Серратарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 10 мг серратиопептидаза Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, енгил магний карбонати, натрий крахмалгликоляти (А тури), магний стеарати, Опадрй-ЙС-1-7027 оқ қобиғи, Опадрй –ОЙ-П-7171 оқ  қобиғи, изопропил спирти, дихлорметан, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Серратиопептидаза (серратиопептидасе).

Препаратнинг савдо номи:

Серрата

Фармакалогик гуруҳи:

таянч-ҳаракат аппарати патологиясида ишлатиладиган воситалар. Ферментлар.

Дори шакли:

ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ шаклга эга, икки томони қавариқ, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган, оқ рангдаги таблеткалар.

таянч-ҳаракат аппарати патологиясида ишлатиладиган воситалар. Ферментлар.

M09AV.

Юқори нафас йўлларининг касалликлари (балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради, антибиотикларни яхши сўрилишига ёрдам беради); Жароҳатлар: спорт шикастланишлари, пайларнинг чўзилиши ва узилиши, синишлар ва чиқишлар (шишларни камайтириш ва жароҳат жойида микроциркуляцияни тиклаш учун); Жарроҳликдан  кейинги давр (инфекцион асоратларни ва чандиқли битишмаларни профилактикаси ёки даволаш учун, шишни йўқотиш учун); ЛОР-аъзоларининг касалликлари; Дерматит  оғриқ билан бирга кузатилганда; Аъзоларнинг ва ҳужайраларнинг трансплантациясида (трансплантантни кўчишини олдини олиш ва трансплантант кўчган жойларда микроциркуляцияни тиклаш учун).

Перорал қўлланади Препарат мажмуавий даволашда 10 мг дозада (1 таблетка) овқат қабул қилишдан қатъий назар суткада 2- 3 марта буюрилади. Таблеткаларни чайнамасдан, 1 стакан сув билан бирга ютиш керак. Максимал 1 марталик доза – 10 мг. Максимал 1 суткалик доза – 30 мг. Даволаш курсининг давомийлиги 1-4 ҳафтагача,  патологик жараённинг характери ва динамикасига боғлиқ  ҳолда  белгиланади.

Кам ҳолларда: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, эпигастрийда дискомфорт, диарея. Жуда кам ҳолларда: бурундан қон кетиши ва қон аралаш балғамни чиқиши.

Ошқозон яра кассалиги;Препартга юқори сезувчанлик;Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;Болалар ва  18 ёшгача бўлган  ўсмирлар; Эслатма: Қоннинг қуюлиш хусусиятларида, жигар ва буйрак томонидан бузилишлари бўлган беморлар ва антикоагулянтлар билан даволанаётган беморлар серратиопептидаза буюрилган вақтда врач томонидан синчиковлик билан назорат қилинишлари  лозим.

Серратиопептидазани ва карбамазепинни бир вақтда қўлланилганда карбамазепинни қон зардобидаги концентрациясини, ҳамда карбамазепинни самарасини камайтириши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши: Ҳомиладорлик даврида серратипептидазани қўллаш хавфли эмаслигини исботловчи одамларда ўтказилган тадқиқотлар ҳақида маълумотлар етарли эмас. Бундан ташқари, ҳайвонларда  ўтказилган серратиопептидазани ҳомиладорликка, эмбрионал/ҳомиланинг ривожланишига, туғруққа ва туғилишдан кейинги ривожланишга бўладиган асоратлари ҳақида экспериментал тадқиқотлар етарли эмас. Серратиопептидазани ҳомиладорлик даврида фақат жиддий кўрсатмалар бўлгандагина қўллаш мумкин. Лактация даврида қўлланилиши: Эмизиш даврида даволашни қўллаш. Серратиопептидаза кўкрак сутига ўтиши маълум эмас. Лактация даврида серратипептидаза билан даволанган бемор оналарнинг болаларида ножўя таъсирлар кузатилмаган. Дори воситасини автотранспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш кобилиятига таъсири . Етарлича маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, ишлатилмасин.

Қуруқ, салқин жойда, 250С дан юқори бўлмаган  ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, эпигастрийда дискомфорт, балғамда қон пайдо бўлиши ва қон кетишлари. Даволаш: симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан стрипда. 1 та стрип  қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда ва 10 та шундай картон ўрами картон қутида №100(10х1х10).30 таблеткадан стрипда, 1 ёки 5 ёки 10 та шундай стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида  №30(1х30), №150(5х30), №300(10х30).

3 йил.