Сирдалудрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 2,288 мг ёки 4,576 мг тизанидин гидрохлориди, бу мувофиқ равишда 2 мг ёки 4 мг тизанидинга мос келади; ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси, сувсиз коллоид кремний диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тизанидин (тизанидине)

Препаратнинг савдо номи:

Сирдалуд

Фармакалогик гуруҳи:

марказий таъсирга эга миорелаксантлар.

Дори шакли:

таблеткалар

Сирдалуд® 2 мг – оқ ёки деярли оқ, думалоқ, четлари қия, рискали ва бир томонида “ОЗ” ёзуви бўлган ясси таблеткалар Сирдалуд® 4 мг – оқ ёки деярли оқ, думалоқ, четлари қия, бир томонида кесишган рискали ва бошқа томонида “РЛ” ёзуви бўлган ясси таблеткалар.

марказий таъсирга эга миорелаксантлар.

M03VX02.

Сўрилиши ва тақсимланиши. Тизанидин тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига препаратни қабул қилинганидан кейин тахминан 1 соат ўтгач эришилади. Биокираолишлигининг ўртача мутлоқ кўрсаткичи тахминан 34% ни ташкил қилади. Вена ичига юборилгандан кейин турғун ҳолатдаги ўртача тақсимланиш ҳажми (Всс) 160 литрни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 30% ни ташкил қилади. Пациентлар орасида фармакокинетик параметрлари (Смах ва АУC) нисбатан паст ўзгариши перорал қабул қилгандан кейин қон плазмасидаги даражасини олдиндан баҳолашни енгиллаштиради. Метаболизми/чиқарилиши. Препарат жигарда тез ва аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди. Тиазинидин ин витро айнан CЙП1А2 орқали метаболизмга учрайди. Метаболитлари фаол эмас. Улар асосан буйрак орқали (70%) чиқарилади. Йиғинди радиоактивликни чиқарилиши (субстанциялар ўзгармаган шаклда ва метаболитлар ҳолида) икки босқичли, тез бошланғич доза (ярим чиқарилиш даври т½=2,5 соат) ва чиқарилишнинг секинроқ босқичи (т½=22 соат). Фақат субстанциянинг кўп бўлмаган миқдори буйрак орқали ўзгармаган ҳолатда (тахминан 2,7%) чиқарилади. Субстанциянинг ўзгармаган ҳолатда ярим чиқарилиш даври 2-4 соатни ташкил қилади. Айрим гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси. Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 25 мл дан паст) бўлган беморларда плазмадаги максимал концентрациясининг ўртача кўрсаткичи, соғлом кўнгиллилардаги бу кўрсаткичдан 2 марта юқори, якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 14 соатгача узаяди, натижада унинг “концентрация-вақт” (АУC) эгри чизиғи остидаги майдони ўртача 6 мартага ошган. Овқатнинг таъсири. Бир вақтда овқатни қабул қилиш Сирдалуд® таблеткасини  фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Максимал концентрациясининг кўрсаткичи учдан бир қисмга ошишига қарамасдан, бу клиник аҳамият касб этмайди. Сўрилишига жиддий таъсир этиши аниқланмаган.

Умуртқанинг статик ва функционал касалликлари билан боғлиқ оғриқли мушак спазми (бўйин ва бел синдромлари); жарроҳлик аралашувларидан кейин, масалан, умуртқалараро дискининг чурраси ёки чаноқ-сон бўғимининг остеоартрози юзасидан.

Оғриқли мушак спазмларини енгиллаштириш 2-4 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Оғир ҳолатларда уйқудан олдин қўшимча яна 2 ёки 4 мг қабул қилиш мумкин. Неврологик бузилишларда спазм Дозани ҳар бир пациент учун шахсий танлаш лозим. Бошланғич суткалик доза 3 марта қабулга бўлинган, 6 мг дан ошмаслиги керак. Дозани аста-секин бир ҳафтада икки марта ёки ҳар ҳафта 2-4 мг гача ошириб бориш мумкин. Одатда суткалик доза 12-24 мг 3 ёки 4 қабулга бўлиб қўлланганда оптимал терапевтик самарага эришилади. Умумий суткалик дозани 36 мг дан ошириш мумкин эмас.

