Сукцинасолрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

Қаҳрабо кислотаси, натрий хлориди, калий хлориди, калций хлориди, магний хлориди, натрий гидрокарбонати. Дори шакли: Инфузия учун эритма. Таркиби: Қаҳрабо кислотаси – 2,0 г, натрий хлориди – 6,2 г, калий хлориди – 0,3 г, калций хлориди – 0,082 г, магний хлориди – 0,1 г, натрий гидрокарбонати – 3,0 г, инекция учун сув 1 литргача.

Препаратнинг савдо номи:

Сукцинасол

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Тузли эритмалар.

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейинги, меъда-ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларда (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишларда (операция вақтидаги гипотоник, меъда-ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади. Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир мартда буюрилади. Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун:200- 400 мл дан суткада бир марта буюрилади. Темир танқислиги анемиясида: асосий даволар фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади.

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан-кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шишида ва шунга ўхшашларда) ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлганларда (бу тоифа пациентларида қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Сукцинасолни бошқа ишқорлантирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакцияни пайдо бўлиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан шиша бутилкаларда.

3 йил.