Судралиб ўсувчи тоғжамбил ўти.

Таркиби:

ефир мойлари (0,5-1%), тимол, карвакрол, ошловчи ва бошқа моддалар.

Препаратнинг савдо номи:

Судралиб ўсувчи тоғжамбил ўти.

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи.

Дори шакли:

доривор ўсимлик хом ашёси.

тешигини диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган, поя, барг ва тўпгул бўлакчалари. Баргларини ранги яшил ёки кулранг-яшил, пояси – яшил ёки яшил-сиёхранг, гуллари-сиёхранг. Хушбуй ҳидга эга. Ёқимли-тахир, бироз аччиқроқ таъмга эга.

балғам кўчирувчи.

Бронхитлар ва юқори нафас йўллари касалликларини даволашда қўлланилади.

Ичга дамлама кўринишида қўлланилади. Дамлама тайёрлаш учун 10 г (2 ош кошик) ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона хароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона хароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин. 4 та февраль-пакет ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона хароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона хароратида совутилади. Февраль-пакет олинади ва докасиз сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин. Ичга ½ – 1/3 стакандан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади. Сиртга ювиш кўринишида қўлланилади.

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Кузатилмаган.

Рецепциз

2,5 г дан февраль пакетларда 20 донадан; 30, 50 г дан картон ёки полиетилен қутиларда ва 15 кг, 25 кг, 30 кг дан қопларда, тойларда.