Серминрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Л-пролин                                          1,00 мг; Л-серин                                             1,00 мг; Л-аланин                                           2,00 мг; Л-изолейцин                                     3,52 мг; Л-лейцин                                           4,90 мг; Л-аспарагин кислотаси                   2,50 мг; Л-тирозин                                          0,25 мг; Л-глутамин кислотаси                     0,75 мг; Л-фенилаланин                                5,33 мг; Л-аргинин гидрохлориди               5,00 мг; Л-лизин гидрохлориди                    4,30 мг; Л-валин                                             3,60 мг; Л-треонин                                         2,50 мг; Л-гистидин гидрохлориди             2,50 мг; Л-триптофан                                     0,90 мг; Л-метионин                                      2,25 мг; Л-цистин                                           0,10 мг; Л-глицин                                           7,60 мг; Сорбитол                                          50,00 мг; ёрдамчи моддалар: натрий бисулфити – 0,50 мг; инекция учун сув – қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аминокислоталар

Препаратнинг савдо номи:

Сермин

Фармакалогик гуруҳи:

парентерал озиқлантириш учун восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.

парентерал озиқлантириш учун восита.

V05VA01.

Вена ичига юбориладиган аминокислоталарнинг фармакокинетик характеристикалари организмга овқат билан тушувчи аминокислоталар каби бир хилдир. Аммо овқатдаги оқсилларнинг аминокислоталари аввал жигарнинг портал венасига, сўнгра тизимли қон оқимига тушади, вена ичига юбориладиган аминокислоталар эса бевосита қон оқимига тушади. Аминокислоталар қон томирлардан ҳужайралараро суюқликка тақсимланади ва турли тўқималарнинг ҳужайралари ичига ўтади. Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси беморнинг ёши, озиқланиши ва клиник ҳолатига қараб, тор доирадаги эндоген механизмлар томонидан бошқарилади. Сермин секин юборилганида аминокислоталарнинг физиологик заҳирасини аҳамиятли даражада ўзгартирмайди. Инфузия йўли билан юборилган аминокислоталарнинг фақат кўп бўлмаган қисми буйраклар орқали чиқарилади.

Тўлиқ ёки қисман парентерал озиқлантириш;перорал ёки энтерал озиқлантиришни имкони бўлмаганида, етарли даражада бўлмаганида ёки қўллаш мумкин бўлмаганида, организмда оқсил йўқотилишини олдини олиш ва даволаш;хушсиз ҳолатда ёки кома ҳолатида овқат қабул қилиш имкони бўлмаганида;операциядан олдинги ва кейинги даврда: операция вақтидаги турли асоратлар (кўп қон йўқотиш, клиник ўлим ва бошқалар) ва операциядан кейинги турли асоратлар (йирингли-септик асоратлар, яхши қўйилмаган чоклар, тромбоэмболия); ўртача ва оғир даражадаги жароҳатлар: кучли плазморея ва йиринглаш билан кечувчи барча даражадаги куйишлар; қизилўнгач ёки меъдани ўювчи моддалар билан жарохатланиши; меъда-ичак йўллари стенози; диффуз перитонит; остеомиелит; оқсил-энергетик етишмовчилиги (тана вазнини танқислиги, трофик бузилишлар, кўп суякларни синиши) бўлган беморларда операциядан кейин ЎСВ (ИВЛ) аппаратида узоқ бўлиш;одатдаги озиқлантиришни истисно қилувчи неврологик ва руҳий касалликлар;яққол ифодаланган интоксикация, юқори ҳарорат, давомли диарея синдроми, носпецифик ярали колит, малабсорбция синдроми ҳолатлари билан кечувчи оғир даражадаги инфекцион касалликлар.нефропатия, амилоидоз;ОИЦ-инфекция;трансплантация;оғир даражадаги оқсил-энергетик етишмовчиликни барча этиологик ва клиник шакллари (алиментар, эндокрин, психоген, ракли кахекция ва бошқалар).бош мия жароҳатлари;жигар циррозида қўлланади.

Парентерал юборилганида шишлар, мочевинани ошиши ва аҳамияциз даражадаги ацидоз кузатилади. Нотўғри юборилганида иситма пайдо бўлиши, юборилган жойда яллиғланиш, флебит ва тромбозлар, транссудация ва гиперволемия пайдо бўлиши мумкин. Юборилганда иссиқлик ҳисси ва эритема каби махаллий реакциялар кам пайдо бўлади. Аллергик реакциялар, тромбозлар ва флебитлар айнан бир жойга бошқа дори препарати юборилганида пайдо бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, кўкрак соҳасида ёқимсиз ҳислар, тахикардия, эт увишиши, қизиб кетиш ёки бош оғриши пайдо бўлиши мумкин. Оғир даражадаги ножўя реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва шошилинч ёрдам муолажаларини ўтказиш керак.

