Риноксил Формула+НПҲ rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди – 0,05 г; ёрдамчи моддалар: левоментол, рацемик камфора, эвкалипт мойи, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий эдетати (трилон Б), бензалконий хлориди (50% ли эритма кўринишида), пропиленгликол, 0,1М хлорид кислотаси эритмаси ёки 0,1М гидроксид натрий эритмаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

оксиметазолин Дори шакли: назал 0,05% томчилар

Препаратнинг савдо номи:

Риноксил® Формула+НПҲ

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.

тиниқ, ўзига хос ҳидли, рангсиз ёки оч сариқроқ рангли эритма.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.

R01AA05

Маҳаллий қўлланганида оксиметазолин аҳамияциз даражада тизимли сўрилишга учрайди, шунинг учун уни қон плазмасидаги концентрацияси кам. Таъсири 15 минутдан кейин намоён бўлади. Таъсирининг давомийлиги 10-12 соат. Асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 5-8 сутка.

Бурун шиллиқ қаватини, бурун-халқум ва гаймор бўшлиқларидаги шишни камайтириш учун: – шамоллаш касалликларида (ўткир ринит); – бурун бўшлиқларининг яллиғланишида (ўткир синусит); – евстахиитда; – аллергик ринитда; (шу жумладан, пичан иситмасида); – ўткир отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахиев найининг тешигини атрофидаги шиллиқ қаватининг шишини камайтиради). Шунингдек бурун бўшлиғининг қўришни енгиллаштириши учун ёки жарроҳлик муолажаларида ҳам қўлланади.

Катталар ва 6 ёшдан катта болаларда – ҳар бир бурун йўлига бир мартадан сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин. Сепиш вақтида бошни орқага ташлаш тавсия этилмайди. Даволанишнинг максимал мумкин бўлган давомийлиги – 5 кун. Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига юналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра тиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учлик бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вактида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу эритмани оптимал юборилишига ёрдам беради.

Риноксил® Формула+НПҲ одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратни тез-тез ёки узоқ муддат қўлланганида: бурун йўлларининг шиллиқ қаватининг таъсирланиши, ачишиши ва торайиши, гиперсекреция, бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, ҳавотирлик, қўзғалиш, юрак уриши, тахифилакция, кўнгил айниши, артериал босимни (АБ) ни ошиши, бурун ва томоқда санчилиш ёки қуриши, аксириш, бурун шиллиқ қаватининг гиперемияси ва атрофияси кузатилиши мумкин.

Препаратга, шу жумладан бошқа интраназал қўллаш учун шишга қарши воситаларига ўта юқори сезувчанлик, атрофик ринит, гипертиреоз, бурун йўлларининг секрет ажратиб чиқаришисиз бўлган яллигланиши, 6 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактацияда қўллаш мумкин эмас.

Препарат бошқа қон томирларни торайтирувчи воситалари билан буюрилганда (юбориш усулидан қатъий назар) ножўя самараларининг ўзаро кучайиши мумкин. Оксиметазолин маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларининг сўрилишини секинлаштиради ва уларнинг самарасини узайтиради. МАО ингибиторлари (улар бекор қилингандан кейинги 14 кунлик даври давомида) ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – АБ ни ошиши.

Буюрилган дозаларни оширмаслик керак. Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, гипертиреоз, артериал гипертонияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Одатда тавсия қилинган дозаларда Риноксил®  Формула+ НПҲ қўлланганида ринит белгиларини йўқ қилиш учун 3 кун етарли. Агарда бу даврда белгилар йўқолмаса даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Бир флаконни бир нечта шахсларда ишлатиш инфекциянинг тарқалишига олиб келиши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади. Интраназал юбориш учун мўлжалланган препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат кўришга таъсир қилади, реакция тезлигини пасайиши мумкин. Препарат тавсия қилинганидан ортиқ дозаларда узоқ муддат қўлланганида юрак-қон томир тизимига ва марказий нерв тизимини умумий таъсирини истисно қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари ёки қурилмаларни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: тахикардия, артериал гипертензия, МНТ сусайиши. Даволаш: симптоматик даволаш.

Рецепциз

Назал 0,05% ли спрей, 10, 15, 20 мл дан, пуркагичли дозаловчи мосламали флаконларда.

3 йил.