришиш вақти (ТCмах) – 5,2 соатни ташкил этади, бир вақтда препаратни буйрак орқали чиқариладиган қисми ошади. Cмах ва фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдон ўзгармайди.

Препаратга сезувчан микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: стрептококли тонзиллит ва фарингит,синуситлар,ўткир бронхит,сурункали бронхитни зўрайииши,ўткир ўрта отит,сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари,асоратланмаган гонорея,шигеллезда қўлланади.

Катталар ва тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болалар учун суткалик доза бир ёки икки марта қабул қилиш учун 400 мг. Тана вазни 25-50 кг бўлган болаларга препаратни суткада 200 мг дозада бир марта қабул қилишга буюрилади. Таблеткани етарли миқдордаги сув билан ютиш ёки сувда эритиш ва олинган суспензияни тайёрлангандан кейинроқ дарҳол ичиш керак. Препаратни овқатни қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Даволаниш давомийлиги касалликни кечишига ва инфекцияни турига боғлиқ. Инфекция симптомлари ва/ёки иситма йўқолгандан кейин препаратни қабул қилишни камида яна 48-72 соат давом эттириш мақсадга мувофиқдир. Нафас йўлларининг ва ЛОР аъзоларининг инфекцияларида даволаш курсининг давомийлиги 7-14 кунни ташкил қилади. Стрептоcоccус пёгенес томонидан чақирилган тонзиллофарингитда даволаниш давомийлиги камида 10 кун бўлиши керак. Асоратланмаган гонореяда препаратни 400 мг дозада бир марта буюрилади. Аёлларда қуйи сийдик йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида препаратни 3-7 кун давомида, аёлларда юқори сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида -14 кун буюрилиши мумкин. Эркакларда юқори ва қуйи сийдик–чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида даволаш давомийлиги 7-14 кунни ташкил қилади. Буйрак функциясини бузилишларида дозани қон зардобида креатинин клиренсини кўрсаткичларига қараб аниқланади. Креатинин клиренси минутига 21-60 мл бўлганида ёки гемодиализда бўлган пациентларда суткалик дозани 25% га камайтирилиши сабабли препаратни бошқа шаклларини ишлатиш тавсия қилинади. Креатинин клиренси минутига 20 мл ва ундан кам бўлганида ёки перитонеал диализда бўлган пациентларда суткалик дозани 2 мартага камайтириш керак.

Цефиксимга ёки препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик,цефалоспоринларга ёки пенициллинларга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган болаларга ва тана вазни 25 кг дан кам бўлган болаларга ушбу дори шаклида қўллаш тавсия қилинмайди.

Найчалар секрециясининг блокаторлари (пробенецид ва бошқалар) цефиксимни буйраклар орқали чиқарилишини секинлаштиради, бу дозани ошириб юборилиш симптомларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Цефиксим протромбин индексини пасайтиради, билвосита антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Цефиксимни карбамазепин билан бир вақтда қўлланганида, плазмада карбамазепиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бундай ҳолатларда терапевтик дори мониторингини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Пенициллинлар билан кесишувчан аллергик реакцияларни пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, пациентларни анамнезини синчков баҳолаш тавсия қилинади. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), Стивенс-Джонсон синдроми, эозинофилия ва тизимли реакцияларни бўлиши билан доривор тошма пайдо бўлганида цефексимни қабул қилишни тўхташиш керак ва зарур даволаш ўтқазилиши лозим. Анафилактик шок ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхташиш керак, эпинефринни (адреналин), тизимли глюкокортикостероидлар ва антигистамин препаратлар юборилади. Препаратни узоқ қўлланганда ичак микрофлораси бузилиши мумкин, бу Cлостридиум диффиcиле ни ҳаддан зиёд кўпайишига ва сохтамембраноз колитни ривожланишига олиб келиши мумкин. Антибиотик билан ассоциацияланган диареянинг енгил шакллари пайдо бўлганида, одатда препаратни қабул қилишни тўхтатиш етарлидир. Касалликнинг оғирроқ шаклларида даволашни мувофиқлаштирувчи даволаш (масалан, ванкомицинни ичга 250 мг дан кунига 4 марта буюриш) тавсия қилинади. Меъда-ичак йўллари моторикасини ингибирловчи, диареяга қарши препаратлар сохтамембраноз колит ривожланганида қўлланмайди. Бошқа цефалоспоринлар каби, цефиксим тубулоинтерстициал нефрит билан ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин. Ўткир буйрак етишмовчилиги ҳолатида цефиксимни қабул қилишни тўхтатиш керак, зарур чоралар ва/ёки мувофиқ даволаш буюрилади. Супракс® Солютаб® препаратини аминогликозидлар, полимиксин В, колистиметат натрий, “халқали” диуретиклар (фуросемид, этакрин кислотаси) билан бир вақтда юқори дозаларда қўллаш ҳолларида, айниқса буйрак фаолиятини синчков назорат қилиш зарур. Супракс® Солютаб® препарати билан узоқ даволангандан кейин гемопоэз фаолияти ҳолатини текшириш лозим. Диспергирланадиган таблеткаларни фақат сувда эритиш лозим. Даволаниш вақтида экспресс диагностика учун айрим тест-тизимлари ишлатилганда Кумбснинг бевосита сохта мусбат реакциялари в а сийдикни глюкозага сохта мусбат реакциялари бўлиши мумкин. Транспорт воситаларини  бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Супракс® Солютаб® препаратни транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган. Нохуш самаралар (масалан, бош айланиши) бўлиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Супракс® Солютаб® препаратини ҳомиладорликда фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш лозим.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Максимал суткалик дозадан ортиқ дозани қабул қилинганда юқорида таърифланган дозага боғлиқ ножўя самараларнинг тез-тезлиги ошиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Гемодиализ ва перитонеал диализ самарасиздир.

Рецепт бўйича

400 мг дан диспергирланадиган таблеткалар. 1, 5, 7 таблеткалар ПВДХ/ПВХ плёнка ва алюмин фолга блистерда. 1, 5, 7 таблеткадан 1 блистер ёки 5 таблеткадан 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.