Сонексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 7,5 мг зопиклон; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, талк, калций стеарати, натрий крахмалгликоляти (А тип), лактоза моногидрати; қобиғи: поливинил спирти, титан диоксиди, полиетиленгликол, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

зопеклон

Препаратнинг савдо номи:

Сонекс

Фармакалогик гуруҳи:

Ухлатувчи ва седатив воситалар. Бензодиазепинсимон воситалар. Зопиклон.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблетка

думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, бир томонида рискали, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ухлатувчи ва седатив воситалар. Бензодиазепинсимон воситалар. Зопиклон.

Уйқуни оғир бузилишлари: ситуатив ва/ёки вақтинча уйқусизликда қўлланади.

Уйқудан бевосита олдин ичга қабул қилинади.

Ножўя самаралари дозага ва пациентнинг индивидуал сезгирлигига боғлиқ. Кўпинча кузатиладиган ножўя самаралари – оғизда аччиқ таъм. Ножўя неврологик ва руҳий самаралар: антероград амнезия, у терапевтик дозани қабул қилганда юзага келиши мумкин. Хавф дозага пропорционал равишда ошади;хулқ-атворни бузилишлари, онгни ўзгаришлари, таъсирчанлик, тажавузкорлик, безовталик, сомнамбулизм;ҳатто терапевтик дозалар қабул қилинганда, даволаш тўхтатилгандан кейин бекор қилиш симптомлари ёки рикошет уйқусизлик билан кечувчи жисмоний ва психологик қарамлик.мастлик ҳисси, эйфория, нутқни бузилиши, координацияни бузилиши, депрессив кайфият;бош айланиши, бош оғриғи, тунги даҳшатлар, зўриқиш;жинсий майлни ўзгариши. Нафас тизими томонидан: ҳансираш. Тери томонидан: тошма, қичишиш, улар ўта юқори сезувчанликнинг симптомлари бўлиши мумкин. Симптомлар юзага келганда препаратни қўллашни тўхтатинг. Кўриш аъзоси томонидан: диплопия. Ножўя тизимли самаралар: мушак гипотонияси, астения, анафилактик реакциялар, эшакеми, ангионевротик шиш. Меъда-ичак йўллари томонидан: диспепсия, кўнгил айниши, оғизни қуриши, қусиш, диарея, қабзият, анорекция ёки иштаҳани ошиши. Моддалар алмашинуви: тана вазнини камайиши. Суяк-мушак тизими томонидан: мушак гипотонияси. Жигар томонидан: жигар ферментлари фаоллигини ошиши. Лаборатор тест натижаларини нормадан оғиши: жуда кам ҳолларда – трансаминазалар ва/ёки ишқорий фосфотаза даражасини ошиши, кам ҳолларда жигар шикастланишининг клиник манзарасини чақириши мумкин. Зопиклон препарати билан даволаш тўхтатилгандан кейин бекор қилиш синдроми ҳақида хабар берилган.

Зопиклонга ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, оғир ўткир ёки оғир сурункали буйрак етишмовчилиги (энцефалопатия хавфи туфайли), ўткир нафас етишмовчилиги, уйқу вақтида оғир апноэ синдроми; миастения, лактаза танқислигида (препарат таркибида лактоза мавжудлиги туфайли). 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Алкогол Агар бензодиазепинлар ва уларнинг ҳосилалари алкогол билан мажмуада қўлланилганда, уларнинг седатив самараси кучаяди. Даволаш вақтида алкогол ва уни сақловчи препаратларни қабул қилиш тақиқланади.

