СОЛПАДЕИН АКТИВ rasmini ko'rish

Таркиби:

Eрувчан бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 65 мг кофеин; ёрдамчи моддалар: сорбитол, натрий сахарини, натрий бикарбонати, поливидон, натрий лаурилсулфати, диметикон (силикон суюқлиги 200/350), сувсиз лимон кислотаси, сувсиз натрий карбонати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол ва кофеин

Препаратнинг савдо номи:

СОЛПАДЕИН АКТИВ

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита.

Дори шакли:

ерувчан таблеткалар.

ясси шаклли, қирралари кесилган ва бир томонида рискали, оқ рангли таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита.

N02BЕ51.

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. У организмнинг кўпгина суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади ва оқсиллар билан танлаб боғланади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан сийдик билан глюкуронид ва судья кўринишида, 5% дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ичга қабул қилингандан кейин ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 2,3 соатни ташкил қилади. Кофеин перорал қабул қилингандан кейин енгил сўрилади. Кофеин организмда кенг тақсимланади. Кофеин жигарда оксидланиш ва деметилизация йўли билан турли ксантинларгача деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.

Енгилдан ўртача яққолликдаги оғриқни енгиллаштириш ва тана ҳароратини пасайтириш, шу жумладан: бош оғриғи,меньшевизм,мушак оғриғи,оғриқли ҳайзтомоқдаги оғриқ,мушак-скелет оғриқлари,вакцинациядан кейин тана ҳароратини ошиши ва оғриқ,стоматологик муолажалар, тишларни олиб ташлагандан кейинги оғриқ,тиш оғриғи,остеоратритдаги оғриқ. Шамоллаш ва гриппда: шамоллаш касалликлари ва гриппнинг умумий симптомларини, масалан бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши, томоқда оғриқ, фаолликни камайтирувчи ва уйқучанликка олиб келувчи мушак оғриғини енгиллаштириш учун қўлланади.

Дастлаб сувда (камида ½ стаканда) эритиб, фақат ичга (перорал) қабул қилинади. Катталар (шу жумладан кексалар) ва 12 ёшдан ошган болалар: зарурати бўлганида 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда. Суткада 8 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин. Қабул қилишлар орасидаги минимал интервал – 4 соат. Самарага эришиш учун зарур энг паст дозаларни қўллаш керак. Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди. Кўрсатилган дозани оширманг. Агар симптомлар сақланса, шифокорга мурожаат этинг.

Клиник тадқиқот ўтказиш вақтида ножуў самаралар тез-тез учрамаган ва қисқа вақт давомида кузатилган пациентлар гуруҳидан олинган. Мувофиқ равишда, постмаркетинг кузатувдаги катта тажрибадаги ножўя самаралар терапевтик/тавсия этилган дозага хос деб ҳисобланади ва тизимлар ва аъзолар синфларига мувофиқ қуйидаги жадвалда келтирилган.

Парацетамол, кофеин ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз варфарин ёки қонни суюлтириш учун шунга ўхшаш дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Узоқ вақтда давомида қабул қилинганида препарат варфарин ва бошқа кумаринларнинг таъсирини кучайтиради, бу қон кетишлар хавфини оширади, лекин бир марталик дозаларни қабул қилиш аҳамиятли самара кўрсатмайди.

ПАРАЦЕТАМОЛ САҚЛАЙДИ. Парацетамол сақловчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилинмасин. Парацетамол сақловчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилиш дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Парацетамол дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилигини чақириши мумкин, у жигар трансплантацияси ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Жигарни ёндош касалликлари жигарни парацетамол томонидан шикастланиши хавфини оширади. Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорга мурожаат этишлари керак. Глутатион даражаси пасайган (ҳолсизланган, анорекцияси бўлган беморлар, тана вазни индекси паст пациентлар ёки сурункали оғир алкоголизми бўлган пациентлар) жигар дисфункцияси/етишмовчилиги ҳолатлари ҳақида хабар берилган.

Кофеинни қабул қилиш билан боғлиқ ҳомилани тушиши хавфини ошиши мумкинлиги туфайли, парацетамол ва кофеин мажмуасини ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш тавсия этилмайди. Одамларда тавсия этилган дозаларда парацетамол тадқиқотлари эмизикли она ёки эмизикли бола учун бирон-бир хавфни намойиш этмаган. Кўкрак сутидаги кофеин эмизикли болага рағбатлантирувчи самара кўрсатиши мумкин, лекин сезиларли токциклик кузатилмаган.

Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Агар Сиз препаратни тавсия этилган миқдордан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз: Ҳатто Сизда ҳеч қандай симптомлар бўлмаса ҳам, жигар етишмовчилиги хавфи туфайли дарҳол шифокорга мурожаат этинг.

Рецепциз

2 таблеткадан ламинацияланган стрипга қадоқланади. 2 таблеткали 6 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

4 йил.