Ринлактинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: натрий лактати – 3,2 г, натрий хлориди – 6,0 г, калий хлориди – 0,4 г, калций хлориди – 0,27 г; ёрдамчи модда: инекция учун сув 1000 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий лактати, натрий хлориди, калий хлориди, калций хлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Ринлактин

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Тузли эритмалар.

V05VV

Меъерий кислота-ишқор мувозанатида ёки кучсиз ацидозда гиповолемия ва дегидратация билан кечувчи қон айланишини ўткир бузилишларни, куйиш травматик, гемморрагик, операцион ва операциядан кейинги шокни, перитонитни, турли этиологияли оғир қусиш ва диарея ҳолатларини, шунингдек метаболик ацидозни даволаш учун қўлланади.

Вена ичига суткада 2500 мл гача дозада юборилади, ўртача юбориш тезлиги – минутига 60 томчи, шошилинч ҳолатларда минутига – 100 томчигача буюрилади. Қўлланадиган эритма миқдори пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ.

Eт увишиши, тана ҳароратини ошиши. Адекват бўлмаган юқори дозада қўлланганда сув ва электролит мувозанатини бузилиши, шу жумладан гиперволемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкалциемия, гиперхлоремия, кузатилиши мумкин. Препаратни тез юбориш қон айланишини ўткир етишмовчилигини ва ўпка шишини чақириши мумкин.

Алкалоз, организмга кўп миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар (бош мия ички гипертензияси билан кечувчи бош миянинг ёпиқ жароҳати, юрак етишмовчилиги, ўпка шиши ва бошқаларда), жигар фаолиятини оғир бузилишлари, ўткир буйрак етишмовчилиги, лактоацидоз, гипертоник дегидратация, қон айланишини етишмовчилиги, гипернатриемия, гипергидратация, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Эритувчи ёки бошқа дори воситаларини ташувчиси сифатида қўллаш мумкин эмас, чунки уларни қўшиш препаратнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Агар препаратга бундай қўшимчаларни қўшиш зарур бўлса, уларнинг мутаносиблиги синчков текширилиши керак. Препарат ампициллин, вибрамицан, моноциклин билан номутаносибдир.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани сезиларли ошириб юборилганда алкалоз ва гипергидратация ҳолатлари кузатилиши мукмкин. Бундай ҳолларда препаратни юбориш дарҳол тўхтатилади. Симпомтатик даволаш ўтказилади.

Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан флаконларда.

3 йил.