Рибоксинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: иносине; 1 мл эритма 20 мг инозин сақлайди; ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин, инекция учун сув

Тасир этувчи модда(ХПН):

иносине

Препаратнинг савдо номи:

Рибоксин

Фармакалогик гуруҳи:

Кордиологик восита. АТХ коди: С01ЕВ.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Кордиологик восита. АТХ коди: С01ЕВ.

Юракнинг ишемик касаллиги (миокард инфарктидан кейинги холат, стенокардия), юрак гликозидларини қўллаш чақирган юрак ритмини бузилиши, турли генезга эга кардиомиопатиялар, миокардиодистрофиялар (оғир жисмоний юкламалар фонидаги, инфекцион ва эндокрин генезли), миокардитлар; жигар касалликларини (гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси), мажмуавий даволаш, нурланиш оқибатидаги лейкопениянинг профилактикаси, кўриш фаолиятларини яхшилаш учун меъёрлаштирилган кўз ички босимли очиқ бурчакли глаукомада қўлланади.

Катталарга вена ичига оз оқим билан ёки томчилаб (секин) минутига 40-60 томчи тезликда юборилади. Вена ичига томчилаб юборилганда препаратни глюкозанинг 5% ли эритмасида ёки натрий хлоридининг 0,9% эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади. Даволашни аввалида 200 мг (10 мл 2% эритма) кунига 1 марта, кейинчалик яхши ўзлаштирилганида – 400 мг (20 мл 2% ли эритма) гача кунига 1-2 марта. Даволаш курси шахсий равишда белгиланади (ўртача 10-15 кун) Юрак ритмини ўткир бузилишларида 200-400 мг (10-20 мл 2% эритма) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.

Иммун тизими, тери ва тери ости клечаткаси томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, қичишиш, тери гиперемияси, тошма, эшакеми, анафилактик шок. Юрак-қон томир тизими томонидан: бош оғриғи билан кечувчи терлаш, қайд қилиш, кўнгил айниш хисси,артериал гипотензия, тахикардия. Модда алмашинуви, метобализм томонидан: гиперурикемия, зўрайган подагра ( юқори миқдорда узоқ вақт қўлланилганда) Умумий бузулишлар:  умумий холсизлик, юборилган жойларда ўзгаришлар ( қичишиш, гиперемия).

-Инозин ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик; -гиперурикемия; – буйрак етишмовчилиги; -подагра.

Терида гиперемия ва қичиш пайдо бўлса препарат билан даволашни бекор қилиш керак. Даволаш вақтида мунтазам равишда қондаги сийдик кислотаси миқдорини назорат қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашда чекланиш ҳисобланади. Буйрак етишмовчилигида препаратни буюриш шифокорнинг фикрига кўра, кутилаётган ижобий самара қўллашдаги мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина мақсадга мувофиқ.

Ушбу гуруҳ пациентлари учун қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигининг тадқиқотлари ўтказилмаганлиги туфайли, хомиладорлик ва эмизиш даврида  қўллаш мумкин эмас.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ножўя таъсирларнинг кучайиш эхтимоли бор. Даволаш. Препаратни қўллаш бекор қилинади, мажмуавий даволанади

Рецепт бўйича

5 мл дан ёки 10 мл дан ампулаларда;  5 мл ёки 10 мл хажимли  5 ампула контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида.

4 йил.