Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек кекса одамларда ва нафас етишмовчилиги бўлган пациентларда Препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади (дозани камайтириш тавсия этилади) (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).
Даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Препаратни алкоголизми бўлган ёки анамнезида ўрганиб қолишлар/қарамлик бўлган пациентларга буюрилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Доимо иложи бўлса уйқусизлик сабабларини аниқлаш ва уйқу воситаларини буюришдан олдин, уни чақирувчи омилларни йўқотиш керак.
Бензодиазепинлар ва уларнинг аналоглари психозни даволашда биринчи танлов препарати ҳисобланмайди.
Препарат билан даволаш вақтида парадоксал руҳий реакцияларни пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар бор (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).
Толерантлик Бензодиазепинлар ва уларнинг аналоглари бир неча ҳафта давомида такроран қўлланганида таъсири самарадорлигини камайиши мумкин, бироқ препарат қўлланганида аҳамиятли ўрганиб қолиш (толерантлик) ҳоллари аниқланмаган.
Агар препарат тавсияларга мос равишда 4 ҳафтадан ошмаган ҳолда ишлатилса, толерантликни пайдо бўлишини эҳтимоли кам.
Дозани ошириш мумкин эмас.
Қарамликни ривожланиш хавфи Препарат, бензодиазепин ва уларнинг аналогларига ўхшаб (ҳаттоки терапевтик дозаларда), жисмоний (соматик) ва руҳий қарамлик ёки толерантликни чақириш мумкин.
Қарамликни ривожланиш хавфи дозани оширилишида ва узоқ муддатли даволаганда, шунингдек бошқа бензодиазепин билан мажмуада ошиши мумкин.
Бироқ, агар даволаш курси 4 ҳафтадан кам бўлса, хавф камлигича қолади.
Препарат анамнезида алкоголни ҳаддан зиёд истеъмол қилишга кўрсатма ва/ёки дори воситаларига қарамлиги бўлган пациентларга буюрилганида, уларда қарамликни ривожланиш хавфи юқори эканлигини ҳисобга олиш лозим.
Ушбу пациентлар синчков назорат остида бўлишлари лозим.
Агар пациентда ушбу препаратга жисмоний қарамлик пайдо бўлса, уни қўллашни бирдан тўхтатиш “бекор қилиш” синдромини ривожланишига олиб келиши мумкин, унга қуйидаги белгилар характерлидир: уйқусизлик, бош оғриғи, мушакларда оғриқ, хавотирлик, зўриқиш, қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши ва таъсирчанлик.
Оғирроқ ҳоларда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин: воқеликни қабул қилишни бузилиши, деперсонализация, оёқ-қўлларда сезувчанликни йўқолиши ва увишиш, шовқинга, ёруғликка ва жисмоний мулоқотга юқори сезувчанлик, галлюцинациялар ва тутқаноқли тиришишлар.
Абстиненция симптомлари даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча кун давомида пайдо бўлиши мумкин.
Бензодиазепинлар ва уларнинг аналоглари билан мунтазам даволаниш вақтида алоҳида абстинет белгиларнинг қисқа муддатли таъсири икки қабул қилишлар орасида ҳам пайдо бўлиши мумкин, асосан юқори дозалар қўлланганида.
Агар даволаш давомийлиги 4 ҳафтадан ошмаса, дорини қўллаш тўхтатилганида “бекор қилиш” белгиларини пайдо бўлишини эҳтимоли кам.
Шунга қарамасдан даволашни аста-секин тўхтатиш тавсия этилади.
“Қайталаниш” феномени Препаратни қабул қилиш тўхтатилганида, ўткинчи синдром қайта тикланиши мумкин, бундай ҳолда улар туфайли даволаш бошланган симптомлар кучли қайталаниши мумкин – кўпинча юқорида таърифланган “бекор қилиш” симптомларининг бири билан қўшилган оғир уйқусизликдир.
Ушбу синдром асосан узоқ муддатли даволаш бирдан тўхтатилганида ёки тавсия этилган дозадан юқори доза қўлланганида пайдо бўлиши мумкин.
Шунинг учун препаратни қўллашни бирдан тўхтатишдан сақланиш керак, уни қўллашни тўхтатиш аста-секин амалга оширилади (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).
Пациентлар уйқусизликни яна қайталаниши хавфи ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Депрессия Препарат антидепрессант ҳисобланмайди.
Агар уйқусизлик депрессия билан боғлиқ бўлса, у ҳолда Препаратни қўллашдан олдин уни бартараф қилиш лозим.
Бензодиазепинлар ва уларнинг аналогларини депрессияни даволаш учун ва у чақирган хавотирликда монотерапияда фойдаланиш мумкин эмас, чунки улар ўз жонига қасд қилиш фикрларини уйғотиши мумкин.
Амнезия Агар таблетка кечқурун қабул қилинганидан кейин пациент барибир тунда уйғониб кеца ёки ухлай олмаса ёки уйқуси келмаса, антероград амнезия ривожланиши мумкин.
Шунинг учун дорини айнан уйқу олдидан қабул қилиш лозим (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг) ва иложи борича узлуксиз 7-8 соатли уйқу учун яхши шароитни таъминлаш лозим.
Шунингдек, амнезия таъсири остида автоматик таъсири ҳақида хабар берилган.
Даволаш давомийлиги Толерантликни пайдо бўлишини олдини олиш учун даволаш иложи борича қисқа бўлиши лозим (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг), даволаш давомийлиги, шу жумладан дозани пасайтириш даври 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Даволаш узоқ муддат бўлмаслиги ҳақида пациентларга тушунтириш ва уларга пайдо бўлиши мумкин бўлган абстинент симптомлар ҳақида маълумот бериш керак.
Даволаш курсини давом эттиришнинг зарурати бўлганида барча омилларни синчиклаб баҳолаш талаб этилади.
Бошқа руҳий ва парадоксал реакциялар Алоҳида пациентларда бенодиазепинлар ва уларнинг аналогларини қўллаш вақтида парадоксал реакциялар пайдо бўлиши мумкин: уйқусизликни ва тунги даҳшатларни кучайиши,асабийлик, таъсирчанлик, қўзғалиш, тажоввузкорлик ва ғазаб хуружлари.делирий, галлюцинациялар, онирик делирий, психотик симптомлар, ноадекват ҳаракатлар ва бошқа хулқий бузилишлар.
Ушбу белгилар асосан кекса одамларда ва болаларда кўпроқ учрайди.
Агар бу юз берса, даволашни тўхтатиш креак.
Сомнабулизм ва у билан боғлиқ бўлган хулқ Препарат қабул қилган ва тўлиқ уйғонмаган пациентларда, уйқучанлик ва бошқа аналогик ҳаракатлар, масалан “ательени бошқариш”, овқатни тайёрлаш ва қабул қилиш ёки телефонда суҳбатлашиш, бундай ҳатти-ҳаракатларга кейинги амнезиялар кузатилади.
Алкогол ва МНТ ни сусайтирувчи бошқа воситаларни Препарат билан бир вақтда қабул қилиш, шунингдек Препаратни максимал тавсия этилган дозадан юқори дозада қўллаш ҳам бундай ҳатти-ҳаракатларни ривожланиш хавфини оширади.
Ушбу ҳатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган пациентларда даволашни тўхтатиш қатъий баҳоланган бўлиши лозим.