Сампрострецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: жинсий етукликка эришган, буқа ва бузоқ простата бези полипептидлари (простатаси) – 5 мг$ ёрдамчи моддалар: глицин – 10 мг/

Тасир этувчи модда(ХПН):

простата экстракти

Препаратнинг савдо номи:

Сампрост

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, таблеткалар, қумоқлар ёки кукун кўринишида лиофилизация қилинган масса.

G04BX

Маълумотлар йўқ.

Сампростни катталарда сурункали простатитни ва простата безидаги операциядан кейинги асоратларни даволаш учун қўлланади.

Препаратни мушак ичига 5-10 мг дан суткада бир марта 5-10 кун давомида юборилади. Препаратни юборишдан олдин 1 мл 0,25-0,5% ли прокаин, 0,9% ли натрий хлорид  эритмасида ёки инекция учун сувда эритилади. Зарурат бўлганида қайта даволаш курси ўтказилади (1-6 ойдан кейин).

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Простата экстракти бирга қўлланганда ностероид яллиғланишга қарши воситаларни токциклигини оширади. Простата экстракти бирга қўлланганда перорал антикоагулянтларни фаоллигини оширади.

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига бирон-бир салбий таъсири кузатилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 5 мг. 5 мг дан таъсир этувчи модда алюмин қалпоқча билан ўралган тиббий резина тиқин билан беркитилган 5 мл ҳажмли шиша флаконларда. 10 флакондан ПВХ плёнкали иловаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.