Аминокислоталар метаболизмини бузилиши, анурия, жигар комаси, оғир даражадаги жигар ва буйрак етишмовчилиги, уремияда қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Парентерал озиқлантириш учун қўлланадиган препаратни антибиотиклар, гормонал препаратлар, гипертензив воситалар билан аралаштириш мумкин эмас, уларни алоҳида турли веналарга ёки Й-шаклли коннектор ёрдамида юбориш керак. Препаратни ва қон препаратларини қон қуйиш учун мўлжалланган бир тизим орқали инфузия қилиш мумкин эмас, чунки сохта агглюцинация ривожланиш эҳтимоли бор. Инсулинни аминокислоталар эритмаси билан аралаштириш инсулиннинг фаоллигини пасайтирмайди, 20-50 ТБ инсулинни 1000 мл препарат эритмаси билан аралашмаси 24 соат давомида барқарор бўлиб қолади. Бу вақт ўтиши билан эритма юзасида инсулин кристаллари пайдо бўлади. Инсулиннинг кичик дозаларини қўллаш эритманинг барқарорлигига таъсир қилмайди.

Глюкоза ва электролитларнинг даражаси, осмотик босим, қондаги аммиакни миқдори, рН аҳамияти, гематокрит ва лейкоцитларнинг даражаси, азот, кислота-ишқор ва сув мувозанати каби кўрсаткичларни мониторингини ўтказиш тавсия этилади. Жигар ва буйракнинг ҳолатини текшириш керак. Гипергидратацияда юрак фаолиятини бузилиши, шунингдек буйрак ва нафас етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни юбориш аминокислоталар метаболизмини бузилишига, гипераммониемияга ва комага олиб келиши мумкин. Гипераммониемия кўпинча болаларда кузатилади. Аммиакнинг даражасини назорат қилиш талаб этилади. Гипераммониемиянинг белгилари пайдо бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш ва шошилинч ёрдам чораларини ўтказиш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга препарат юбориш организмда электролитларни ушланиб қолишини чақиради. Электролитлар мувозанати аҳамиятли даражада силжиганида электролитларни юбориш талаб қилинади. Препаратнинг катта ҳажми ёки электролитлар эритмаси билан бирга юборилганида, электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатини мониторингини ўтказиш керак. Керакли калорияни тутиб туриш учун глюкозани юбориш тавсия этилади. Глюкозанинг концентрацияланган эритмалари юборилганда гипергликемия, глюкозурия ва гиперосмоляр синдром кузатилиши мумкин. Қонда ва сийдикда глюкозанинг миқдорини назорат қилиш керак. Глюкозанинг концентрацияланган эритмаларини юбориш тўсатдан тўхтатилганида инсулинли самара пайдо бўлиши мумкин. Юбориш тезлигини назорат қилиш керак. Препарат совутилганида кристалланади. Бундай ҳолларда препаратни юборишдан олдин эритмани 60°С ҳароратдача илитиш ва кристалларни бутунлай эригунигача чайқатиш керак. Ўрами бутун бўлмаганда, рангини ўзгариши, моғор босиши, чўкма тушиши аниқланганида ишлатилмасин. Флакон очилгандан сўнг дарҳол ишлатилсин. Фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Яроқлилик муддати тугаган препарат ишлатилмасин. Фақат тиниқ, таркибида заррачалар сақламаган, шикастланмаган контейнердаги эритмани ишлатинг. Флаконда қолган, ишлатилмаган эритманинг қолдиғи ва инфузиядан сўнг қолган барча аралашмани ташлаб юбориш керак. Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши Ҳайвонларда ва одамларда ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Сермин препаратини ҳомиладор аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда” нисбатини баҳолаш керак. Эмизиш даврида қўлланиши Лактация даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Сермин препаратини эмизикли аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда” нисбатини баҳолаш керак. Педиатрияда қўлланиши Сермин препаратини болаларда қўллаш юзасидан клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Кексалар: Буйрак фаолиятини узлуксиз мониторинги, сув ва электролитлар мувозанатини назорат қилиш талаб этилади. Ҳар бир кекса ёшли пациент учун препаратнинг дозасини клиник ҳолатига қараб индивидуал равишда танлаш керак. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Герметик ёпиқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя реакцияларни кучайиши. Даволаш: даволаш курсини тўхтатиш ва симптоматик даволашни бошлаш керак.

Рецепт бўйича

Бирламчи ўрами: 100, 250 мл ва 500 мл дан шиша флаконларда. Иккиламчи ўрам: Шиша флакон ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.