СОМАЗИНА (СОМАЗИНА)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

таъсир қилувчи модда: 1 ампула (4 мл) эритма 500 мг ёки 1000 мг цитиколин (натрийли тузи кўринишида) сақлайди; ёрдамчи моддалар: рН ни мувофиқлаштириш учун концентрацияланган хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди.

Препаратнинг савдо номи:

СОМАЗИНА (СОМАЗИНА)

Фармакалогик гуруҳи:

Психостимулловчи ва ноотроп воситалар. АЦ коди Н06В Х06

Дори шакли:

Инекция учун эритма.

Психостимулловчи ва ноотроп воситалар. АЦ коди Н06В Х06

– Ўткир босқичдаги импульс ва унинг неврологик асоратлари – Бош мия жароҳатлари ва унинг неврологик асоратлари – Сурункали қон томир ва дегенератив церебрал бузилишлар оқибатидаги когнитив бузилишлар ва хулқни бузилиши.

Препарат вена ичига ёки мушак ичига қўлланади, вена ичига препарат секин вена ичига инекция (буюрилган дозага қараб, 3-5 минут давомида) кўринишида ёки вена ичига томчилаб (минутига 40-60 томчи) буюрилади. Катталар учун тавсия қилинган доза беморнинг ҳолатига қараб, суткада 500-2000 мг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза – 2000 мг. Ўткир ва шошилинч ҳолатларда максимал терапевтик самарага, препаратни биринчи 24 соат давомида буюрилганида эришилади. Максимал терапевтик самарага эришиладиган даволашни тавсия қилинган муддати 12 ҳафтани ташкил қилади. Кекса ёшдаги пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Препарат барча вена ичига инфузион эритмалар, шунингдек глюкозанинг гипертоник эритмалари билан мутаносиб. Ушбу эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Эритмани дарҳол ампула очилганидан кейин юбориш керак. Ишлатилмаган эритмани йўқотиш керак. Зарурати бўлганида даволаш перорал қўллаш учун эритма шаклидаги препарат билан давом эттирилади.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик. Парасимпатик нерв тизимининг юқори тонуси.

Ҳомиладор аёлларда цитиколинни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Цитихолинни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Болалар олаолмайдиган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Маълум эмас. Препаратнинг кам заҳарлилигини ҳисобга олиб, терапевтик дозалар таъсодифан оширилганида ҳам, заҳарланишнинг эҳтимоли кам.

3 йил.