Шан 5рецепт билан

Таркиби:

0,5 мл (1 доза) суспензия қуйидагиларни сақлайди фаол моддалар: Бўғма анатоксини камида                                        30 ХБ Қоқшол анатоксини камида                                     60 ХБ Бордетелла пертуссис камида                                       4,0 ХБ В гепатити юза антигени**                                      10,0 мкг Ҳаэмопҳилус инфлуэнза б тури полисахариди           10,0 мкг (полирибозилрибитол фосфати) 20,0-40,0 мкг Қоқшол протеини билан конъюгацияланган ёрдамчи моддалар: Алюминий                                                                    0,625 мг (алюминий фосфати кўринишида) Тиомерсал                                                                    0,05 мг Натрий хлориди                                                          4,5 мг Цинка кислотаси ёки натрий гидроксиди                 рН ни мувофиқлаштириш Инекция учун сув                                                      0,5 мл гача

Препаратнинг савдо номи:

Шан 5

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши ва бактерияларга қарши вакциналарнинг мажмуаси. Бўғма, Ҳаэмопҳилус инфлуэнза б тури, кўкйўтал, қоқшол, В гепатитига қарши вакцина.

Дори шакли:

инекциялар учун суспензия, 1 доза/0,5 мл; 10 доза/5,0 мл

рангсиз тиниқ бўлмаган суспензия.

вирусларга қарши ва бактерияларга қарши вакциналарнинг мажмуаси. Бўғма, Ҳаэмопҳилус инфлуэнза б тури, кўкйўтал, қоқшол, В гепатитига қарши вакцина.

J07CA11.

Вакциналар учун фармакокинетик хусусиятларни баҳолаш талаб этилмайди.

Шан 5 янги туғилган чақалоқлар ва 6-8 ҳафталик болаларда бўғма, қоқшол, кўкйўтал, В гепатити ва Ҳаэмопҳилус инфлуэнза б тури чақирадиган инвазив инфекцияларга қарши фаол иммунизация учун мўлжалланган. Вакцинани дарҳол бола туғилганидан кейин вакцинация қилиш учун ишлатиш тақиқланган.

Вакцинациянинг бирламчи курси Вакцинанинг бир марта тавсия этиладиган дозаси 0,5 мл ни ташкил қилади. Вакцинациянинг бирламчи курси 0,5 мл дан (1 доза) 3 дозадан ташкил топган, у 6-8 ҳафталик болалар кейинги дозалар орасидаги интервал камида 4 ҳафтани ташкил этиши керак. В гепатити бўйича эндемик ва юқори перинатал трансмиссия географик худудларда, В гепатитига қарши моновалент вакцинани юбориш амалиёти давом эттирилиши керак. Ишлатиш олдидан  вакцинани бир хил суспензия олингунича силкитиш керак. Вакцина фақат мушак ичига юборилади. Чақалоқларда соннинг олд латерал соҳасига мушак ичига юбориш тавсия этилади. Думбага юбориш тавсия этилмайди, чунки қуймич нервини шикастланишининг сабаби бўлиши мумкин. Тери остига, тери ичига ва вена ичига юбориш ман қилинади. Кўп дозали флакон очилганидан кейин. Қуйидаги шароитларга риоя қилинганида +2 дан +8оС гача ҳароратда 4 ҳафтагача сақлаш мумкин: вакцинанинг сақлаш муддати ўтмаган.вакцина кўрсатилган сақлаш шароитларида сақланадивакцинали флаконга сув тушмагандозалар флакондан асептик шароитларда олинган.

Ножўя кўринишларнинг тез-тезлигини аниқлаш қуйидаги мезонларга мувофиқ ўтказилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (≤1/10000).

Шан 5 полиомиелитга қарши вакцина (ЎПВ ва ИПВ), қизамиқ, қизилча ва паротитга қарши вакцина, БЦЖ ва ретровирусли инфекцияга қарши вакцина ва пневмококк вакцинаси билан бирга қўлланганида ўзаро таъсир кутилмайди. Иммуносупрессив даволаш кутилаётган иммун жавобининг жадаллигига таъсир қилиши мумкин. Ушбу вакцинани бошқа тиббий препаратлар билан аралаштириш ман этилади.

Вакцинациядан олдин боланинг анамнези, айниқса олдинги вакцинацияга бўлган ножўя таъсирлар билан танишиш керак. Агар кўкйўталли вакцинани олдинги юборишдан кейин қуйидаги ножўя кўринишлар бўлган бўлса, вакцинация хақидаги қарор эҳтиёткорлик билан қабул қилиниши керак: бошқа препаратларни юборишга тааллуқли бўлмаган вакцинани юборишдан кейин 48 соат давомидаги ≥39оС ҳарорат:вакцинациядан кейин 48 соат давомидаги коллапс ёки шок холати (гипотоник ёки гипореактив);вакцинациядан кейин 48 соат давомида бўлган ва 3 соатдан кўпроқ вақт давомида давом этувчи доимий ва тўхтамайдиган йиғлаш;вакцинациядан кейин 3 кун давомида бўлган хароратни ошиши билан ёки усиз тиришишлар. ОИТВ-инфекцияланиш вакцинация учун қарши кўрсатма хисобланмайди. Иммуносупрессив даволашда бўлган, шу жумладан нур билан даволаш, антиметаболитлар, цитотоксик препаратлар ва кортикостероидлар, пациентларда вакцинациядан кейин кутилган иммун жавоб олинмаслиги мумкин. Шунга қарамасдан, мамлакатда қабул қилинган иммунизация режасига мувофиқ инфекцион касалликларни олдини олиш учун вакцина юборилиши керак. Ҳар қандай бошқа инекция қилинадиган вакциналарни ишлатишдаги каби, анафилактик реакция ривожланган холда мувофиқ дориларнинг бўлиши ва ҳеч бўлмаганда 30 минут давомида керакли кузатиш талаб этилади. Инекция жойида шиш, сезувчанлик, қизариш пайдо бўлган ҳолда, улар 7 кун давомида ўз-ўзидан ўтиб кетади, кейинги даволаш бўйича масалани ҳал қилиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Қоннинг ивишини бузилишлари (гемофилия, тромбоцитопения, антикоагулянтлар билан даволаниш) бўлган пациентларда эхтиёткорлик кўрсатиш ва инекциядан кейин гематома хосил бўлиши хавфини олдини олиш бўйича чоралар кўриш керак. Хомиладорлик ва лактация Вакцина катталарда қўллаш учун мўлжалланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

2оС дан 8оС гача ҳароратда, совутгичда сақлансин. Музлатилмасин!

Маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича (ихтисослашган муассасалар учун)

1 доза флаконларда №1, 10, 35 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 10 доза флаконларда №1, 10, 30 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.