Сертобек Прорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 шприц қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: натрий гиалуронати                                    60 мг; натрий хондроитин судьяи        90 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий дигидрофосфат моногидрати, динатрий фосфат додекагидрати, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий гиалуронати, хондроитин судьяи

Препаратнинг савдо номи:

Сертобек Про

Фармакалогик гуруҳи:

таянч-ҳаракат аппаратининг касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

Дори шакли:

бўғим ичига юбориш учун эритма

оқ рангдан жигарранг ранггача бўлган тиниқ қовушқоқ эритма.

таянч-ҳаракат аппаратининг касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

M09AX01

тизза, чаноқ-сон ва бошқа синовиал бўғимларни дегенератив-дистрофик ҳамда травматик ўзгаришлари томонидан чақирилган оғриқларда ва ҳаракат чекланганида;остеоартрозда;синовиал суюқликни вақтинчалик ўрнини алмаштириш ва тўлдириш учун;фаол ҳаёт тарзини кечирадиган ва шикастланган бўғимни мунтазам равишда юклайдиган пациентларни даволашда;ортопедик жарроҳликда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Сертобек Про фақат бўғим ичига юбориш учун қўлланади. Сертобек Про инекцияси фақат шифокор-мутахассислар томонидан асептик шароитларда ўтказилади. Тайёр шприц стерил футлярдан ечиб олинади, қалпоқчаси ечилади, шундан сўнг бироз бураш орқали фиксация бўладиган стерил игна ўрнатилади. Эритмали шприцга ҳавони кириб қолишидан сақланиш керак. Бир дона тўлдирилган шприцнинг ичидагисини бўғим ичига, ҳафтада бир марта уч ҳафта давомида кетма-кет юбориш керак. Бир неча бўғимларни бир вақтда даволаш мумкин. Эритмани бўғим бўшлиғига юбориш инекция вақтида оғриқ пайдо бўлганида тўхтатилиши керак. Охиригача ишлатилмаган эритмани сақлаб қўйиш мумкин эмас. Айнан бир бўғим учун такрорий даволаш курсини камида 6 ойдан кейин ўтказиш мумкин. Ўртача таъсир давомийлиги 9 ой (6 ойдан 12 ойгача) муддатни ташкил этади.

Сертобек Про қўлланаётган пациентларда маҳаллий симптомлар (оғриқ, қизиб кетиш ҳисси, қизариш ва шиш) пайдо бўлиши мумкин. Юқорида кўрсатилган симптомлар ўткинчи характерга эга ва одатда 72 соат ўтгач йўқолади. Кўрсатилган симптомлар ривожланганида шикастланган бўғимга юклама тушишидан сақланиш ва муз босиш тавсия этилади. Аллергик (қичишиш, тошма, эшакеми) ва анафилактик реакцияларнинг ягона ҳолатлари кузатилган.

Сертобека Пронинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик;инекция қилинган соҳада тери қопламларини шикастланиши ёки инфекцияни борлиги;бўғимларнинг инфекцион касалликлари;шикастланган бўғим томонда вена ёки лимфа қон томирлари стази;қон ивиши тизимини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Сертобек Про препаратини, етарли даражада тажриба йўқлиги туфайли, бўғим ичига юбориладиган бошқа инекциялар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Тўртламчи аммоний тузларини сақловчи дезинфекция қилувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас, чунки гиалурон кислотаси ушбу моддалар таъсирида чўкма ҳосил қилади.

Шифокор кўрсатмаси бўйича қўллансин. Муолажа ўтказилганидан сўнг биринчи икки сутка давомида бўғимга ортиқча ҳаракатлар юклаш тавсия этилмайди, айниқса узоқ вақт фаол ҳаракатлар бажаришдан сақланиш керак. Сертобек Про эритмасини юборишдан олдин аспирацион суюқлик олинганида бактериал этиологияли артритни истисно қилиш учун мувофиқ текширувлар ўтказиш керак. Шикастланган ёки очилган ўрамли воситани ишлатиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида Сертобек Про препаратини қўллаш мумкин эмас, чунки клиник маълумотлар йўқ. Педиатрияда қўлланиши Сертобек Про воситасини қўллаш билан ўтказилган клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, педиатрияда қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Рецепт бўйича Улашиш: 6 271 Виеwс

Бўғим ичига юбориш учун эритма шиша шприцда. 1 шприц 3 мл дан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам игнаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.