Скин Кап rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г препарат куйидагиларни саклайди: фаол модда: 1 г фаоллаштирилган рух пиритиони; ёрдамчи моддалар: Тего Перли С-96, Тего сулфонат 2427 Бондесурф НЛ 228Е, этанол 70%, Абил Б 88183, динатрий эдетати, натрий хлориди, левоментол, этанол, Антил 141-Ликвид, ароматизатор (Бинеа 10680), сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фаоллаштирилган рух пиритиони

Препаратнинг савдо номи:

Скин-Кап

Фармакалогик гуруҳи:

дермапротектор восита

Дори шакли:

даволовчи шампун

ўзига ҳос ҳидли, оқ рангли суспензия

дермапротектор восита

D11AX12.

Псориаз; бошнинг сочли кисмининг атопик дерматити; себореяли дерматит; кичишиш; қазгоқ; ёғли себорея; қуруқ себореяда қўлланади.

Аллергик реакциялар. Даволашнинг биринчи кунларида препаратни суртилган жойида одатда препаратни бекор қилмайдиган қисқа вақтли ачишиш хисси бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Скин-кап препаратини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Скин-кап шампуни сочларнинг табиий ранги ва холатига таъсир килмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида агар она учун даволашдан кутиладиган фойда, ҳомила ёки эмизикли бола учун потенциал хавфдан ошсагина буюриш мумкин. Пиритион цинк препаратларини ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда қўлланганда ҳар қандай салбий оқибатларни ривожланиши хақида маълумотлар бўлмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

+4°С дан +30°С гача бўлган хароратда саклансин.

Рецепциз

150 мл дан пластик флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил.