Ридзит 250; Ридзит 500рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 250 мг қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: азитромицин дигидрати 250 мг сувсиз азитромицинга эквивалент; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, повидон (ПВП К-30), изопропил спирти*, натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза, натрий лаурил судьяи, сувсиз коллоид кремний, тозаланган талк, магний стеарати; Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 500 мг қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: азитромицин дигидрати 500 мг сувсиз азитромицинга эквивалент; ёрдамчи моддалар: лактоза, икки асосли калций фосфати, натрий кроскармеллоза, повидон (ПВП К-30), изопропил спирти*, натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза, натрий лаурил судьяи, сувсиз коллоид кремний, тозаланган талк, магний стеарати;

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин

Препаратнинг савдо номи:

Ридзит 250; Ридзит 500

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Ридзит 250 мг: оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, ҳар икки томони бир текис, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Ридзит 500 мг: оқ рангли, узунчоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонидан синдириш учун чизиғи ва бошқа томони бир текис, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).

J01FA10

Сўрилиши Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу уни кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. 500 мг дозаси ичга қабул қилинганидан кейин, азитромицин қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2,5-2,96 соатдан кейин эришилади ва у 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади. Тақсимланиши Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзо ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши ўтади. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига нисбатан 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг давомийлиги азитромициннинг қон плазмаси оқсиллари билан паст даражада боғланиши, шунингдек уни эукариотик ҳужайраларга кираолиш қобилияти ва лизосомалар атрофидаги рН паст бўлган муҳитда кўпроқ тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, кутилган тақсимланиш ҳажмини катталиги (31,1 л/кг) ва плазма клиренсини юқорилигини белгилайди. Азитромицинни кўпроқ лизосомаларда тўпланиш қобилияти, айниқса ҳужайра ички қўзғатувчиларининг элиминацияси учун муҳим. Фагоцитлар азитромицинни инфекция жойига етказиб бериши, у ерда унинг фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Инфекция ўчоғидаги азитромициннинг концентрацияси, соғлом тўқималарга нисбатан (ўртача 24-34% га) ишонарли даражада юқори ва яллиғланиш шиши даражаси билан мос келади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Азитромицин яллиғланиш ўчоқида бактерицид концентрацияларда, охирги дозаси қабул қилингандан сўнг 5-7 кун давомида сақланади, бу қисқа (3-кунлик ва 5-кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имконини беради. Метаболизми Жигарда деметилизацияга учрайди, ҳосил бўладиган метаболитлари фаол эмас. Чиқарилиши Азитромицин қон плазмасидан 2 босқичда чиқарилади: ярим чиқарилиш даври қабул қилингандан сўнг 8 дан 24 соат оралиғида 14-20 соатни ва 24 дан 72 соат оралиғида – 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қўллаш имконини беради.

Препаратга сезгир бўлган қўзғатувчилар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида: нафас йўлларининг юқори бўлимлари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта қулоқ отити);скарлатина;нафас йўлларининг қуйи бўлимлари инфекциялари (бактериал ва типик пневмониялар, бронхит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);Лайм касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (эрйтҳема мигранс).меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг, Ҳелиcобаcтер Пйлори билан ассоциацияланган касалликларида қўлланади.

