Стугерон (Стугерон)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: циннаризин ­ 25 мг ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, магний стеарати, повидон, талк, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

циннаризин (cиннаризине)

Препаратнинг савдо номи:

Стугерон (Стугерон)

Фармакалогик гуруҳи:

бош айланишини бартараф этувчи препаратлар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, бир томонида гравировкаси, бошқа томонида рискаси бўлган, деярли ҳидсиз, фаскали, ясси дисксимон таблеткалар.

бош айланишини бартараф этувчи препаратлар.

Перорал юборилгандан кейин циннаризин бир соат давомида сўрилади, лекин унинг биокираолишлиги меъда ширасининг миқдорига қараб ўзгариши мумкин. Циннаризиннинг плазмадаги концентрация чўққисига препарат қабул қилинганидан кейин 1-3 соат ўтгач эришилади. Циннаризиннинг плазмадан ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади. Циннаризин жигарда конъюгация йўли билан глюкуронидлар ҳосил қилиб экстенсив метаболизмга учрайди. Ушбу метаболитларнинг 1/3 қисми буйрак орқали, 2/3 қисми ичак орқали чиқарилади. Циннаризиннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил қилади.

Лабиринт патологияси оқибатидаги Менер касаллигининг симптомларида, шу жумладан бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, қулоқларни шанғиллаши, нистагмда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш. Чайқалишни олдини олиш. Меньшевизмни олдини олиш. Мияда қон айланишини бузилиши симптомлари, шу жумладан бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, қон томир касаллиги оқибатидаги бош оғриғи, жиззакилик, одамовилик, хотирани ва диққатни жамлашни бузилишида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида қўлланилади. Периферик қон айланишини бузилиши сипмтомлари, шу жумладан Рейно касаллиги, акроциноз, вақти­вақти билан содир булувчи оқсоқлик, микроциркуляцияни бузилиши, трофик ва варикоз яралар, парестезия, тунги тиришишлар, оёқ-қўлларни совуқ қотишида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида қўлланилади.

Уйқучанлик ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар одатда вақтинчалик бўлиб, оптимал дозага аста-секин эришилганда бартараф этилиши мумкин. Кам ҳолларда бош оғриғи, оғиз қуриши, тана вазнини ошиши, кучли терлаш ёки аллергик реакциялар кузатилади. Жуда кам ҳолларда қизил ясси темиратки ва югурикка ўхшаш симптомлар ривожланганлиги ҳақида хабар берилган. Тиббиёт адабиётида холестатик сариқликнинг ягона ҳолати қайд этилган. Асосан кекса ёшдаги шахсларда узоқ муддатли даволаш давомида экстрапирамид симптомларни ёмонлашиши ёки ривожланиши кузатилган. Бундай ҳолатларда даволашни тўхтатиш керак.

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Алкогол билан бирга истеъмол қилиш ва МНТ фаолиятини сусайтирувчи воситаларни, ёки трициклик антидепрессантларни қўллаш санаб ўтилган дори воситаларининг биронтасининг ёки Стугероннинг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Антигистамин таъсири туфайли, Стугерон тери реактивлиги омилларини ўрганиш юзасидан, уни қўлламасдан ўтказилган синамаларда мусбат реакцияни бартараф этиши мумкин. Шунинг учун тери синамаларини ўтказишдан олдин 4 кун давомида Стугеронни қабул қилиш мумкин эмас.

Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда циннаризин тератоген таъсир чақирмаган бўлсада, Стугеронни, барча дори воситалари каби, ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлсагина буюриш мумкин. Стугеронни она сутига ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун Стугеронни қабул қилаётган аёллар эмизишдан воз кечишлари керак.

Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда циннаризин тератоген таъсир чақирмаган бўлсада, Стугеронни, барча дори воситалари каби, ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлсагина буюриш мумкин. Стугеронни она сутига ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун Стугеронни қабул қилаётган аёллар эмизишдан воз кечишлари керак.

30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ўткир ошириб юборилишининг бир ҳолатида (2100 мг) 4 ёшли болада қуйидаги ҳолатлар: қусиш, уйқучанлик, кома, тремор, артериал гипотензия кузатилган. Специфик антидоти мавжуд эмас. Доза ошириб юборилганда дастлабки бир соат ичида меъдани ювиш тавсия этилади. Кўрсатмаларга кўра фаоллаштирилган кўмир буюриш мумкин.

Рецепт бўйича

25 таблеткадан ПВХ/алюмин фолга блистерда. 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил.