Рениферрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: темир (ИИИ) гидроксиди сахароза комплекси кўринишида – 100 мг; ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди – рН кўрсаткичгача; инекция учун сув – 5,0 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

темир (ИИИ) гидроксиди сахароза комплекси

Препаратнинг савдо номи:

Ренифер

Фармакалогик гуруҳи:

антианемик восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тўқ-жигарранг рангли, тиниқ бўлмаган сувли эритма.

антианемик восита.

V03AS02 Farmakologik xususiyatlari Temir (III) gidroksidining ko‘p yadroli saxarozaning nokovalent bog‘langan katta miqdordagi molekulalari bilan o‘ralgan. Natijada molekulyar massasi taxminan 43 kD bo‘lgan kompleks hosil bo‘ladi, buning oqibatida uni buyrak orqali o‘zgarmagan holda chiqarilishi imkoni bo‘lmaydi. Ushbu kompleks barqaror bo‘lib, fiziologik sharoitlarda temir ionlarini ajratib chiqarmaydi. Bu kompleksda temir tabiiy ferritinga o‘xshash tuzilmalar bilan bog‘langan bo‘ladi.

100 мг темир сақловчи Веллофер препаратини вена ичига бир марта юборилгандан сўнг, темир ўртача 538 ммол/л бўлган максимал концентрациясига инекциядан сўнг 10 минут дан ўтгач кейин эришиди. Марказий камерани тақсимланиш ҳажми зардоб ҳажмига (тахминан 3 л) деярли тўлиқ мос келади. Организмдан ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соат. Барқарор ҳолатда тақсимланиш ҳажми тахминан 8 литрни ташкил этади, бу организмнинг суюқ муҳитларида темирни кам тақсимланиши кўрсатади. Темир сахаратнинг трансферринга нисбатан турғунлиги паст бўлгани туфайли, темирнинг рақобатли алмашинуви трансферрин фойдасига хал бўлади ва бунинг натижасида 24 соат давомида тахминан 31 мг темир ташилади. Инекция қилингандан сўнг биринчи 4 соат давомида темирни буйрак орқали чиқарилиши, умумий клиренснинг 5% дан камроқ қисмини ташкил қилади. 24 соатдан сўнг зардобдаги темирнинг даражаси дастлабки қийматга (юборишдан олдин) қайтади ва тахминан 75% сахароза қон томир хавзасидан чиқиб кетади. Қўлланилиши Веллофер қуйидаги ҳолларда темир танқислиги ҳолатларини даволаш учун қўлланиди: темирнинг ўрнини тез тўлдириш зарурати бўлганда;перорал темир препаратларини ўзлаштиролмайдиган ёки даволаш тартибига амал қилмайдиган беморларда;перорал темир препаратлари самарасиз бўлганида, ичакнинг фаол яллиғланиш касалликлари бўлганида қўлланади.

Юборилиши: Веллофер фақат вена ичига – аста-секин оқим билан ёки томчилаб юборилади, шунингдек диализ тизимининг веноз томонига юборилади, лекин мушак ичига юборишга мўлжалланмаган. Препаратнинг тўлиқ терапевтик дозасини бир вақтда юбориш мумкин эмас. Биринчи терапевтик дозани юборишдан олдин тест-дозасини юбориш керак. Агар кузатув давомида ўзлаштираолмасликни кўринишлари аниқланса, препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Ампулани очишдан олдин унинг ичида чўкма ёки шикастланишлар мавжудлигини текшириш зарур. Фақатгина чўкмаси бўлмаган жигарранг эритмани қўллаш мумкин.

Веллофер препаратини юбориш билан вақтинчалик ва сабаб боғлиқликка эга бўлган қуйидаги ноҳуш кўринишлар маълум. Барча симптомлар жуда кам кузатилган (ривожланиш тезлиги 0,01% дан кам ва 0,001% га тенг ёки кўп)

Веллофер препаратини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: анемия темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаса;организмда темир миқдорини ортиқча белгилари (гемосидероз, гемохроматоз) ёки уни утилизацияси жараёнини бузилилганида;Веллофер препарати ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик;ҳомиладорликни И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Веллофер препаратини бир вақтда темирнинг ичга қабул қилиш учун дори шакллари билан буюриш мумкин эмас, чунки у меъда-ичак йўлларидан темирнинг сўрилишини пасайишига олиб келади. Перорал темир препаратлари билан даволашдани охирги инекциядан сўнг камида 5 кейин кундан бошлаш мумкин. Веллофер препаратини битта шприцда фақат стерил физиологик эритма билан аралаштириш мумкин. Бошқа ҳеч қандай вена ичига юбориладиган эритмалар ва терапевтик препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки преципитация ва/ёки бошқа фармацевтик ўзаро таъсир хавфи мавжуд. Шиша, полиетилен ва поливинилхлорид идишларидан ташқари, бошқа моддадан тайёрланган контейнерлар билан мутаносиблиги ўрганилмаган.

