Рибоксин МФрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: инозин (100% сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) – 20 мг; ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин – 2 г; натрий гидроксидининг 1 М эритмаси – рН 7,8-8,6 гача, инекция учун сув – 1 л гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

инозин

Препаратнинг савдо номи:

Рибоксин МФ

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

C01EB

Рибоксин юборилганида тўқималарга тез тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, организмнинг биокимёвий реакцияларида тўлиқ утилизацияга учрайди. Аҳамияциз миқдорда асосан сийдик билан чиқарилади.

Юрак ишемик касаллиги (миокард инфаркти, стенокардиядан кейинги ҳолат), юрак ритмини бузилишлари, юрак гликозидлари билан интоксикация, турли генезли кардиомиопатиялар, миокардиодистрофиялар (оғир жисмоний юкламалар фонидаги, инфекцион ва эндокрин генезли), миокардитларни мажмуавий даволаш; жигар касалликларини (гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси) мажмуавий; нурланишда лейкопенияни олдини олиш; кўз ички босими нормал бўлган очиқ бурчакли глаукомада кўриш фаолиятини яхшилаш учун қўлланади.

Препарат катталарга оқим билан ёки томчилаб (секин), минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади. Вена ичига томчилаб юборилганида препарат 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади. Даволанишни бошида 200 мг (2% ли эритма 10 мл) суткада 1 марта юборилади, кейинчалик яхши ўзлаштирилганида дозасини 400 мг гача (2% ли эритма 20 мл) ошириш мумкин, суткада 1-2 марта юборилади. Даволаш курси шахсий равишда аниқланади, ўртача 10-15 кунни ташкил қилади. Юрак ритмини ўткир бузилишларида 200-400 мг (2% ли эритма 10-20 мл) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.

Кардиал бузилишлар: тахикардия, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши хисси, қусиш, терлаш билан кечиши мумкин бўлган артериал гипотензия. Иммун тизими, тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, терини қизариши, эшакеми, анафилактик шок. Моддалар алмашинуви, метаболизм томонидан: гиперурикемия, подаграни зўрайиши (узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилинганида). Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, юборилган жойда ўзгаришлар (шу жумладан, гиперемия, қичишиш).

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; подагра; гиперурикемия. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин: гепарин билан – гепариннинг самарасини кучайиши, унинг таъсир давомийлигини ошиши; юрак гликозидлари билан – аритмиялар ривожланишини олдини олиш, мусбат инотроп таъсирини кучайиши. β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида рибоксиннинг самараси пасаймайди. Нитроглицерин, нифедипин, фуросемид, спринолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин. Бир сиғимда алкалоидлар, кислоталар, спиртлар, оғир металл тузлари, танин, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) билан номутаносибдир. Номутаносиблиги. Бир шприцда ёки бир инфузион системада бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. Фақат тавсия қилинган эритувчилар ишлатилсин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлишига қаранг).

Терини қичишиши ва гиперемияси пайдо бўлганида препарат билан даволашни бекор қилиш керак. Даволаш вақтида қонда ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади. Буйрак етишмовчилигида препаратни буюриш шифокорнинг фикри бўйича, кутилган самара, қўллашдан бўладиган хавфдан устун бўлгандагина мақсадга мувофиқдир. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ушбу гуруҳ пациентлари учун препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини текшириш ўтказилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди. Болалар. Қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги сабабли, препарат болаларда қўлланмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Қичишиш, терини қизариши билан намоён бўлувчи, препаратга шахсий юқори сезувчанлик бўлиши мумкин. Даволаш. Препаратни бекор қилиш, десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма 2%. 5 мл дан нейтрал шиша ампулада. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ПВХ пленкали контур-уяли ўрамларда.

2 йил.