Сенадексин rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: 20% калций сенноизидлари – 70 мг. ёрдамчи моддалар: моногидрат лактозаси, маккажўхори крахмали, ванилин, магний стеарати, нипагин, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

А ва В сеннозидлар (калций тузлари кўринишида).

Препаратнинг савдо номи:

Сенадексин

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги восита.

Дори шакли:

Таблеткалар.

яссицилиндрик шаклли фаскаси билан, бир томони рискали кул ранг тусли, оч жигарранг ранглидан тўқ жигарранг ранглигача бўлган,оқ ва тўқ рангли доғли, ванилин ҳидли таблеткалар.

Сурги восита.

A06AV06

Препаратни таъсир этувчи моддалари қисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакда ажралиб чиқади, бир қисми эса бактериялар таъсири натижасида айнан йўғон ичакда ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқиб кетади.

Сенадексин турли этиологияли спастик ва атоник қабзиятларда, шу жумладан йўғон ичак  перисталтикасини сусайишига ва гипотониясига қўлланилади. Ич келишини тартибга солиш мақсадида геморройда, проктитда ва орқа тешик ёриқлари касалликларида тавсия этилади.

Препарат қабул қилингандан сўнг метеоризм, қоринда санчиқсимон оғриқ ва ич суриш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим бўлади. Узоқ вақт қўлланганда, айниқса катта дозаларда, электролитларни йўқолиши асосан, калий, албуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мускуллараро боғланишларни бузилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Спастик колитда, кўричакда, ичакни бекилиб қолишида, cабаби ноаниқ қориндаги оғриқларда, сув ва электролит алмашинуви бузилишида, жарохатланган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларини ўткир яллиғланиш касалликларида, перитонитда, меъда-ичак йўлидан ва бачадондан қон кетиши ҳолатларида, циститда, қўлланилмайди.

Сенадексиннинг катта дозаларини узоқ вақт қабул қилиш юрак гликозидлари таъсирини кучайтиради ва гипокалиемия ривожланиши билан боғлиқ  бўлган антиаритмик препаратларга таъсир қилади. Тиазид диуретиклар, глюкокортикоидлар, қизил мия илдизи препаратлари билан бирга қабул қилганда гипокалиемия хавфи ошади. Тетроциклин қаторидаги антибиотиклар абсорбцияси бузилади.

Жигар ва буйрак касалликларида, ҳомиладорликда ва эмизикли даврида эҳтиёткорлик билан тавсия этилади. Баъзан сенадексин қабул қилинганда сийдикни ранги ўзгариши мумкин, буни клиник аҳамияти йўқ.

Ҳомиладорликда сенадексин препаратини қабул қилгандаги хавфсизлиги исботланмаган. Абдоминал оғриқ, диарея, ичаклар спазмини ривожланиш хавфи бўлгани учун буюриш тавсия этилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Терапевтик дозани ошириб юбориш кучли диарея сув-электролит дисбаланси ривожланиши билан кечади. Препарат бекор қилиниб, симптоматик дори воситаларини буюриш ўтказилади.

Рецепциз

Таблеткалар.

3 йил.