РИНГАЦЕТ инфузиярецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: натрий хлориди – 5,91 г, калий хлориди – 0,3 г, калций хлориди (сувсизга ҳисобланганда) – 0,22 г, магний хлориди (сувсизга ҳисобланганда) – 0,095 г, натрий ацетати – 2,82г. ёрдамчи модда: инекция учун сув – 1 литргача. 1 л га ион таркиби: натрий-иони – 135 ммол, калий-иони – 4 ммол, калций-иони – 2 ммол, магний-иони – 1 ммол, хлорид-иони – 108 ммол, ацетат-иони – 34 ммол. Назарий осмолярлиги 284 мОсм/л.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Натрий хлориди, калий хлориди, калций хлориди, магний хлориди, натрий ацетати.

Препаратнинг савдо номи:

РИНГАЦЕТ» инфузия учун эритма

Фармакалогик гуруҳи:

Eлектролит балансига таъсир этувчи эритмалар.

Дори шакли:

Инфузия учун эритма.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Eлектролит балансига таъсир этувчи эритмалар.

Шок, термик жароҳат, ўткир қон йўқотиш, дегидратация (изотоник ва гипотоник шакллари), ўткир ичак инфекциялари фонидаги метаболик ацидоз, ўткир тарқалган перитонит, ичак тутилиши (сув ва туз мувозанатини тўғрилаш учун) ичак оқмалари бўлган беморларда электролит бузилишларини декомпенсацияси, даволовчи плазмаферез (диализ – февральацион усул.

Вена ичига, томчилаб юбориш буюрилади. Катталарга: минутига 60-80 томчи тезликда ёки оқим билан, суткалик доза 5-20 мл/кг, зарурат бўлганида 30-40 мл/кг дозада буюрилади. Болалар учун суткалик доза: 5-10 мл/кг, юбориш тезлиги: минутига 30-60 томчи. Даволаш курси 3-5 кун. Даволовчи плазмаферезда коллоид эритмалар билан бирга (яққол гиповолемия ҳолларида), чиқариб ташланган плазма билан солиштирилганда икки баробар ҳажмда (1,2-2,4 л), юборилади.

Аллергик реакциялар. Эритма катта ҳажмда юборилганида: гипергидратация, гипернатриемия, гиперкалиемия.

Ўта юқори сезувчанлик, гипертоник дегидратация, алкалоз, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкалциемия, ҳужайрадан ташқари гипергидратация, анурия, катта ҳажмдаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: оғир сурункали юрак етишмовчилиги, мия, ўпка шиши. Эҳтиёткорлик билан: юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, олигурия.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, эстрогенлар, анаболик гормонлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилишини ошиши мумкин. Калийни тежовчи диуретиклар билан қабул қилинганида – гиперкалиемия хавфини ривожланиши, юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда – уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

Eритмани узоқ муддат катта дозаларда юборилганда сув-электролит балансини назорат қилиш керак. Оғир гиповолемияни даволашда бир вақтда қоннинг коллоид эритмалари ва уни компмонентлари билан бир вақтда даволаш (препаратни давомли бўлмаган таъсири туфайли) тавсия қилинади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўрув нервларини дискини шиши, мия шиши, тиришишлар, гипертермия. Натрий хлоридини токсик дозаси – 100-150 г.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан полипропилен флаконларда.

2 йил.