Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
цефтриаксон, тазобактам
Препаратнинг савдо номи:
Стрексон-Т
Фармакалогик гуруҳи:
антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи)
Дори шакли:
инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун
оқдан сарғиш ранглигача бўлган кристалл кукун.
антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи)
J01DA63.
Тақсимланиши Цефтриаксон: унинг 98% қон зардобининг оқсиллари билан боғланади; гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади.
Тазобактам: 30% плазма оқсиллари билан боғланади: тананинг тўқима ва суюқликларида кенг тарқалган.
Чиқарилиши: Цефтриаксон: ярим чиқарилиш даври тахминан 8,7 соатни ташкил қилади: 33-67% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Тазобактам: асосан буйраклар орқали чиқарилади ва препаратнинг юборилган дозасининг 80% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Чиқарилиши: буйраклар орқали.
Тазобактам битта метаболитга қадар метаболизмга учрайди, унга фармакологик ва антибактериал фаоллик етишмайди.
Тазобактам ва унинг метаболити асосан буйраклар орқали дозанинг 80% ўзгармаган ҳолда, қолган қисми ягона метаболит кўринишида чиқарилади.
Тазобактам организмнинг тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ичакни шиллиқ қаватида, ўт пуфагида, ўпкаларда, аёлларни репродуктив тўқималарида (бачадон, тухумдонлар ва бачадон найлари интерстициал суюқлик ва сафрода кенг тарқалган.
Тўқималардаги ўртача концентрация одатда плазмадаги концентрациясининг 50 дан 100% гачасини ташкил қилган.
Препарат асосан қуйидаги касалликларда буюрилади: Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари ва касалхонадан ташқари пневмонияФебрил нейтропенияЎрта қулоқнинг ўткир бактериал отитиТери ва тери структураларининг инфекциялариСийдик чиқариш йўлларининг инфекциялариАсоратланмаган гонореяКичик чаноқ аъзоларини яллиғланишиБактериал сепсисСуяк ва бўғимларнинг инфекциялариҚорин бўшлиғинг инфекциялариБактериал менингитЖарроҳлик билан боғлиқ операциядан олдинги инфекцияларни профилактикаси.
Маҳаллий реакциялар – оғриқ, қаттиқлашиш ва оғриқ умумий сондан 1% да пайдо бўлган.
Флебит тўғрисида вена ичига юборилгандан кейин <1% хабар қилинган.
Юқори сезувчанлик – тошма, қичишиш, иситма ёки этни увиши.
Гематологик эозинофилия, тромбоцитоз ва лейкопения, анемия, нейтропения, лимфопения, тромбоцитопения, протромбин вақтини узайиши.
Меъда-ичак томонидан – диарея, кўнгил айниши ёки қусиш ва таъмни бузилиши.
Жигар томонидан – аланинаминотрансфераза ААТ ёки олтингугурт глутамид пируват трансаминаза (ОГПТ) ошиши.
Ишқорий фосфатаза ва билирубинни ошиши.
Буйрак сабаблари бўйича қонда азот мочевина (ҚАМ) даражаси ошиши.
Креатининни ошиши ва сийдикда чўкмани бўлиши.
Цефалоспоринларга ва бета-лактамаз ингибиторларига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Микробларга қарши бошқа дори воситалари ва гепарин билан фармацевтик номутаносиб.
Диуретиклар, аминогликозидлар, полимиксин В цефтриаксонни найчалар секрециясини пасайтиради ва уни қон зардобидаги концентрациясини оширади, Т1/2 узайтиради, нефротокцикликни кучайтиради (нефронекрозни ривожланиш хавфи ошади).
Цефтриаксон аминогликозидларни ототокциклигини оширади.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар цефалоспоринларни чиқарилишини секинлаштириб, қон кетишини ривожланиш хавфини оширади.
Бактерицид антибиотиклар билан (аминогликозидлар) бир вақтда буюрилганда синергизм бактериостатиклар антибиотиклар (макролидлар, хлорамфеникол, тетрациклинлар билан антагонизм намоён қилади.
Метронидазол эритмаси билан (жарроҳлик аралашувларини ўтказишда метронидазол эритмасини инфекцияларни профилактика қилиш учун юборишдан олдин инфузион тизимни цефтриаксон эритмасидан ювиш лозим) номутаносиб.
Бошқа дори препаратлари билан дориларни ўзаро таъсиридан сақланиш учун цефтриаксон эритмаларини (кўпчилик бошқа бета-лактам антибиотиклари каби) ванкомицин, гентамицин, тобрамицин, нетилмицин эритмалари билан бир вақтда юбориш мумкин эмас.
Цефтриаксонни санаб ўтилган препаратлар билан буюрилганда ҳар бир антибиотикни алоҳида юбориш лозим.
Цефтриаксонни ишлатганда сохтамембраноз колит пайдо бўлиши мумкин.
Шунинг учун препарат билан даволаш вақтида диарея пайдо бўлган ҳолатлар бу ташхисни ҳисобга олиш муҳим.
Колитни енгил шакллари махсус даволашни талаб қилмайди: препаратни юборишни тўхтатиш етарли ўртача ёки оғир ҳолатларда махсус даволашни талаб қилиши мумкин.
Пенициллинларга аллергик реакциялари бўлган пациентларда кесишган ўта юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.
Оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги бирга учраганда плазмада препаратни концентрациясини (креатинин клиренсига кўра дозага тузатиш киритилади) мунтазам аниқлаш лозим.
Узоқ даволанганда периферик қонни, жигар ва буйракларни функционал ҳолатини мунтазам назорати зарур.
Аралаш аэроб-анаэроб инфекцияларда, қўзғатувчилар идентификация қилингунига анаэробларга нисбатан фаол бўлган дори воситалари билан мажмуавий қўллаш мақсадга мувофиқ.
Инфекциялар йўқотилган ўчоқда менингиал диссеминация юз берган беморларда менингитга шубҳа бўлиши ёки менингит ташхиси тасдиқланиши мумкин бўлиб, бунда ушбу ҳолат учун клиник самарадорлиги тасдиқланган муқобил антибиотикни буюриш лозим.
Сийдикда Кумбсни ижобий тестини, глюкозага сохтамусбат тестни аниқлаш мумкин.
Инекция учун Цефтриаксон тазобактам билан ҳомиладорлик вақтида, фақат агар бунга аниқ зарурат бўлса ишлатиш лозим.
Салқин, ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Дозани ошириб юборилганда гемодиализ ва перитонеал диализ препаратни концентрациясини пасайтирмайди.
Махсус антидоти йўқ.
Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик.
Шифокор рецепти бўйича берилади
Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун шиша флаконда.
Бир флакон 10 мл дан пластик контейнердаги эритувчи – инекция учун стерил сув ва қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.