Риномаксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10 мг, хлорфенирамин малеати – 2 мг; ёрдамчи моддалар: натрий карбоксиметилкрахмали, повидон, пропиленгликол, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, сариқ “қуёш шафақи” бўёвчиси, талк, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, кофеин, фенилефрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.

Препаратнинг савдо номи:

Риномакс

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК белгиларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оч тўқ сариқ рангдан тўқ сариқ ранггача, оқ ва тўқ сариқ доғлари бўлган, бир томонида рискали думалоқ ясси таблеткалар.

ЎРК белгиларини бартараф қилиш учун восита.

N02VЕ51

Парацетамол учун: сўрилиши – ичга қабул қилингач, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, юқори углеводли овқат қабул қилинганида эса – секин. Одатдаги оғриқни қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги чўққи концетрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил қилади, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганида, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйраклар орқали чиқарилади. Фенилефрин гидрохлориди учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиши ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Организмдан буйраклар орқали чиқарилади. Хлорфенирамин малеати учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, ҳамда буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

тумов, буруннинг битиши (шиллиқ қаватининг шишиши), бош оғриғи ва ҳароратни кўтарилиши билан кечадиган шамоллаш касалликларида;юқори нафас йўлларининг аллергик касалликларида;бурун олди бўшлиқларининг яллиғланишида қўлланади.

Ичга. Катталарга 1-2 таблеткадан кунига 3-4 марта, 3 кун давомида буюрилади.

Препарат жиддий ножўя таъсирлар чақирмайди. Камдан-кам ҳолларда: кўнгил айниши, юқори қўзғалувчанлик, уйқучанлик, шиллиқ қаватларни зичлашуви, (кўпинча доза ошиб кетганида), кўришни хиралашуви, ҳаяжонланиш, сийишнинг қийинлашуви ва оғриши, бош айланиши, оғиз, бурун ёки томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юрак уриши, қулоқларни шанғиллаши, меъдада нохушлик ва оғриқ, ҳамда терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Бронхиал астма, сийишни қийинлашуви, қовуқ бўйнининг обструкцияси, простата безининг гипертрофияси, юрак-қон томир касалликлари (коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, гипертониянинг оғир шакли, юрак ишемик касаллиги), қандли диабет, глаукома, жигар (шу жумладан вирусли гепатит), буйрак функциясини бузилишилари, қалқонсимон безининг гиперфункцияси (гипертиреоз), психозлар, алкоголизм, ҳомиладорлик, лактация, болаларда ва препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Сийишни қийинлашиши, бронхиал астма, кўз босимни кўтарилиши, қалқонсимон безининг гиперфункцияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатиш керак. Даволаш вақтида препарат уйқу ва карахтлик чақириши мумкинлиги сабабли, ателье ёки бошқа юқори диққатни талаб этадиган фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препарат қисман сут билан чиқади. Шунинг учун эмизувчи оналарга қўллаш тавсия қилинмайди. Агарда, препаратни қабул қилишга қарамасдан, 3 кун давомида касалликнинг белгилари ўтмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат узоқ муддат қўлланганда нефротоксик ва гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бурун шиллиқ қаватини зичлашуви, ҳаяжонланиш, мушакларни тортилиши (хатто тиришишгача), марказий нерв тизимининг функциясини сусайиши, уйқучанлик, кома. Чуқур тинчланиш ёки кома кўп терлаш, гипотония ва шок билан кечиши мумкин. Жигар некрози натижасида ўлим юз бериши мумкин. Даволаш: агар қусиш ўз-ўзидан бўлган бўлса ҳам, қусишни чақириш, шундан кейин препаратнинг сўрилишини камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситалари сув билан бирга берилади. Агар қусишни чақириб бўлмаса, дори қабулидан кейин 3 соат давомида ёки кўп миқдорда сут ёки крем истеъмол қилинган бўлса кечроқ бўлса ҳам, меъдани ювиш кўрсатилган. Ичга Н-ацетилцистеин (ацетаминафен билан заҳарлангандаги махсус заҳарга қарши восита) ва фентоламин (фенилефрин гидрохлоридининг антагонисти) буюрилади.

4, 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2, 5, 10 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил. Дорихоналарда бериш тартиби Рецепциз. Улашиш: 2 65 Виеwс