Уйқучанлик, чарчоқлик, бош айланиши, оғизни қуриши, артериал босимни пасайиши, кўнгил айниши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ва қон зардобида трансаминаза даражасини ошиши каби ножўя реакциялар – одатда кучсиз ифодаланган ва оғриқли мушак спазмини бартараф этиш учун тавсия этилган паст дозаларни қабул қилаётган пациентларда тез ўтиб кетади. Спазмни даволаш учун тавсия этилган дозалардан кўпроқ дозани қабул қилишда, юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар тез–тез ва янада яққолроқ учрайди, бироқ улар, даволашни тўхтатиш учун жиддий ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги ножўя реакциялар келиб чиқиши мумкин: артериал гипотензия, брадикардия, мушак кучсизлиги, уйқуни бузилиши, галлюцинациялар ва гепатит. Тизанидинни тўсатдан бекор қилгандан кейин, хусусан узоқ муддат ёки антигипертензив препаратлар билан биргаликда қўллагандан кейин, ушбу симптомларни пайдо бўлиши аниқланган. Бундай ҳолатларда пациентда артериал гипертензия ва тахикардия келиб чиқиши мумкин. Алоҳида ҳолларда бундай рикошет артериал гипертензия ва тахикардия келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун тизанидин билан даволашни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас, фақат дозани аста-секин пасайтириш йўли билан тўхтатиш керак. Турли ножўя реакцияларнинг пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолашда қуйидаги таснифдан фойдаланилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар. Рухий бузилишлар: кам ҳолларда – галлюцинациялар, уйқусизлик, уйқуни бузилиши. Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – уйқучанлик, бош айланиши. Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – брадикардия, артериал гипотензия. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – оғизни қуриши; кам ҳолларда – овқат ҳазм қилиш йўлларини бузилишлари, кўнгил айнаши. Гепатобилиар бузилишлар: кам ҳолларда – қон зардобида тразамина даражасини ошиши, жуда кам ҳолларда – ўткир гепатит, жигар етишмовчилиги. Скелет-мушак тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – мушак кучсизлиги. Умумий бузилишлар: ҳолсизлик.

Тизанидинга ёки препаратининг бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.Жигар фаолиятини яққол бузилишлари.Тизанидинни флувоксамин ёки ципрофлоксацин каби СЙП1А2 кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

СЙР1А2 нинг маълум ингибиторларини бир вақтда қўллаш қон плазмасида тизанидинни даражасини ошириши мумкин. Қон плазмасида тизанидин даражасини ошиши ҚТ интервалини узайиши каби, дозани ошириб юборилиши симптомларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. СЙР1А2 нинг маълум ингибиторларини бир вақтда қўллаш қон плазмасида тизанидинни даражасини камайтириши мумкин. Қон плазмасида тизанидинни даражасини пасайиши Сирдалуд®ни терапевтик самарасини камайишига олиб келиши мумкин. Тизанидин билан флувоксамин ёки ципрофлоксацин каби СУР1А2 нинг кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Тизанидин билан флувоксаминни бир вақтда қўллаш тизанидиннинг АУС ни 33 марта оширади, тизанидинни ципрофлоксацин билан бир вақтда қўллаш, тизанидин АУС ни 10 мартага оширади. Бу артериал босимни клиник аҳамиятли ва давомли камайишига олиб келади, уйқучанлик, бош айланиши ва психомотор ҳаракатларни пасайиши билан давом этади. Тизанидинни антиаритмик препаратлар (амиодарон, мексилетин, пропафенон), циметидин, айрим фторхинолонлар (эноксацин, пефлоксацин, норфлоксацин), рофекоксиб, перорал контрацептивлар ва тиклопиридин каби бошқа СЙР1А2 ингибиторлари билан қўллаш тавсия этилмайди. Қон плазмасида тизанидин даражасини ўсиши дозани ошириб юборилиши симптомлари, шу жумладан ҚТ интервалини узайишини чақириши мумкин. Сирдалуд® препаратини, антигипертензив препаратлар, шу жумладан диуретиклар билан бир вақтда қўллаш, баъзида артериал гипотензия ва брадикардияни чақириши мумкин. Антигипертензив препаратлар билан препаратлар билан бир вақтда даволаниш олаётган айрим пациентларда рикошетли артериал гипертензия ва тизанидинни дарҳол бекор қилганда рикошет тахикардия кузатилган. Алоҳида ҳолларда рикошетли артериал гипертензия импульс чақириши мумкин. Сирдалуд® препаратини рифампицин билан бир вақтда қўлланганда тизанидинни концентрациясини 50% камайишига олиб келиши мумкин. Шу тариқа, Сирдалуд® препарати билан даволаш давомида рифампицинни қўлланганда терапевтик самараси камайиши мумкин, бу айрим пациентлар учун клиник аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Давомли биргаликда қўллашдан сақланиш лозим ва агар бунинг зарурати бўлса, дозалашга эҳтиёткорлик билан тўғрилашни киритиш лозим. Чекувчи беморларда (кунига 10 та сигаретдан кўп) Сирдалуд® препаратини қўллаш тизанидинни тизимли таъсирига 30% камайишига олиб келади. Кўп чекувчи эркакларга, препаратни давомли қўллаш янада юқори дозаларни буюришни талаб этади. Сирдалуд® препарати ва марказий таъсирга эга бошқа дори воситаларини, масалан седатив ва ухлатувчи воситалар (бензодиазепин ёки баклофен), айрим антигистамин препаратлар ва аналгетикларни бир вақтда қўллаш ҳар бир препаратни самарасини кучайтириши ва Сирдалуд®ни ухлатувчи самарасини кучайтириши мумкин. Хусусан бу алкоголни бир вақтда қўллашга ҳам тааллуқлидир, бу Сирдалуд® самарасини ҳаддан зиёд ўзгартириши ёки кучайтириши мумкин. Сирдалуд® препаратини алфа-2 адренергик агонистлар (масалан, клонидин) билан уларнинг потенциал аддитив гипотензив самараси туфайли биргаликда буюришдан сақланиш лозим.