Кўникиб қолиш Бензодиазепинлар ва уларнинг ҳосилаларини бир неча хафта давомида қабул қилгандан кейин бир дозанинг тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсири аста-секин сусайиши мумкин. Сонекс® билан даволаш даври 4 ҳафтадан ошмаган пациентларда препаратга яққол кўникиш йўқлиги кузатилмаган. Қарамлик Бензодиазепинлар ва уларнинг ҳосилалари билан даволаш, айниқса узоқ вақт даволаш жисмоний ва руҳий фармакоқарамликка олиб келиши мумкин. Қарамлик ривожланишига бир неча омиллар олиб келади: узоқ вақт даволаш, доза, анамнезида дори воситалари ёки бошқа моддаларга, шу жумладан алкоголга қарамлик, хавотирлик. Қарамлик терапевтик дозаларда ва/ёки спефицик хавф омиллари бўлмаган пациентларда ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда зопиклонга қарамлик терапевтик дозада қабул қилинганда кузатилган. Даволаш тўхтатилгандан кейин қарамлик бекор қилиш симптомларига олиб келиши мумкин. Бу симптомларнинг айримлари тез-тез юзага келади, аммо кучсиз ҳисобланади: уйқусизлик, бош оғриғи, хавотирлик, миалгия, мушаклар таранглиги ва таъсирчанлик. Жуда кам ҳолларда юзага келадиган бошқа сипмтолар: қўзғалган ҳолат ёки ҳатто онгни чалкашиши, қўл-оёқлар парестезияси, ёруғликка, шовқинга ва жисмоний контактга сезувчанликни ошиши, деперсонализация, дереализация, галлюцинациялар ва тиришишлар. Даволаш тўхтатилгандан бир неча кундан кейин бемор қилиш симптомлари ривожланиши мумкин. Қисқа таъсирга эга бензодиазепинлар, айниқса юқори дозаларда қўлланилганда бекор қилиш симптомлари иккита дозаларни қабул қилиш орасида юзага келиши мумкин. Анксиолитиклар ёки ухлатувчи воситалар каби бир нечта бензодиазепинларни бир вақтда қўллаганда қарамлик ривожланиши хавфи ошиши мумкин. Шунингдек препаратни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам маълум. Рикошет уйқусизлик Бензодиазепинлар ёки уларнинг ҳосилалари ёрдамида даволашга ҳаракат қилинган уйқусизликда зўрайиш каби транзитор рикошет уйқусизлик ривожланиши мумкин. Амнезия ва психомотор функцияни ўзгариши Таблеткани қабул қилгандан кейин бир неча соат давомида антероград амнезия ва психомотор функцияни ўзгариши юзага келиши мумкин. Уларни ривожланиш хавфини камайтириш учун пациент таблеткани бевосита уйқудан олдин қабул қилиши (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг) ва шароит бир неча соат узлуксиз уйқу учун максимал қулай эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ҳулқ-атвор бузилишилари Айрим пациентларда бензодиазепинлар ва уларнинг ҳосилалари хотирани ва ҳулқ-атворни бузилишлари билан кечувчи онгни ўзгаришини (турли даражада) чақириши мумкин. Қуйидаги симпттомлар ривожланиши мумкин: уйқусизликни зўрайиши, тунги даҳшатлар, қўзғалган ҳолат, асабийлик;алаҳсираш фикрлари, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, психо-симон симптомлар;руҳий тормозланиш, енгил қўзғалувчанлик;эйфория, таъсирчанлик;антероград амнезия;ишонувчанлик (соддалик). Бу симптомлар пациент ёки бошқа шахслар учун потенциал зарарли ҳисобланган бузилишлар билан кечиши мумкин: аномал ҳулқ-атвор;аутоагресия ёки бошқа шахсларга нисбатан тажавузкорлик, айниқса оила аъзолари ёки дўстлар бемор нимани истаётган бўлса шу нарсани бажаришга тўсқинлик қилаётган бўлса;кейинчалик амнезия билан автоматик ҳулқ-атвор. Бу симптомларни пайдо бўлиши даволашни тўхтатишни талаб этади. Сомнамбулизм ва у билан боғлиқ ҳулқ-атвор: Зопиклон қабул қилган ва тўлиқ уйғонмаган беморларда сомнамбулизм ва пациент уйқу вақтида ательени бошқариш, овқат тайёрлаш ва истеъмол қилиш, телефон қўнғироқлари, жинсий алоқа бажарадиган, ундан кейин ҳеч нарсани эслай олмайдиган шунга ўхшаш ҳулқ-атвор турлари кузатилган. Зопиклон билан бирга алкогол ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа воситаларни қўллаш, зопиклонни максимал тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда қабул қилганда юзага келадиган ҳулқ-атвор бузилишлари каби ҳулқ-атвор хавфини оширади. Ҳулқ-атворнинг бундай бузилишлари ривожланган пациентларга зопиклонни қабул қилишни тўхтатиш қатъиян тавсия этилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг). Препаратни тўпланиш хавфи

