РЕАМБЕРИНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: меглюмин натрий сукцинати – 15,00 г, қуйидаги таркиб бўйича олинган: Н-метилглюкамини (меглюмин) – 8,725 г, қаҳрабо кислотаси – 5,280 г. ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 6,00 г, калий хлориди – 0,30 г, магний хлориди (сувсизга ҳисоблаганда) – 0,12 г, натрий гидроксиди – 1,788 г, инекция учун сув 1,0 л гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

меглюмин натрий сукцинати

Препаратнинг савдо номи:

РЕАМБЕРИН

Фармакалогик гуруҳи:

дезинтоксикацияловчи восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз суюқлик

дезинтоксикацияловчи восита.

V05VV.

РЕАМБЕРИН® катталар ва болаларда 1 ёшдан бошлаб, турли этиологияли ўткир эндоген ва экзоген интоксикацияларда антигипоксик ва дезинтоксикацияловчи восита сифатида қўлланади.

Катталарга: вена ичига томчилаб, минутига 90 томчигача тезликда (минутига 1-4,5 мл) – суткада 400-800 мл. Препаратни юбориш тезлиги ва дозаси беморнинг касаллигини оғирлик даражасига мувофиқ равишда белгиланади. Болаларга: вена ичига томчилаб, 6-10 мг/кг тана вазни ҳисобидан ҳар куни суткада 1 марта 3-4 мл/мин тезликда юборилади, лекин суткада 400 мл дан кўп эмас. Препаратни юбориш курси – 11 кунгача давом этади.

Препаратни тез юборилганда қуйидагилар юз бериши мумкин: – умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги ўзгаришлар: гипертермия, эт увишиши, терлаш, ҳолсизлик, юбориш жойида оғриқ, шиш, гиперемия, флебит; – иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик реакциялар, ангионевротик шиш, анафилактик шок; – тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: аллергик тошма, эшакеми, қичишиш; – нафас тизими бузилишлари: хансираш, қуруқ йўтал; – юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: тахикардия, юракни уриб кетиши, юрак соҳасида оғриқ, кўкрак қафасида оғриқ; – қон-томир бузилишлари: артериал гипотензия/гипертензия, тананинг юқори қисмида ачишиш хисси ва қизариш кўринишдаги қисқа муддатли реакциялар; – меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, қусиш, оғизда металл таъми, қоринда оғриқ, диарея; – нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, бош оғриғи, тиришишлар, тремор, парестезиялар, қўзғалиш, безовталик. Ножўя реакциялар юз берганида препаратни юбориш тезлигини камайтириш тавсия этилади.

Шахсий ўзлаштираолмаслик, бош мия шиши билан бирга кечувчи бош–мия жароҳатидан кейинги ҳолат, буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация даври. Алкалозда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар, глюкоза эритмалари билан яхши мос келади.

Препарат организмдаги аэроб жараёнларни фаоллаштириши туфайли қондаги глюкозанинг концентрацияси пасайиши, қон ва сийдик ишқорланиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 0оС дан 25оС гача ҳароратда. Препаратни музлашига йўл қўйилади. Эритманинг ранги ўзгарганида ёки чўкма пайдо бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Рецепт бўйича

Инфузия учун 1,5% ли эритма 200 мл ёки 400 мл дан бутилкаларда ёки 250 ёки 500 мл дан полимер контейнерларда. Ҳар бир бутилка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Полимер контейнерлар 20 ёки 32 донадан гуруҳланган тараларга жойланади (стационарлар учун). Йўриқномалар сони гуруҳланган тарадаги бирламчи ўрамлар сонига тенг.

5 йил шиша бутилкаларда. 3 йил полимер контейнерларда.