СЙР1А2 ингибиторларини тизанидин билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни тўсатдан бекор қилгандан кейин ёки дозани тез камайтирганда пациентларда артериал гипертензия ва тахикардия келиб чиқиши мумкин. Алоҳида ҳолатларда бундай рикошет артериал гипертония импульс чақириши мумкин. Тизанидин билан даволашни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас, фақат дозани аста-секинлик билан тўхтатилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун (креатинин клиренси минутига 25 мл дан кам) тавсия этилган бошланғич доза суткада 2 мг ни ташкил қилади. Дозани аста-секинлик билан, кичик “қадамлар”, самараси ва ўзлаштирилишини ҳисобга олиб ошириш лозим, сўнгра қабул қилишлар сонини кўпайтириш лозим. Тизанидинни қўллаш билан боғлиқ бўлган жигар етишмовчилиги ҳақида хабар берилган, бироқ 12 мг гача суткалик дозани қабул қилаётган пациентларда бу кам ҳолларда кузатилган. Шу сабабли тизанидинни 12 мг ёки ундан ортиқ дозада қабул қилаётган пациентларда ва жигар етишмовчилигини кўрсатувчи клиник симптомли (масалан кўнгил айниши, иштаҳани йўқолиши ёки этиологияси номаълум бўлган чарчоқлик) пациентларда даволашни биринчи тўрт ойи давомида ойда бир марта жигар фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади. Агар қон зардобида АЛТ ёки АСТ даражаси меъёридаги юқори чегарасидан 3 марта ёки ундан кўп ва узоқ давр мобайнида бўлса, Сирдалуд® препаратини қўллашни тўхтатиш лозим. Тизанидинни қўллаганда артериал гипотензия, шунингдек СЙР1А2 ингибиторлари ёки антигипертензив препаратлар билан дориларнинг ўзаро таъсири натижасида келиб чиқиши мумкин. Ҳушдан кетиш ва томир етишмовчилиги каби артериал гипотензияни оғир шакллари ҳақида хабар берилган. Юракни ишемик касаллиги ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳам эҳтиёткорлик зарур. Бундай пациентларда Сирдалуд® препаратини қўллашни бошида ЭКГ назоратини даврий интерваллар билан ўтказиш лозим. Гравис миастенияси бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллашдан аввал, фойда-хавф нисбатини синчковлик билан баҳолаш лозим. Болалар ва ўсмирларда қўллаш тажрибаси чегараланган ва шунинг учун ушбу гуруҳ пациентларда Сирдалуд® препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Кекса ёшли пациентларда ушбу препаратни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Сирдалуд® таблеткалари лактоза сақлайди. Кам наслий, галактозани ўзлаштираолмайдиган, лактозани яққол етишмовчилиги бўлган ёки глюкозо-галактозани малабсорбсия синдроми бўлган пациентларда – Сирдалуд® таблеткасини қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик  ва эмизиш даврида қўлланиши. Тизанидин каламушлар ва қуёнларда қўлланганида тератоген таъсири аниқланмаган. Ҳомиладор аёлларда тизанидиннинг назоратли текширишлари ўтказилмаганлиги туфайли, ҳомиладорлик даврида, фақат потенциал фойда, бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда буюриш мумкин эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда тизанидинни озгина миқдорда кўкрак сутига ажралиб чиқиши кўрсатилган. Шунинг учун эмизикли аёлларга препаратни буюриш мумкин эмас. Болалар. Препаратни педиатрияда қўллаш тажрибаси чекланган. Сирдалуд®ни болаларга буюриш тавсия этилмайди. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти. Тизанидин, уйқучанлик, бош айланиши ва/ёки артериал гипотензияни чақириши мумкин, шу тарзда пациентни ательени бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятини сусайтиради. Алкоголни бир вақтда қабул қилганда хавф ошади. Шунинг учун диққатни юқори жамлашни ва реакция тезлигини талаб этувчи фаолият, масалан, транспорт воситаларини бошқариш ёки машиналар ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

25оС гача ҳароратда сақлансин.

Сирдалуд® препарати билан дозани ошириб юборилиши ҳақида жуда кам маълумотлар олинган. Камдан-кам дозани ошириб юборилиши аниқланган барча пациентларда, шу жумладан 400 мг Сирдалуд® препаратини қабул қилган бир пациентда соғайиш асоратларсиз бўлган. Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотезия, брадикардия, ҚТ интервалини узайиши, бош айланиши, миоз, уйқучанлик, нафасни бузилиши, кома, безовталик, уйқучанлик. Даволаш: организмдан препаратни чиқариб ташлаш учун фаоллаштирилган кўмир препаратини кўп марта қабул қилиш тавсия қилинади. Жадаллаштирилган диурез ҳам препаратни чиқарилишига ёрдам бериши мумкин. Кейинчалик симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда; 3 блистердан ўрамда.

5 йил.