Седоник НПҲ rasmini ko'rish

Таркиби:

дўлана мевалари – 0,03 г; кашнич мевалари – 0,015 г; доривор лимонўт – 0,045 г; қашқарбеда ўти – 0,015 г; сули меваси – 0,075 г; арслонқуйруқ ўти – 0,06 г; қулмоқ тўпмеваси – 0,06 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Мажмуавий препарат.

Препаратнинг савдо номи:

Седоник НПҲ

Фармакалогик гуруҳи:

Седатив восита.

Дори шакли:

капсула

яшил рангли желатин капсулалар.

Седатив восита.

Турли этиологияли неврозлар; таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, юқори толиқиш, паришонхотирлик билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари; нерв қўзғалиши, уйқусизлик;, гипертоник ва кардиал типдаги нейроциркуляр дистония, астеник синдромда (гиперстеник шакли) қўлланади.

Оғиз орқали катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан 30 минутдан кейин, камида 100 мл суюқлик билан бирга буюрилади. Даволаш курси – 4 ҳафта. Зарурати бўлганида уни 10-15 кундан кейин такрорлаш мумкин. Йил давомида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда уйқучанлик, артериал босимни пасайиши, диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши) пайдо бўлиши мумкин.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, 12 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида, ҳамда қоннинг ивиши пасайган, ички қон кетиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Препарат компонентлари В гуруҳи витаминларини сақлайди ва улар леводопанинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Препарат ҳайдовчилар ва диққатни юқори жамлаш ва тезкор ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган механизмлар билан ишлайдиган пациентларга буюрилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Симптомлари: артериал босимни пасайиши, бош айланиши, жиғилдонни қайнаши, кўнгил айниши бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш).

Рецепциз

Капсула. 10 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 контур уяли ўрамда.

2 йил.