Веллофер фақат тегишли лаборатория маълумотлари билан тасдиқланган анемия ташҳиси беморларга буюрилиши керак (масалан, зардоб ферритинини аниқлаш натижалари ёки гемоглобин ва гематокрит даражаси, эритроцитлар сони ва уларнинг кўрсаткичлари – эритроцитнинг ўртача ҳажми, эритроцитдаги гемоглобиннинг ўртача ҳажми ёки эритроцитдаги гемоглобиннинг ўртача концентрацияси). Вена ичига юбориладиган темир препаратлари ҳаёт учун потенциал хавфли бўлиши мумкин бўлган аллергик ёки анафилактоид реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Веллофер препаратини юбориш тезлигига қатъий риоя қилиш керак, тез юборилганида артериал босим пасайиши мумкин. Ножўя кўринишлар ривожланиш тезлиги юқори бўлиши, ҳамда оғир ҳолларга олиб келувчи ҳолатлар (айниқса – артериал босимни пасайиши) дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ. Шундай қилиб, ҳатто агар пациент максимал ўзлаштира олинадиган бир марталик дозани олмаётган бўлса ҳам, «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида келтирилган препаратни юбориш вақтига қатъий риоя қилиш керак. Темир декстранига юқори сезувчанлик бўлган беморларда ўтказилган тадқиқотлар, Веллофер препарати билан даволаниш фонида асоратлар кузатилмаганини кўрсатди. Препаратни қон томирлари атрофига юборишдан сақланиш керак, чунки Веллофер препаратини томирдан ташқарига тушиши, тўқималар некрозига ёки терини жигарранг тус олишига олиб келади. Агар шундай асоратни ривожланиши кузатилса, темирни чиқарилишини тезлаштириш, ҳамда атрофдаги тўқималарга ўтиб кетишни олдини олиш учун инекция жойига таркибида гепарин сақловчи препаратларни суртиш тавсия қилинади (гел ёки суртма ишқаламасдан енгил ҳаракатлар билан суртилади). Бронхиал астма, экзема, поливалент аллергия, бошқа парентерал темир препаратларига аллергик реакцияси бўлган беморларга, ҳамда зардобни темирни боғлаб олиш қобилияти паст бўлган ва/ёки фолат кислотаси танқислигига эга бўлган шахсларга Веллофер препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Шунингдек, жигар етишмовчилиги бўлган беморлар, ўткир ёки сурункали юқумли касалликлари бўлган шахслар, ҳамда қонда зардоб ферритинининг кўрсаткичлари юқори бўлган шахсларда темир препаратларини юборилганда эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарур, чунки парентерал усул билан юборилади темир бактериал ёки вирусли инфекция мавжуд бўлганда салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Веллофер препаратини ҳомиладор аёлларда қўллаш тажрибасини чекланганлиги темир сахаратини ҳомиладорликни кечишига ва ҳомила/янги туғилган чақалоққа салбий таъсири йўқлигини кўрсатди. Ҳозирги вақтгача қадар ҳомиладор аёлларда яхши назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларнинг репродукция жараёнига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита зарарли таъсирлар аниқланмаган. Шундай бўлса ҳам, кейинчалик хавф/фойда нисбатини баҳолаш талаб қилинади. Метаболизмга учрамаган темир сахаратини кўкрак сутига ўтиш эҳтимоли кам. Шу боис, Веллофер эмизикли гўдакларга хавф тўғдирмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: Дозани ошириб юборилиши гемосидероз белгилари билан намоён бўлувчи ўткир темир ошиб кетиш ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Даволаш: дозани ошириб юборилган ҳолатда симптоматик воситалардан фойдаланиш тавсия этилади ва агар зарур бўлса, темирни боғлайдиган моддалардан (хелатлар) фойдаланиш керак, масалан, вена ичига дефероксамин юборилади.

Рецепт бўйича

20 мг/мл дан вена ичига юбориш учун эритма. 5 мл препарат тўқ рангли шиша ампулаларда. 5 ампуладан пластик поддонлар қўллаш бўйича йўриқномалари билан картон қутиларга жойланган.

3 йил.