Стомагел rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г Стомагел қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: 5 мг Метҳйлураcилум (метилурацил), 20 мг Лидоcаинум (лидокаин гидрохлориди). Ёрдамчи моддалар: игнабаргли эфир мойининг оғир фракцияси, лецитин, силбиол, α-токоферол, метилпарагидроксибензоат, ундецилен кислотасининг моноэтаноламиди, троламин, этил спирти, карбомер, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Стомагел

Фармакалогик гуруҳи:

асосан стоматологияда қўлланиладиган восита.

асосан стоматологияда қўлланиладиган восита.

A01AD11

Метилурацил – сиртга қўлланганида тизимли қон оқимига деярли тушмайди. Лидокаин гидрохлориди – оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати орқали қон айланишига лидокаиннинг озгина миқдори тушади, фаол модданинг плазмадаги максимал даражасига тахминан 20-45 минут ўтгач эришилади. Организмда лидокаин гастроинтестинал йўлига тушади ва жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди.

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиш ва некротик жараёнлари: ўткир стоматит, гингивит, пародонтоз;микробли ёки замбуруғли инфекция билан боғлиқ бўлган оғиздаги қуруқлик ва ачишиш ҳиссида қўлланади.

Оғиз бўшлиғининг шикастланган жойларига кунига 3-4 марта қўйилади. Қўллаш давомийлиги шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

фаол модда ва/ёки ҳар қандай бошқа компонентларга юқори сезувчанлик;лейкознинг ўткир ва сурункали лейкемик шакли, лимфогрануломатоз, суяк кўмигининг хавфли касалликлари;жигарнинг оғир касалликлари;амид тури локал анестезия воситалари ёки гелнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга чекланишлар йўқ.

Гелни намликдан ва ёруғликдан сақлаш керак. 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Гел йўриқномасига мувофиқ ишлатилганида, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Рецепциз Улашиш: 4 118 Виеwс

15 г дан алюмин тубаларда, тубалар илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.