Седоник rasmini ko'rish

Таркиби:

дўлана мевалари – 0,03 г; кашнич мевалари – 0,015 г; доривор лимонўт – 0,045 г; қашқарбеда ўти – 0,015 г; сўли меваси – 0,075 г; арслонқуйруқ ўти – 0,06 г; қулмоқ олдмеваси – 0,06 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дўлана мевалари, кашнич мевалари, доривор лимонўт, қулмоқ олдмеваси, сўли меваси, арслонқуйруқ ўти, қашқарбеда ўти

Препаратнинг савдо номи:

Седоник

Фармакалогик гуруҳи:

седатив восита.

Дори шакли:

капсулалар.

яшил рангли желатин капсулалари. Капсулани ичидаги: оч-қўнгир билан сариқ-жигарранг тусли ўсимликдан келиб чиқган кукун.

седатив восита.

N05CM

турли этиологияли неврозлар: таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, юқори толиқиш, паришонхотирлик билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари;нерв қўзғалиши;уйқусизлик;гипертоник ва кардиал турили нейроциркуляр дистония;астеник синдромда (гиперстеник шакли) қўлланади.

Оғиз орқали катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан 30 минутдан кейин, камида 100 мл суюқлик билан бирга буюрилади. Даволаш курси – 4 ҳафта. Зарурати бўлганида уни 10-15 кундан кейин такрорлаш мумкин. Йил давомида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда уйқучанлик, артериал босимни пасайиши, диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши) пайдо бўлиши мумкин.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, 12 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида, ҳамда қоннинг ивиши пасайган, ички қон кетиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Препарат компонентлари В гуруҳи витаминларини сақлайди ва улар леводопанинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Препарат ҳайдовчилар ва диққатни юқори жамлаш ва тезкор ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган механизмлар билан ишлайдиган пациентларга буюрилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 30ºC дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Симптомлари: артериал босимни пасайиши, бош айланиши, жиғилдонни қайнаши, кўнгил айниши бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш).

Рецепциз

Капсулалар. 10 капсуладан ПВХ/алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.