Сиримол rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Препаратнинг савдо номи:

Сиримол

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. Витаминлар ва аминокислоталар.

Дори шакли:

капсулалар

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. Витаминлар ва аминокислоталар.

A11JC

Препаратнинг таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг биргаликдаги таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ, унинг таркибидаги барча компонентлар маркерлар ёки биотекширувлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.

Витаминлар ва минералларни овқат билан истеъмол қилиш оптимал бўлмаган ҳолатларда, масалан, ҳавфли ўсмалар каби органик касалликларда ва ОИЦ каби иммун танқислиги синдромида;Витаминлар ва минералларни ўзлаштирилиши оптимал бўлмаган ҳолатларда, масалан, ичакни яллиғланиш касаллиги ёки оқмаларни ҳосил бўлиши, қисқа ингичка ичак синдроми ва Крон касаллиги оқибатида сўрилишни бузилишида;Соғайиш даврида, масалан, кимётерапия ёки радиотерапия олганда анорекция ёки кахекция ривожланганида;Операциядан кейинги соғайиш даврида, масалан, пациент мустақил равишда овқатлана олмаганида;Махсус ёки чекланган парҳезга риоя қиладиган беморлар учун, масалан, буйрак касалликларида тутиладиган парҳезда, ёки тана вазнини пасайтириш учун терапевтик мақсадларда бир қанча маҳсулотлар гуруҳи чекланганида;Овқат маҳсулотларини ўзлаштиролмаслик, масалан, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган парҳез тутиш;Синтетик парҳезда, масалан, фенилкетонурия, галактоземия ва кетоген парҳезларда қўлланади.

Катталар ва кексаларга – кунига бир капсуладан, овқатдан кейин бир соатдан кейин қабул қилган афзал. Тавсия этилган дозадан оширилмасин. Бутун ҳолда сув билан ютиш керак. 12 ёшдан кичик болаларга – ушбу пациентлар гуруҳида қўллашга тавсия этилмайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тошма, кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқ бўлиши мумкин.

Гиперкалциемия, гемохроматоз, ва организмда темирнинг миқдорини бузилиши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Таркибида А ва Е витаминларини, В гуруҳи витаминларини сақловчи поливитамин комплекслари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Сиримол капсулаларини қабул қилиш вақтида овқатланиш тўлақонли бўлиши учун оқсилга бой маҳсулотларни қабул қилиш керак. Шифокор буюрган воситалардан ташқари, таркибида А витаминини сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни оч қоринга қабул қилманг. Тавсия этилган дозани оширманг. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Сиримол капсулаларининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан хабарлар келиб тушмаган. Сиримол капсулаларининг катта миқдорини истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолда кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай симптомлар препаратнинг таркибида ёғда эрувчан витаминларни борлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар темирнинг миқдорини ошириб юборилишига шубҳа қилинса, у ҳолда симптомлар кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, ректал қон кетиши, ҳолсизлик ва қон айланишини бузилишидан иборат бўлиши мумкин. Шунингдек гипергликемия ва метаболик ацидоз кузатилиши мумкин. Даволаш аста-секин амалга оширилиши керак. Оғир ҳолатларда яширин босқичидан сўнг 24-48 соатдан кейин қайталаниши мумкин, бу гипотензия, гепатоцеллюляр некроз ва буйрак етишмовчилиги оқибатида кома билан намоён бўлади.

Рецепциз

Капсулалар; 10 капсула блистерда; 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

2 йил.