Препарат овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 2 соатдан кейин, суткада 1 марта қабул қилинади. Катталарга нафас йўлларининг юқори ва қуйи бўлимлари инфекцияларида суткада 500 мг дан 3 кун давомида (курс дозаси – 1,5 г) буюрилади. Асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицитда бир марта 1 г буюрилади; Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида: биринчи куни бир қабулга суткада 1 г дан; кейинчалик суткада 500 мг дан, хар куни 2 дан 5 кунгача буюрилади. Курс дозаси – 3 г. Асоратланган, давомли кечувчи уретитда: Чламйдиа трачоwатис чақирган цервицитда 1 г дан 3 марта, 7 кунлик оралиқ билан (препаратни даволашнинг 1-7-14 кунлари қабул қилиш) буюрилади. Курс дозаси – 3 г. Лайм касаллигида (боррелиозда) бошланғич босқичини даволаш учун (эрйтҳема мигранс) биринчи куни 1 г дан ва 2 дан 5 кунгача 500 мг дан ҳар куни (курс дозаси – 3 г) буюрилади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Ҳелиcобаcтер Пйлори билан ассоциацияланган касалликларида суткада 1 г дан 3 кун давомида мажмуавий антихеликобактер даволаш таркибида буюрилади. 3 ёшдан ошган ва/ёки тана вазни 25 кг дан катта бўлган болаларга нафас йўлларининг юқори ва қуйи бўлимлари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида тана вазнига 10 мг/кг ҳисобидан суткада 1 марта 3 кун давомида (курс дозаси – 30 мг/кг) ёки 1 кун – 10 мг/кг, сўнгра 4 кун давомида суткада 5-10 мг/кг дан буюрилади. Лайм касаллиги (боррелиоз) нинг бошланғич босқичини (этйфҳема мигранс) даволашда препарат тана вазнига 20 мг/кг дозада кунига 1 марта, сўнгра 2 кундан 5 кунгача 10 мг/кг дан буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея (5%), кўнгил айниши (3%), абдоминал оғриқлар (3%), 1% ва ундан кам диспепсия, метеоризм, қусиш, мелена, холестатик сариқлик, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши; болаларда – қабзиятлар, анорекция, гастрит. Юрак-қонтомир тизими томонидан: юрак уришини ҳис этиш, кўкрак қафасида оғриқ (1% ва ундан кам). Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик; болаларда – бош оғриғи (ўрта қулоқ отитини даволашда); гиперкинезия, хавотирлик, невроз, уйқуни бузилиши (1% ва ундан кам). Сийдик жинсий тизими томонидан: қин кандидози, нефрит (1% ва ундан кам). Аллергик реакциялар: тошма, фотосезувчанлик, Квинке шиши. Бошқалар: кучли толиқиш; болаларда – конъюнктивит, қичишиш, эшакеми.

макролидлар гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик;жигар ва буйрак етишмовчилиги;3 ёшгача бўлган ва тана вазни 25 кг дан кам бўлган болалар;лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: препарат юрак ритмини бузилиши бўлган пациентларга (ҚТ интервалини узайиши билан бўлган қоринча аритмиялари), буйраклар ва жигар фаолиятини яққол ифодаланган бузилиши бўлган болаларга, ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Антацидлар (алюминий ва магний сақловчи), этанол ва овқат препаратни сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради. Варфарин ва азитромицин бирга буюрилганида (одатдаги дозаларда) протромбин вақтини ўзгариши аниқланмаган, аммо макролидлар ва варфаринни ўзаро таъсирида антикоагуляцион самараси кучайиши мумкин, пациентларга протромбин вақтини синчков назоратини ўтказиш керак. Дигоксин: дигоксиннинг концентрацияси ошиши мумкин. Эрготамин ва дигидроэрготамин: уларнинг токсик таъсири кучайиши (вазоспазм, дизестезия) мумкин. Триазолам: триазоламнинг клиренси пасайиши ва фармакологик таъсири ошиши мумкин. Циклосерин, билвосита антикоагулянтлар, метилпреднизолон, фелодипин, шунингдек микросомал оксидланишга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, терфенадин, циклоспорин, гексобарбитал, шохкуя алкалоидлари, валпроат кислотаси, дизопирамид, бромокриптин, фенитоин, перорал гипогликемик воситалар, теофиллин ва бошқа ксантин ҳосилалари) – азитромицин томонидан гепатоцитларда микросомал оксидланишни ингибиция бўлиши ҳисобига уларнинг чиқарилишини секинлаштиради ва плазмадаги концентрациясини ҳамда токциклигини оширади. Линкозаминлар препаратнинг самарадорлигини сусайтирадилар, тетрациклин ва хлорамфеникол эса кучайтирадилар. Гепарин билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир.

Препарат овқатланиш вақтида қабул қилинмайди. Қабул қилиш ўтказиб юборилганида, ўтказиб юборилган дозани иложи борича эртароқ, кейингиларини эса 24 соат оралиқ билан қабул қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши Ҳомиладорликда она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан усутн бўлган ҳолатдагина препаратни қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, эшитишни вақтинчалик йўқолиши, қусиш, диарея. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволашни ўтказилади.

Рецепт бўйича

250 мг ли доза: 1х6, 1х1х6, 10х10 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар блистерда. 1х6, 10х1х6. 10х10 дан блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган. 500 мг ли доза: 1х3, 10х1х3, 10х10 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар блистерда. 1х3, 10х1х3. 10х10 дан блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

2,5 йил.