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар зопиклоннинг тератоген таъсири йўқлигини намойиш қилган. Бугунги кунда ҳомиладорликнинг И уч ойлигидаги самараси юзасидан клиник маълумотлар етарли эмас. Шунга ўхшаш маҳсулотлар (бензодиазепинлар) каби: ҳомиладорликнинг ИИ ва/ёки ИИИ уч ойлигида зопиклоннинг юқори дозалари қабул қилинганда эмбрионнинг фаол ҳаракатларини камайиши ва юрак қисқаришлари сонини ўзгариши кузатилиши мумкин;ҳомиладорлик вақтида ҳатто паст дозаларда бензодиазепинлар билан даволаш акциал гипотония ва эмизишни бузилиши каби сўрилиш белгилари юзага келиши мумкин ва оқибатда – тана вазнини ошиши ёмонлашади. Бу белгилар қайтувчан ҳисобланади, лекин буюрилган бензодиазепиннинг ярим чиқарилиш даврига қараб 1 ҳафтадан 3 ҳафтагача сақланиши мумкин. Юқори дозада қабул қилганда янги туғилган чақалоқда нафасни қайтувчан сусайиши ёки апноэ ва гипотермия кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, янги туғилган чақалоқда сўрилиш белгилари бўлмаганида ҳам бекор қилиш синдроми ривожланиши мумкин. У хусусан, янги туғилган чақалоқларда туғилгандан кейин бироздан кейин кузатиладиган ҳаддан ташқари қўзғалувчанлик, безовталик ва тремор каби симптомлар билан характерланади. Уларни пайдо бўлиш вақти дори воситасининг ярим чиқарилиш даврига боғлиқ ва ярим чиқарилиш даврини узайтириши мумкин. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида (унинг муддатидан қатъий назар) зопиклонни қўллашдан сақланиш керак. Агар ҳомиладорлик вақтида зопиклон билан даволаш зарурати бўлса, юқори дозаларни буюришдан сақланиш керак ва янги туғилган чақалоқни кузатиб, юқорида таърифланган самараларни ёдда тутиш керак.

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши, айниқса марказий нерв тизимининг бир нечта депрессантларининг (шу жумладан алкогол) дозасини бир вақтда ошириб юборилганда ҳаёт учун хавф солиши мумкин. Зопиклонни кўп миқдорда қабул қилганда дозани ошириб юборилиши асосан марказий нерв тизимини сусайиши билан намоён бўлади, бу қабул қилинган дозага қараб уйқучанликдан комагача бўлган ҳолатга олиб келади. Енгил дозани ошириб юборилиши онгни чалкашиши ва ланжлик симптомлари билан намоён бўлади. Жиддийроқ ҳолатларда атакция, гипотония, артериал гипотензия, нафасни сусайиши, айрим ҳолларда – ўлим кузатилади. Агар перорал дозани ошириб юборилиши бир соатдан камроқ вақт олдин кузатилган бўлса, беморда қусишни чақириш мумкин, бошқа ҳолатларда нафас йўлларини ҳимояси билан меъдани ювиш керак. Шундан кейин препаратни сўрилишини камайтириш учун фаоллаштирилган кўмирни юбориш фойдали бўлиши мумкин. Ихтисослашган бўлимларда юрак ва нафас функциясини синчковлик билан кузатиш тавсия этилади. Дозани ошириб юборганда гемодиализ мақсадга мувофиқ эмас, чунки зопиклон катта тақсимланиш хажмига эга. Бензодиазепинлар дозасини тўсатдан ёки қасддан ошириб юборилишини диагностикаси ва/ёки даволаш учун флумазенилни юбориш фойдали бўлиши мумкин. Флумазенил бензодиазепинларнинг таъсирига тескари самара кўрсатади, шунинг учун неврологик бузилишлар (тиришишлар), айниқса тутқаноғи бўлган беморларда юзага келишини чақириши мумкин.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур уяли ўрамда, 1 ёки 3 контур уяли ўрамдан қутида.

2 йил.