Резистол rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: пеларгония илдизларини суюқ экстракти (Пеларгонии радих эхтраcтум лиқуидум) (экстрагентлар: (1:8-10) этанол 40 ҳ.%, этанол 10 ҳ.% ) – 800 мг; ёрдамчи модда: 85% ли глицерин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Таъсир этувчи модда (ХПН): Пеларгония илдизларини суюқ экстракти Дори шакли: Оғиз томчилари

Препаратнинг савдо номи:

Резистол Таъсир этувчи модда (ХПН): Пеларгония илдизларини суюқ экстракти Дори шакли: Оғиз томчилари

Фармакалогик гуруҳи:

Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланиладиган воситалар.

оч-жигаррангдан тўқ-жигаррангача рангли суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкма тушиши ва хиралишиши мумкин.

Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланиладиган воситалар.

R05S

Препаратни фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Препарат эрталаб, кундузи ва кечқурун овқатдан 30 минут олдин оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Касалликни ўткир босқичида одатда: катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – 30 томчидан кунда 3 марта; 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 20 томчидан кунда 3 марта; 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 10 томчидан кунда 3 марта буюрилади. Препарат қайталанишни олдини олиш ва кейинчалик сурункали касалликларни даволаш учун катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 10-20 томчидан суткада 3 марта буюрилади. Даволаш курсини ўртача давомийлиги ўткир касаллик ва қайталанишларни олдини олиш     7-10 кунни ташкил этади. Жами даволаш давомийлиги 3 ҳафтадан ошмаслиги керак. Флакон вертикал ушланади, зарурат бўлганида уни остидан секин чертиб қўйиш мумкин.

Препаратни ҳар қандай моддасига ўта юқори сезувчанлик, қон кетишга мойиллик, қон ивиш жараёнини секинлаштирувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш, жигар ёки буйракнинг оғир касалликларида (шунга ўхшаш ҳолларда ушбу дори воситасини қўллаш тажрибаси етарли бўлмаганлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас..

Ҳомиладор ва эмизиш давридаги аёлларда Резистол препаратини қўллаш бўйича тажриба етарли бўлмаганлиги сабабли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладор ва эмизиш давридаги аёлларда Резистол препаратини қўллаш бўйича тажриба етарли бўлмаганлиги сабабли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Оригинал ўрамда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар мавжуд эмас. Ножўя реакциялар кучайиши мумкин.

Рецепциз

20 мл дан ёки 50 мл дан томчилагичи бўлган тиқинли ва биринчи очиш назорати бўлган қопқоқли флаконларда; 1 флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

2 йил Ўрам очилгандан кейинги яроқлилик муддати – 3 ой