Рокситромицинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: рокситромицин – 150 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, крахмал, повидон К-30, талк, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, пропиленгликол;

Тасир этувчи модда(ХПН):

): рокситромицин

Препаратнинг савдо номи:

Рокситромицин

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (макролидлар гуруҳи)

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ ёки сарғиш оқ рангли, бироз сезиларли ғадир будир қобиқ билан қопланган икки ёқлама қавариқ, думалоқ шаклли таблеткалар.

антибиотик (макролидлар гуруҳи)

Сўрилиши Ичга қабул қилингандан кейин рокситромицин тез меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Рокситромицин қабул қилингандан 15 минутдан кейин қон плазмасида аниқланади. Препаратни 150 мг дозада қабул қилгандан 2,2 соатдан кейин қон плазмасида максимал концентрацияга (Cмах) эришилади ва у ўртача 6,6 мг/л ни ташкил қилади. Препаратни 12 соатли оралиқ интервал билан қабул қилиш қондаги самарали концентрациясини бир сутка давомида сақланиб туришини таъминлайди. Тақсимланиши Рокситромицин кўпгина тўқималарга, айниқса ўпкага (5,6 –3,7 мг/кг концентрацияда), танглай бодомчаларига (2,6-1,7 мг/кг) ва простата безига (2,8 – 2,4 мг/кг) яхши киради. Рокситромицин ҳужайра ичига ҳам, айниқса нейтрофиллар, лейкоцитлар ва моноцитларга уларни фагоцитар фаоллигини рағбатлантириб, яхши кира олади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 96% ни ташкил қилиб, тўйинган характерга эга бўлади ва Рокситромицинни 4 мг/л дан юқори концентрацияларда бўлганида камаяди. Қабул қилинган препаратни 0,05% дан камроқ дозаси кўкрак сути билан чиқарилади. Метаболизм ва чиқарилиши Рокситромицин организмда қисман метаболизмга учрайди. Фаол моддани ярмидан кўпроғи ўзгармаган ҳолда асосан ичак ҳамда буйрак орқали чиқарилади. Буйрак ва жигар функцияси меъёрда бўлган катта ёшлиларда препаратни 65% ичак орқали чиқарилади. Бир марта 150 мг дозада қабул қилинганда ярим чиқарилиш даври ўртача 10,5 соатни ташкил қилади. Алоҳида клиник холларда фармакокинетикаси Буйрак етишмовчилигида Рокситромицин ва уни метаболитларини буйрак орқали чиқарилиши қабул қилинган дозани тахминан 10% ни ташкил килади. Препарат дозаси буйрак етишмовчилигида ўзгармайди. Оғир жигар етишмовчилигида ярим чиқарилиш даври (25 соат) узаяди ва Смах ошади. Қўлланилиши Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцион – яллиғланиш касалликларини даволаш: Юқори нафас йўллари инфекциялари: ўткир фарингитлар;тонзиллитлар;синуситлар;ларингит;дифтерия;кўкйўтал;ўрта отит: Қуйи нафас йўллари инфекциялари: пневмония, ўпкани сурункали обструктив касалликларидаги бактериал инфекциялар;атипик пневмония;бронхит; Тери ва юмшок тўқима инфекциялари (шу жумладан, оддий ҳуснбузар, газли гангрена); Генитал соҳаси инфекциялари:

Жигар функцияси бузилишлари бўлган беморларга препаратни буюришда жигар функциясини назорат қилиш ва дозалашни тузатишда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга, ҳамда кекса ёшдаги шахсларга препаратни дозалаш режимини тузатишни ҳожати йўқ.

Рокситромицинни оз миқдори кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун лактация даврида кўкрак билан эмизишни ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида препаратни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича, шифокорни чуқур назорати остида буюрилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлик муддати 3 йил

Дозани ошириб юбориш ҳолларида меъда ювилади ва симптоматик даво ўтказилади. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Рецепт бўйича Улашиш: 3 181 Виеwс